Бундай аянчли ҳолат учун ким жавоб бериши керак Муаммонинг ечими борми?
Сўнгги йилларда олиб борилган тадқиқотларга кўра, республикадаги суғориладиган ерларнинг қарийб 53 фоизи турли даражада шўрланган. Икки йил олдин бу кўрсаткич 45 фоиз экани маълум қилинган эди. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг 47-ялпи мажлисида маълум қилинди.
Мажлисда сенаторлар томонидан «Тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш тўғрисида»ги қонун муҳокама қилинган.
– Сўнгги йилларда олиб борилган тадқиқотларга кўра, эътибор беринг, республикамизда суғориладиган ерларининг қарийб 53 фоизи турли даражада шўрлангани, 69 фоизга яқин тупроқ устки қатламида гумус миқдори бор-йўғи 0,5-1 фоизни ташкил этгани, 600 минг гектар яйлов ерлари турли даражада деградацияга учраганини кўрсатмоқда. Муҳокамамизга ҳавола этилган «Тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш тўғрисида»ги қонун айни вақтида ишлаб чиқилган деб ҳисоблаймиз. Қонуннинг қабул қилиниши тупроқ унумдорлигини пасайиш жараёнларига барҳам беришга ҳуқуқий замин яратади. Шунингдек, тупроқ унумдорлигининг пасайишига олиб келувчи сабаб ва омиллар аниқланиб, уларнинг олдини олиш бўйича оқилона тадбирларни амалга ошириш механизмлари яратилади, – дейди Сенатнинг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси Баҳодир Тожиев.
Мазкур қонун билан ер фондининг барча тоифаларидаги тупроқнинг унумдор ва тупроқ ҳосил қилувчи қатламлари тупроқни муҳофаза қилиш объекти этиб белгиланмоқда.
Шунингдек, қонунда тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш соҳасидаги давлат назорати, ер эгаларининг, ердан фойдаланувчиларнинг ва ер участкалари ижарачиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари мустаҳкамланмоқда.
Тупроқ унумдорлигини ошириш ва муҳофаза қилиш, тупроқларнинг ҳолатини яхшилаш, унумдорлигини сақлаш, шунингдек, масъул вазирлик ва идораларнинг ваколатлари, ерларни рекультивация қилиш, тупроқ ҳолати ва сифатига таъсир қилувчи лойиҳалар, воситалар ва технологияларни давлат экспертизасидан ўтказиш масалалари ҳам ҳужжатда ўз аксини топган.
Бундан ташқари, жисмоний ва юридик шахслар томонидан тупроққа етказилган зарарнинг ўрни қопланишини талаб қилиш ҳуқуқи белгиланяпти. Шаҳарсозлик фаолиятини, геологик қидирувни ва фойдали қазилмаларни қазиб олишни, шунингдек қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа фаолиятни амалга ошириш чоғида тупроқнинг унумдор қатлами сидириб олинмагани ва сақланмагани факти аниқланган тақдирда, етказилган зарарнинг ўрни қопланиши белгиланмоқда.
Қонун сенаторлар томонидан маъқулланган.
Кўчат энди тупроқда эмас, замонавий технологик тизимлар орқали етиштирилади
🕔11:37, 20.08.2026
✔49
Мамлакатимизда сўнгги йилларда экологик хавфсизликни таъминлаш, иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларини юмшатиш, чўлланишга қарши курашиш, биохилма-хилликни сақлаш ва яшил ҳудудларни кенгайтириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.
Батафсил
Агротуризм мўъжизаларини кўрмоқчимисиз, оилангизни олиб йўлга чиқинг!
🕔14:37, 14.08.2026
✔87
Илгари туризм деганда кўз олдимизга беихтиёр Самарқанднинг нақшинкор гумбазлари, Бухоронинг салобатли миноралари ёки Хиванинг кўҳна деворлари келарди. Тўғри, бу тарихий обидалар миллий ғуруримиз, аждодларимизнинг бизга қолдирган бебаҳо мероси саналади.
Батафсил
Марказий Осиёда 26 миллиондан ортиқ киши қурғоқчиликдан азият чекмоқда – БМТ
🕔16:42, 06.08.2026
✔113
Марказий Осиёда 26 миллиондан зиёд аҳоли қурғоқчиликдан жабр кўрмоқда. Минтақадаги 152 миллион гектардан ортиқ ер эса қурғоқчилик таъсирида қолган.
Батафсил