Экоолам      Бош саҳифа

Экологик ҳамкорлик

Бугунги экологик жараёнлар дунёнинг барча ҳудудлари учун бирдай эътиборли бўлиб келмоқда. Айниқса, трансчегаравий масалаларни ижобий ҳал қилишда давлатлараро экологик муносабатлар ва ҳамкорлик катта аҳамият касб этади. Қозоғистоннинг «Байтақ» яшиллар партияси вакилларининг Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгашига ташрифи ана шундай манфаатли учрашувлардан бири бўлди.

Экологик  ҳамкорлик

«Байтақ» яшиллар партияси раиси Азаматхан Амиртаев бошчилигидаги меҳмонлар дастлаб Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Абдушукур Ҳамзаев билан учрашди. Қисқа мулоқотдан сўнг меҳмонлар партия биноси ва ходимларга яратилган шарт-шароитлар билан таништирилди.

«Байтақ» яшиллар партияси вакиллари Ўзбекистонда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилаётган эътибор, партия биносида яратилган шароитлар ҳақида илиқ фикрлар билдиришди.

Шунингдек, Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитасида Қозоғис­тоннинг «Байтақ» яшиллар партияси вакиллари билан халқаро экологик ҳамкорлик масалаларига бағишланган учрашув ўтказилди. Унда Ўзбекис­тон Экологик партияси Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев, «Байтақ» яшиллар партияси раиси Азаматхан Амиртаев ҳамда иккала партия вакиллари иштирок этди.

Учрашувда минтақадаги экологик муаммоларга қарши курашиш, чўлланишнинг олдини олиш, Орол денгизининг қуриган тубида яшил ҳудудларни барпо этиш бўйича ўзаро тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди. «Байтақ» яшиллар партияси вакиллари Ўзбекистонда экологик барқарорликни таъминлаш, чўлланишга қарши курашиш борасида олиб борилаётган ишлар, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасидаги тадбирларни юксак баҳолади.

Учрашувдан сўнг Ўзбекистон Экологик партияси ва Қозоғистоннинг «Байтақ» яшиллар партияси вакиллари иштирокида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш тадбири ўтказилди.

Икки партия вакиллари кўчат экиш жараёнида сувли ва чўллашган ҳудудларга экиладиган кўчатлар ва уларни парваришлаш бўйича агротехник қоидалар борасида тажриба алмашишди.

 

ЎЭП Марказий кенгаши

Матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

«Яшил  макон» билан  соғлом ҳаёт сари

«Яшил макон» билан  соғлом ҳаёт сари

🕔14:43, 22.10.2026 ✔21

Ургутда экология ва спорт форуми бўлиб ўтди

Батафсил
Пластик чиқиндилар  мустаҳкам йўл  бўлиб қайта  оладими?

Пластик чиқиндилар мустаҳкам йўл бўлиб қайта оладими?

🕔14:36, 22.10.2026 ✔21

Ҳар куни чиқиндихонада қанча миқдорда пластик чиқинди тўпланишини биласизми? Ишлатиб бўлинган елим пакетлар, бутилкалар, турли қадоқлар...

Батафсил
Янги Тошкент –  табиат уйғунлигига асосланган янги маданият

Янги Тошкент – табиат уйғунлигига асосланган янги маданият

🕔13:21, 15.10.2026 ✔103

Янги Тошкент ло­йиҳаси – бу шунчаки қурилиш эмас, балки инсон ва табиат уйғунлигига асосланган тараққиёт маданиятидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар