«Яшил макон» билан соғлом ҳаёт сари
Ургутда экология ва спорт форуми бўлиб ўтди
БатафсилЎзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Абдушукур Ҳамзаев иштирокида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясида «Экологик хавфсизликни таъминлаш – бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан бири» мавзусида давра суҳбати ҳамда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доираси кўчат экиш тадбирлари ўтказилди.
Тадбирда партия фаоллари ҳамда Ички ишлар вазирлиги Академияси офицер ва сержантлари, курсантлар иштирок этди.
Партия раҳбари ҳозирда глобаллашиб бораётган экологик муаммолар, чўлланиш, сув захираларининг кескин камайиши, атмосфера ҳавосининг бузилиши, антропоген омиллар сабаб ўрмонларнинг тобора қисқариб бораётгани, шунингдек, биологик хилма-хилликнинг камайиши каби масалалар бўйича атрофлича тушунтиришлар бериб, ҳозирда мазкур муаммолар таъсирини камайтириш бўйича Ўзбекистон Экологик партияси фаоллари, депутатлар, эколог олимлар томонидан олиб борилаётган ишлар хусусида сўз юритди. Мамлакатимиз қонунчилигига атроф-муҳит муҳофазаси учун киритилаётган ўзгартиришлар ҳақида айтиб ўтди.
– Жаннатмонанд Ўзбекистонимизнинг бетакрор табиатини асраб-авайлаш, юртдошларимиз учун қулай атроф-муҳит шароитини яратиш учун барчамиз бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилмоғимиз, ҳар қандай экологик қоидабузарликларга қарши биргаликда курашмоғим лозим, – деди А.Ҳамзаев.
Шундан сўнг таълим муассасаси ҳудудида 300 тупдан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди. Кўчатларни парваришлаш ҳамда бошқа агротехник қоидаларга риоя қилиш хусусида курсантларга фойдали тушунтиришлар берилди.
«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида Ички ишлар вазирлиги академиясида «Экобоғ» барпо этилди.
Ҳар куни чиқиндихонада қанча миқдорда пластик чиқинди тўпланишини биласизми? Ишлатиб бўлинган елим пакетлар, бутилкалар, турли қадоқлар...
БатафсилЯнги Тошкент лойиҳаси – бу шунчаки қурилиш эмас, балки инсон ва табиат уйғунлигига асосланган тараққиёт маданиятидир.
Батафсил