Экоолам      Бош саҳифа

Замонавий чиқинди ташиш машиналари вилоятларга жўнатишга тайёрланмоқда

Айни дамда яна 15 та замонавий чиқинди ташувчи техника воситалари етказиб берилмоқда. Мазкур техникалар Япония технологияси асосида йиғилган бўлиб, Европа стандартларига тўлиқ жавоб беради ҳамда аҳолига узоқ йиллар сифатли хизмат кўрсатишга мўлжалланган.

Замонавий  чиқинди  ташиш  машиналари  вилоятларга жўнатишга  тайёрланмоқда

Юртимизда экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши соҳасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган «ноль чиқинди» доирасида бир қатор қарор ва фармонларнинг ижросини таъминлаш, аҳолига қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматларини кўрсатиш кўламини ошириш, хизмат сифатини янада яхшилаш мақсадида 300 дона ISUZU русумли чиқинди йиғувчи махсус техникалар харид қилинган.

Мазкур техника воситалари Осиё тараққиёт банки иштирокидаги «Қаттиқ маиший чиқиндиларни барқарор бошқариш» лойиҳаси доирасида сотиб олинди ва Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан ҳудудлардаги санитар корхоналарига 10 йил муддатга имтиёзли шартлар асосида лизингга берилмоқда.

Шунингдек, махсус техникалар бир йиллик имтиёзли даврга эга бўлиб, қўшимча қиймат солиғидан озод этилган.

Бу ўз ўрнида санитар тозалаш корхоналари фаолиятини яхшилаб, аҳолига хизмат кўрсатиш ҳажмини 16 фоизга оширишга ҳамда чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиб кетишга ёрдам беради.

Таъкидлаш жоизки, техника воситалари Япониянинг ISUZU бренди остида Самарқанд автомобиль заводида йиғилган бўлиб, уларнинг сифат даражаси Европа стандартларига тўла жавоб беради ҳамда аҳолига узоқ йиллар сифатли хизмат кўрсатишга мўлжалланган. Қолаверса, юртимиз иқлимига мослашган, чидамли.

Айни дамда замонавий чиқинди ташувчи техника воситалари бутун мамлакат бўйлаб етказиб берилмоқда.




Ўхшаш мақолалар

«Яшил  макон» билан  соғлом ҳаёт сари

«Яшил макон» билан  соғлом ҳаёт сари

🕔14:43, 22.10.2026 ✔21

Ургутда экология ва спорт форуми бўлиб ўтди

Батафсил
Пластик чиқиндилар  мустаҳкам йўл  бўлиб қайта  оладими?

Пластик чиқиндилар мустаҳкам йўл бўлиб қайта оладими?

🕔14:36, 22.10.2026 ✔21

Ҳар куни чиқиндихонада қанча миқдорда пластик чиқинди тўпланишини биласизми? Ишлатиб бўлинган елим пакетлар, бутилкалар, турли қадоқлар...

Батафсил
Янги Тошкент –  табиат уйғунлигига асосланган янги маданият

Янги Тошкент – табиат уйғунлигига асосланган янги маданият

🕔13:21, 15.10.2026 ✔103

Янги Тошкент ло­йиҳаси – бу шунчаки қурилиш эмас, балки инсон ва табиат уйғунлигига асосланган тараққиёт маданиятидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар