Экоолам      Бош саҳифа

Хазон ёққанга 3,3 миллион жарима

Хазонрезги мавсуми бошланиши билан аҳоли яна бир муаммога – тўкилган барглар ва кесилган шох-шаббаларнинг ёқиб юборилаётганига дуч келади. Бу ҳолатнинг экология ва инсон саломатлигига етказаётган зарарли оқибати кўпинча эътибордан четда қолади.

Хазон ёққанга  3,3 миллион жарима

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хазонрезги мавсумида шох-шабба ва тўкилган япроқларни ёқмаслик, агар шундай ҳолатлар кузатилса, зудлик билан тегишли мутасаддиларга хабар бериш кераклиги хусусида аҳолини огоҳлантирди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Қонунчиликка кўра, тўкилган баргларни ёки шох-шаббаларни ёқиш ҳуқуқбузарлик ҳисобланади ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга мувофиқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробаригача, яъни 3,3 миллион сўмгача жарима солинишига сабаб бўлади.

Шунингдек, сомон ёқилиши сабабли тупроқ унумдорлигининг камайиши оқибатида етказилган зарар миқдори мажбурий тартибда ундирилади.

Вазирлик фуқаролардан бундай ҳолатларга дуч келган тақдирда 11-57 ишонч рақамига қўнғроқ қилиб, хабар беришларини ёки @ecogovuz_bot телег­рам ботига мурожаат қилишларини сўраган.




Ўхшаш мақолалар

«Яшил  макон» билан  соғлом ҳаёт сари

«Яшил макон» билан  соғлом ҳаёт сари

🕔14:43, 22.10.2026 ✔21

Ургутда экология ва спорт форуми бўлиб ўтди

Батафсил
Пластик чиқиндилар  мустаҳкам йўл  бўлиб қайта  оладими?

Пластик чиқиндилар мустаҳкам йўл бўлиб қайта оладими?

🕔14:36, 22.10.2026 ✔21

Ҳар куни чиқиндихонада қанча миқдорда пластик чиқинди тўпланишини биласизми? Ишлатиб бўлинган елим пакетлар, бутилкалар, турли қадоқлар...

Батафсил
Янги Тошкент –  табиат уйғунлигига асосланган янги маданият

Янги Тошкент – табиат уйғунлигига асосланган янги маданият

🕔13:21, 15.10.2026 ✔103

Янги Тошкент ло­йиҳаси – бу шунчаки қурилиш эмас, балки инсон ва табиат уйғунлигига асосланган тараққиёт маданиятидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар