2023 йил 10 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда бир гуруҳ депутатлар томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида ишлаб чиқилган – «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига сайлов ва референдум ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан кўриб чиқилди.
Кейинги йилларда демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилиш мақсадида парламент ҳамда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш, сайлов ва референдум ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Мазкур Конституциявий қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини аралаш сайлов тизими (мажоритар ва пропорционал) асосида ўтказиш, сайлов органларининг марказлашган тизимини шакллантириш, сайлов комиссиялари тизимини мақбуллаштириш ҳамда Марказий сайлов комиссияси фаолиятини такомиллаштиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Хусусан, сайлов округлари бир мандатли ва ягона сайлов округларига ажратилмоқда. Қонунчилик палатасининг 75 нафар депутати мажоритар сайлов тизими асосида бир мандатли сайлов округларидан, қолган 75 нафари пропорционал сайлов тизими (номзодлар рўйхати) асосида сиёсий партияларга берилган овозлар бўйича ягона сайлов округидан сайланиши белгиланмоқда. Ягона сайлов округида депутатликка номзодлар сиёсий партиялар томонидан номзодлар рўйхати асосида тақдим этилиши назарда тутиляпти.
Шунингдек, сайлов комиссиялари тизими такомиллаштирилиб, Марказий сайлов комиссияси, ҳудудий сайлов комиссиялари, туман ва шаҳар сайлов комиссиялари, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказиш бўйича округ сайлов комиссиялари ва участка сайлов комиссиялари сайлов комиссиялари тизимини ташкил этиши белгиланмоқда.
Ягона сайлов округи бўйича Қонунчилик палатаси депутатлигига сайлов натижаларини аниқлаш ва депутатлик ўринларини тақсимлаш тартиби, Марказий сайлов комиссияси аъзолари сонини камида ўн беш нафардан тўққиз нафарга тушириш, унинг камида бир нафар аъзоси Қорақалпоғистон вакили бўлиши кўзда тутилмоқда. Шу билан бирга, Марказий сайлов комиссиясининг Раиси беш йиллик муддатга сайланиши, айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Марказий сайлов комиссиясининг Раиси этиб сайланиши мумкин эмаслиги қонун лойиҳасида акс этмоқда.
Бундан ташқари, Марказий сайлов комиссиясининг, ҳудудий сайлов комиссияларининг, округ ва участка сайлов комиссияларининг ваколатлари аниқлаштирилмоқда, туман, шаҳар сайлов комиссиясининг ваколатларини белгиловчи янги нормалар билан тўлдирилмоқда.
Қонун лойиҳаси билан бир мандатли сайлов округларида бошқа номзодларга нисбатан кўпроқ овоз олган депутатликка номзод сайланган, деб ҳисобланиши белгиланмоқда. Яъни мутлақ кўпчилик эмас, балки нисбий кўпчилик овози билан депутатлар сайланиши назарда тутилмоқда.
Депутатларнинг қайд этишича, Конституциявий қонун лойиҳасининг қабул қилиниши натижасида референдум ва сайлов тўғрисидаги қонунчилик янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқлаштирилади, Марказий сайлов комиссияси, ҳудудий, туман ва шаҳар сайлов комиссияларининг ваколатлари аниқлаштирилади, Қонунчилик палатаси депутатлари корпусини шакллантиришнинг мажоритар-пропорционал шаклига асосланган сайлов тизими жорий этилишининг ҳуқуқий асослари яратилади.
Мажлисда Конституциявий қонун лойиҳасини Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси портали — regulation.gov.uz ҳамда Қонунчилик палатасининг расмий веб-сайтига — parliament.gov.uz жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилиши юзасидан қарор қабул қилинди.
Муҳокамалардан сўнг, қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.
Хайрyлло FАФФОРОВ, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари:
– Ушбу Конституциявий қонун лойиҳаси мамлакатимизда амалга оширилаётган Конституциявий ислоҳотларнинг узвий давомидир.
Сўнгги йилларда ўтказилган сайловларда тўпланган тажрибалар, замонавий халқаро сайлов стандартлари ҳамда илғор хорижий мамлакатларнинг бу борадаги амалиётини ҳисобга олган ҳолда тайёрланган мазкур лойиҳа миллий сайлов тизимининг ҳуқуқий асослари янада такомиллашишида муҳим ўрин тутади.
Қонунчилик палатаси депутатларини шакллантиришнинг аралаш сайлов тизими асосида, яъни мажоритар-пропорционал шаклида ўтказиш таклифи киритилаётганлиги қонун лойиҳасининг энг муҳим жиҳатидир. Бу аввало жамиятимизда сиëсий партиялар нуфузи ошишига хизмат қилади.
Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси Конституциявий қонун лойиҳасини биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан тўлиқ қўллаб-қувватлайди.
Тyрганбай ХOЖАНАЗАРOB, Oлий Мажлис Қонyнчилик палатаси депyтати, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзоси:
– Шу ўринда юқорида айтилган маълумотларга қўшимча равишда Сайлов кодексига сайлов участкаларини тузиш тартибига доир киритилаëтган ўзгартиришларни қайд этиш жоиз.
Хусусан, сайлов участкалари ҳудудий сайлов комиссиялари томонидан беш йил муддатга тузилиши, зарур бўлган ҳолларда сайлов участкалари туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг тақдимномасига биноан қайта тузилиши, амалдаги сайлов участкаларининг чегаралари ўзгартирилиши ëки тугатилиши мумкинлиги белгиланмоқда.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ва партия рўйхати асосида Қонунчилик палатаси депутатларининг ягона сайлов округи бўйича сайловини ўтказиш учун Ташқи ишлар вазирлигининг тақдимномасига биноан Марказий сайлов комиссияси томонидан мамлакатимизнинг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида сайлов участкалари тузилиши мумкинлиги акс этмоқда. Сайлов участкалари Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловлари учун ягона ҳисобланиши белгиланмоқда.
Aлбатта, буларнинг барчаси сайлов ва референдум ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга хизмат қилади.
Экопартия депутати – таълим ҳомийси
🕔14:56, 09.10.2025
✔34
Яқинда умуммиллий байрам – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Экологик партиясидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зайниддин Салямов «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Қандай хизматлари учун дейсизми? Бир сўз билан айтганда, кўплаб ўқитувчию ўқувчилар меҳрини қозониш, келажак авлод учун мудом қайғуриш орқали сазовор бўлди бу эътирофга.
Батафсил
Атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида
🕔09:15, 26.09.2025
✔77
Парламент Қонунчилик палатасининг кечаги мажлиси ҳам қизғин ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Депутатлар мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим долзарб масалаларни муҳокама қилар экан, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари қатъий позициясини намоён этишди.
Батафсил
Устозларга эҳтиром кўрсатиш – стратегик тараққиёт гарови
🕔16:10, 18.09.2025
✔96
Ҳар қандай соҳанинг ислоҳи, ривожи ва тараққиёти етарли билим, малака ва кўникмага эга мутахассисларнинг фидокорона меҳнатлари билан амалга оширилади. Мамлакат тараққиётига хизмат қилувчи билимдон мутахассислар эса, шубҳасизки, устоз ва мураббийлар фаолиятининг самарасидир.
Батафсил