Мамлакатимизда кейинги йилларда саноат тармоқларига «яшил иқтисодиёт» тизимини жорий қилиш, ижтимоий соҳада энергия самарадорлигини ошириш ва қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Зеро, қайта тикланувчи энергия манбаларидан унумли фойдаланиш ер ости бойликлари захираларини тежаш баробарида экологияга чиқарилаётган зарарли газларнинг миқдорини камайтириш имконини ҳам беради.
Ўзбекистон бу борада жуда кенг салоҳиятга эга бўлиб, юртимиз нафақат ўзининг тўрт фаслли бетакрор табиати, ер ости ва усти нодир бойликлари, балки ноёб хусусиятлари – серқуёш осмони, шамолли кенгликлари, тезоқар дарёлари, биологик манбалари билан ҳам ажралиб туради.
Ўтган давр мобайнида мамлакатимизда қайта тикланувчи энергетикага ўтиш бўйича улкан ишлар қилинди. 2026 йилга қадар эса қайта тикланувчи энергия манбалари улушини 25 фоизга етказиш мақсад қилинган.
Бу – йилига 3 миллиард кубометр табиий газни тежаш дегани. Бундай ҳажмдаги газ билан эса 1 миллион хонадонни 1 йил давомида таъминлаш мумкин. Ёки шунча ҳажмдаги газ ёрдамида қўшимча 15 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқарса бўлади. Бу эса Ўзбекистондаги аҳолининг 98 фоизини йил давомида электр билан таъминлаш учун етарли.
Шунингдек, юртимизда умумий қуввати 3977 мегаваттга тенг бўлган 19 та қуёш фотоэлектр станцияси ва умумий қуввати 3100 мегаваттга тенг бўлган 7 та шамол электр станциясини ишга тушириш бўйича улкан лойиҳалар амалга оширилмоқда. Бу саъй-ҳаракатлар натижасида 2021 йилнинг август ойида Навоий вилоятининг Кармана туманида Ўзбекистондаги илк 100 мегаватт қувватли йирик қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди.
Худди шунингдек, 2022 йилнинг май ойида Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида иккинчи 100 мегаватт қувватли қуёш фотоэлектр станцияси фаолият бошлади. Қорақалпоғистон Республикасида эса Марказий Осиёда энг катта – 1,5 гигаватт қувватга эга шамол электр станциясини қуриш режалаштирилган.
У 1 миллион 650 минг хўжаликни электр энергияси билан таъминлайди ва йилига 2,4 миллион тонна зарарли газлар атмосферага чиқишининг олдини олади.
Умуман, қайта тикланувчи энергия манбаларининг тараққий этиши мамлакатни барқарор ривожлантиришда жуда муҳим аҳамиятга эга. Бундай энергия манбалари атроф муҳитга зарар етказмагани боис «тоза» деб аталади. Бу эса фарзандларимиз, келажак авлоднинг соғлом камолга етиши учун мустаҳкам заминдир.
Яшил энергетика қанчалар фойдали ва жозибали бўлмасин, шубҳасиз, у ҳам ўта юқори технологик ечимлар ва улкан инвестицияларни талаб этади. Қолаверса, муқобил энергия манбаларида ишлаб чиқарилган электрни истеъмолчига йўқотишларсиз етказиб бериш масаласи ҳам турибди. Бу ерда гап яна эскирган инфратузилмани янгилаш, модернизация (замонавий талаблар ва сифат кўрсаткичларига мос ҳолда ислоҳ қилиш), энг муҳими, бу ишларни имкони борича тезроқ бошлашга бориб тақалади.
Бошқа йўлимиз йўқ. Соҳада жиддий ўзгаришларни амалга ошириш, аввало, давлат бюджетидан нархни ушлаб туришга йўналтирилаётган миллиардлаб субсидия маблағларининг бўшашига олиб келади. Ушбу маблағларни эса Ўзбекистонда энергетикани ривожлантиришга оид инновацион лойиҳаларга ҳамда инфратузилмани янгилашга йўналтириш мумкин бўлади. Агар соҳадаги ислоҳотлар бугун амалга оширилмаса, эртага электр энергияси узилишлари янада кўпаяди. Бу эса саноат корхоналарининг тўхташига, маҳсулот ишлаб чиқаришнинг камайишига ва оқибатда инвестициявий жозибадорликнинг кескин пасайишига олиб келади.
Мухтасар айтганда, электр энергияси нархларини бозор тамойиллари асосида қайта кўриб чиқмаслик эртага жойларда электр энергияси барқарор бўлмаслигига олиб келади. Сотиш нархи ва таннарх ўртасидаги тафовутни «давлат қопласин» деган муносабат билан эса муаммо ечилмайди.
Носиржон АМИНОВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзоси
Экопартия депутати – таълим ҳомийси
🕔14:56, 09.10.2025
✔34
Яқинда умуммиллий байрам – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Экологик партиясидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зайниддин Салямов «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Қандай хизматлари учун дейсизми? Бир сўз билан айтганда, кўплаб ўқитувчию ўқувчилар меҳрини қозониш, келажак авлод учун мудом қайғуриш орқали сазовор бўлди бу эътирофга.
Батафсил
Атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида
🕔09:15, 26.09.2025
✔77
Парламент Қонунчилик палатасининг кечаги мажлиси ҳам қизғин ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Депутатлар мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим долзарб масалаларни муҳокама қилар экан, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари қатъий позициясини намоён этишди.
Батафсил
Устозларга эҳтиром кўрсатиш – стратегик тараққиёт гарови
🕔16:10, 18.09.2025
✔96
Ҳар қандай соҳанинг ислоҳи, ривожи ва тараққиёти етарли билим, малака ва кўникмага эга мутахассисларнинг фидокорона меҳнатлари билан амалга оширилади. Мамлакат тараққиётига хизмат қилувчи билимдон мутахассислар эса, шубҳасизки, устоз ва мураббийлар фаолиятининг самарасидир.
Батафсил