Экоолам      Бош саҳифа

Лондонда пластмассадан озиқ-овқат ишлаб чиқилди

Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида пластик чиқиндилардан озиқ-овқатга қўшилувчи элемент яратилди. Бу ҳақда тажрибанинг махсус саҳифасида хабар берилди.

 Лондонда пластмассадан  озиқ-овқат ишлаб чиқилди

Дунё бўйлаб чиқиндилар билан боғлиқ муаммо тобора ортиб бормоқда. Британия­лик олимлар ушбу масалани чиқиндидан озиқ-овқат элементини олиш орқали ҳал қилмоқчи. Бу, шунингдек, сайёрадаги яна бир озиқ-овқат етишмовчилиги муаммоси учун ҳам ечим бўлиши мумкин. Бунда одам организми чиқиндидан халос бўлиш учун машина вазифасини ўтайди. Бу бироз қўпол эшитилса-да, келажакдаги чиқинди муаммоси оқибатида келиб чиқиши мумкин бўлган бошқа эҳтимолий муаммоларнинг ҳам олдини олади.

Билдирилишича, ванилнинг таъми ва ҳидига эга бўлган ушбу ингредиент «Guilty Flavours» деб номланди ва илк бора музқаймоққа қўшилди. Бунда биокимёвий жараёнлар одамларга пластмассани хавфсиз ҳазм қилиш имконини беради ва уни бутунлай танани тарк эта оладиган молекулаларга айлантиради.

Биотехнологик ванилин қўшилган музқаймоқнинг биринчи намунаси аллақачон тақдим этилган. Аммо уни ҳали татиб кўришга рухсат берилмади. Чунки у ҳали тана учун хавфсизлик синовларидан ўтказилмаган.




Ўхшаш мақолалар

«Яшил  макон» билан  соғлом ҳаёт сари

«Яшил макон» билан  соғлом ҳаёт сари

🕔14:43, 22.10.2026 ✔21

Ургутда экология ва спорт форуми бўлиб ўтди

Батафсил
Пластик чиқиндилар  мустаҳкам йўл  бўлиб қайта  оладими?

Пластик чиқиндилар мустаҳкам йўл бўлиб қайта оладими?

🕔14:36, 22.10.2026 ✔21

Ҳар куни чиқиндихонада қанча миқдорда пластик чиқинди тўпланишини биласизми? Ишлатиб бўлинган елим пакетлар, бутилкалар, турли қадоқлар...

Батафсил
Янги Тошкент –  табиат уйғунлигига асосланган янги маданият

Янги Тошкент – табиат уйғунлигига асосланган янги маданият

🕔13:21, 15.10.2026 ✔103

Янги Тошкент ло­йиҳаси – бу шунчаки қурилиш эмас, балки инсон ва табиат уйғунлигига асосланган тараққиёт маданиятидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар