«Яшил макон» билан соғлом ҳаёт сари
Ургутда экология ва спорт форуми бўлиб ўтди
БатафсилКуни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда фракция аъзолари томонидан «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига корхоналар, ташкилотлар, иншоотлар ва бошқа объектлар фаолиятини чеклаш, тўхтатиб туриш юзасидан қарор қабул қилиш мезонларини белгилашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди.
Таъкидланганидек, сўнгги йилларда мамлакатимизда экологик ҳолатни яхшилаш, аҳоли пунктларини кўкаламзорлаштириш, яшил майдонларни кенгайтириш, санитария ва экологик ҳолат сифатини ошириш орқали инсонлар соғлиғини муҳофаза қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Кўрилаётган чора-тадбирларга қарамасдан қурилиш, саноат ишлаб чиқариш ва урбанизация кўламининг кенгайиши табиатга чиқариладиган ташламаларнинг ортишига ҳамда аҳоли пунктларига тушаётган экологик ва ижтимоий юкламанинг ошишига олиб келмоқда. Шундан келиб чиқиб, соҳанинг ҳуқуқий асосларини янада мустаҳкамлаш мақсадида мазкур қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Қонун лойиҳаси билан атроф табиий муҳитнинг меъёридан ортиқча даражада ифлосланиши натижасида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф юзага келишининг олдини олиш муносабати билан корхоналар, ташкилотлар, иншоотлар ва бошқа объектлар фаолиятини вақтинча чеклаш ҳамда тўхтатиб туришга доир қоидалар бегиланмоқда.
Йиғилишда фракция аъзолари ушбу қонун лойиҳаси Ўзбекистон Экологик партиясининг дастурий мақсад ва вазифаларига тўла мос келишини таъкидлаб, белгиланаётган нормалар мамлакатимизда экологик ҳолатни янада яхшилаш, фуқаролар саломатлигини таъминлаш, аҳоли учун хавфсиз муҳитни шакллантириш имконини яратишга хизмат қилишини алоҳида қайд этди.
Қизғин муҳокамалардан сўнг қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қўллаб-қувватланди.
Йиғилиш кун тартибига киритилган бошқа масалалар ҳам атрофлича кўриб чиқилиб, фракциянинг тегишли қарори қабул қилинди.
Ҳар куни чиқиндихонада қанча миқдорда пластик чиқинди тўпланишини биласизми? Ишлатиб бўлинган елим пакетлар, бутилкалар, турли қадоқлар...
БатафсилЯнги Тошкент лойиҳаси – бу шунчаки қурилиш эмас, балки инсон ва табиат уйғунлигига асосланган тараққиёт маданиятидир.
Батафсил