«Яшил макон» билан соғлом ҳаёт сари
Ургутда экология ва спорт форуми бўлиб ўтди
БатафсилИнтернет жуда катта ҳажмдаги маълумотларни генерация қилади, уларнинг аксарияти рақамли чиқиндилар. Ушбу маълумотларни қайта ишлаш ва сақлаш атроф муҳитга салбий таъсир кўрсатади. Интернет ва уни қўллаб-қувватловчи тизимларнинг умумий углерод изи глобал иссиқхона газлари ташламаларининг 3,7 фоизини ташкил қилади ва бу кўрсаткич доимий равишда ўсиб боради.
Рақамли чиқиндилар ва унинг салбий таъсирини камайтириш учун:
Барча тармоқларда бир хил постларни жойлаштириш ўрнига битта тармоқдаги аккаунтингизни ривожлантиришга эътибор қаратинг.
Углерод изингизни камайтириш учун қурилмангизда файлларнинг кераксиз нусхаларини яратишдан сақланинг.
Табрикномаларни фақат муҳим саналарда юборинг, кераксиз хабарлар сонини чекланг.
Хабарларни юборишдан олдин CО2 эмиссиянгиз ҳақида ўйлаб кўринг ва юзма-юз мулоқотни ёки булутли хотирага файлларни юклашни афзал кўринг.
Шунингдек, электрон қурилмаларингизда рақамли чиқинди тўпланишига йўл қўймаслик ва қурилма хотирасида жой бўшатиш учун файлларни сақлашни саралаш ва тартибга солиш, кераксиз фотосуратлар ва иловаларни ўчириш, юклаб олинган файллар папкасини тозалаш, вақтинчалик файлларни ўчириш ва мессенжерларда контентни автоматик юклаб олишни ўчириш тавсия этилади.
Ҳар куни чиқиндихонада қанча миқдорда пластик чиқинди тўпланишини биласизми? Ишлатиб бўлинган елим пакетлар, бутилкалар, турли қадоқлар...
БатафсилЯнги Тошкент лойиҳаси – бу шунчаки қурилиш эмас, балки инсон ва табиат уйғунлигига асосланган тараққиёт маданиятидир.
Батафсил