Экоолам      Бош саҳифа

АЪЛОЧИ БОЛА ТАРБИЯЛАШ СИРЛАРИ

Фарзандининг аълочи, зеҳнли, фаол, омадли бўлишини қайси ота-она орзу қилмайди дейсиз? Бироқ ҳамма вақт ҳам истагимиз бирдек амалга ошавермайди. Бунга нима халал беради? Фарзандимизнинг яхши баҳоларга ўқиши қандай омилларга боғлиқ?

АЪЛОЧИ БОЛА ТАРБИЯЛАШ СИРЛАРИ

Мутахассисларнинг айтишича, инсон қандай шахс бўлиб вояга етиши 15 фоиз ирсиятга, 40 фоиз муҳитга, қолган яна 45 фоизи тарбияга боғлиқ. Бироқ айнан тафаккур борасида бола 70 фоиз онадан андоза олар экан. 

— Билимли аёлдан билимли фарзандлар дунёга келади, — дейди болалар невропатологи Умида Бобожонова. — Зиёли оилада туғилган фарзандлар зиёли бўлиб етишади. Аммо истисно ҳолатлар ҳам бор. Саводсиз инсоннинг фарзанди аълочи бўлса, унинг насл-насабида шундай одамлар ўтган.

Бола билим олишга қизиқса-ю, оилада шунга яраша ­эътибор, шароит бўлмаса, ундаги интилиш сўна бошлайди. Ёки боланинг билимни қабул қилиши, хотираси яхши бўлса-ю, дангаса, қатъиятсиз бўлса, бунда ҳам кўзланган мақсадга эришиш қийин. Демак, ирсият туҳфа этган зеҳнни, иқтидорни ҳам тарбиялаш керак.

Психолог маслаҳати

Ақлли бола 2 ёшдан алфавитни биладиган ёки 4 ёшида кўпайтириш жадвалини ёддан айта оладиган бола эмас. Бундай бола изланувчан, қизиқувчан, креатив (янгилик ўйлаб топадиган, янгилик ихтиро қиладиган) ва моҳир бўлади. Психологлар мактабга қадам қўйиш арафасида турган ва мактаб ёшидаги болаларнинг ота-онасига болани қўллаб-қувватлаш борасида бир неча кўрсатмалар бериб ўтади: 

1. Боланинг тили ривожланиши ақлий ривожланиш билан узвий боғлиқ. У билан кўп суҳбатлашиш, ёшига муносиб китобларни кўпроқ ўқиб бериш, бераётган саволларига аниқ ва тушунарли жавоб қайтариш жуда муҳим. Бола гапиришни телевизордан эмас, мулоқотдан ўрганиши керак. Кўп гапирадиган бола кўп маълумотга муҳтож бўлади. Ана шундай маълумотларни ота-она боланинг ёшига мос равишда суҳбат орқали тақдим эта олиши даркор.

2. Креативликни рағбатлантириш. Ҳозир дўконлар минглаб ўйинчоқлар  билан тўла. Бири болани ақлий ривожлантиради деса, иккинчиси болага алфавит ўргатади, деб реклама қилинади. Бундай ажойиб ўйинчоқлар, афсуски, болада креативлик сифатини сўндиради. Унинг ривожланишида альбом қоғози билан рангли қалам ҳам етарли аслида. Шу маънода, дўкондан олиб берилган машинадан кўра, икки стул ва кўрпачадан ясалган «самолёт» креативликни кўпроқ ривожлантиради.

3. Кўрсатиб гапириш. Болага бирон нарса ҳақида гапираётганингизда у ўша нарсани кўриб тургани маъқул. Масалан, уйда бўла туриб, бирон дарахт ҳақида маълумот бермоқчи бўлсангиз, у бу маълумотни тўлиқ қабул қила олмайди. Яхшиси, ташқарига чиқиб, дарахтни кўрсатиб, сўзлаб бериш фойдали.

4. Мактабнинг илк кунлариданоқ болани мустақил бўлишга ўргатинг. Дарсларни тайёрлаганда ҳар доим унинг ёнида ўтирманг. Бироқ топшириқни қай даражада бажарганини албатта текширинг. Бажара олмагани учун уришманг. Шундай қилингки, бола ўқишдан завқ олсин ва ­аълочи бўлиш унга фақат фойда келтиришини тушуниб етсин.

5. Қизиқиш ва имкониятларидан келиб чиққан ҳолда бирон тўгаракка жалб этинг. Бугун ўғлингиз шахматга, эртага футболга қизиқиб қолиши мумкин. Ёки ракеткани олиб, теннис ўйнашни хоҳлаши ҳеч гап эмас. Бундан ғазабланманг. Юмшоқ оҳангда маслаҳатлашиб, унга маъқул келган машғулотларнинг ижобий ва салбий томонларини муҳокама қилгач, биттасини танлашга ёрдам беринг.

6. Боланинг нутқи софлигига эътибор беринг. Унинг олдида ҳар қандай гапларни гапирманг. Уйда бадиий ва илмий адабиётлардан иборат кичик кутубхона бўлсин. Уларни ўқишга болангизда қизиқиш уйғотинг.

7. Болани ҳадеб дарс тай­ёрлашга мажбурламанг. Ўқув жараёни биринчи ўринда болада қизиқиш уйғотиши керак. Вазифаларни бажармаганлик учун уни қаттиқ жазолаш ярамайди. Бу болани руҳан эзиб қўяди.

8. Яхши овқатлантириш. Ёш организмга витамин ва минераллар жуда зарур. Бундан ташқари, болага тоза ҳавода бўлиш ва яхшилаб ухлаш муҳим. Агар барча вазифаларини бажаришга улгурмаса, уни кечки 12 гача дарсликлар устида мункайиб ўтиришга мажбурламанг.

9. Баъзан ота-она болани янада илҳомлантириш учун унга ул-бул олиб беради. Тўғри, совға болага яхши мотивация бўлиши мумкин. Бироқ бундай «сийлов»лар уни эркалатиб қўйиши, билим олиши учун эмас, фақат моддий нарсаларга эга бўлиш учун дарс тайёрлашига олиб келади.

10. Ҳеч қачон уй вазифаларини бажариб берманг. Шунчаки кўмаклашинг. Сабр билан унга тушунтиринг. Агар болангиз қайсидир фанни ўзлаштиришга қийналаётган бўлса, уни қолоқликда айбламанг. Яхшиси, репетитор ёлланг. Бу унга, албатта, ёрдам беради.

11. Боланинг кундалигида «3» ёки «2» баҳо пайдо бўлиши тасодиф эмас. Бунинг учун уни уришманг. Яхшиси, бунинг сабабини аниқланг. Болангизни руҳлантиринг, токи у бундан тушкунликка тушмасин.

Феруза ФУЗАЙЛОВА

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

«Яшил» инновациялар – танлов эмас,  замон талаби

«Яшил» инновациялар – танлов эмас, замон талаби

🕔16:49, 30.04.2026 ✔20

Экологик муаммоларни ҳал этиш илмий ёндашувни талаб қилади. Ўзбекистон Экологик партияси ўз фаолиятда партия қошида ташкил этилган олимлар корпуси аъзоларининг илмий хулосаларига таяниб, кўплаб экологик муаммоларга ечимларни таклиф этмоқда.

Батафсил
«Экофаол фуқаро» ва  «Яшил тадбиркор»  мақомини қандай  олиш мумкин?

«Экофаол фуқаро» ва «Яшил тадбиркор» мақомини қандай олиш мумкин?

🕔16:46, 30.04.2026 ✔16

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 21 апрелдаги қарори билан аҳолининг экологик турмуш тарзини шакллантириш ҳамда тадбиркорлик субъектларининг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтиришни рағбатлантиришга қаратилган янги тизим жорий этилди.

Батафсил
Агроэнергетика соҳасида йирик  ҳамкорлик

Агроэнергетика соҳасида йирик ҳамкорлик

🕔09:00, 23.04.2026 ✔65

Хитойда ташкил этилган халқаро иқтисодий форум доирасида Ўзбекистон иқтисодиёти учун фойдали бўлган келишувларга эришилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Яшил» инновациялар – танлов эмас,  замон талаби

    «Яшил» инновациялар – танлов эмас, замон талаби

    Экологик муаммоларни ҳал этиш илмий ёндашувни талаб қилади. Ўзбекистон Экологик партияси ўз фаолиятда партия қошида ташкил этилган олимлар корпуси аъзоларининг илмий хулосаларига таяниб, кўплаб экологик муаммоларга ечимларни таклиф этмоқда.

    ✔ 20    🕔 16:49, 30.04.2026
  • «Экофаол фуқаро» ва  «Яшил тадбиркор»  мақомини қандай  олиш мумкин?

    «Экофаол фуқаро» ва «Яшил тадбиркор» мақомини қандай олиш мумкин?

    Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 21 апрелдаги қарори билан аҳолининг экологик турмуш тарзини шакллантириш ҳамда тадбиркорлик субъектларининг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтиришни рағбатлантиришга қаратилган янги тизим жорий этилди.

    ✔ 16    🕔 16:46, 30.04.2026
  • Агроэнергетика соҳасида йирик  ҳамкорлик

    Агроэнергетика соҳасида йирик ҳамкорлик

    Хитойда ташкил этилган халқаро иқтисодий форум доирасида Ўзбекистон иқтисодиёти учун фойдали бўлган келишувларга эришилди.

    ✔ 65    🕔 09:00, 23.04.2026
  • Электрон қурилмалар учун  янги талаблар

    Электрон қурилмалар учун янги талаблар

    Бу чиқинди муаммосига қарши курашишга ёрдам бера оладими?

    ✔ 49    🕔 08:59, 23.04.2026
  • Ўзбек олими  янги  турларни кашф қилди

    Ўзбек олими янги турларни кашф қилди

    Ўзбекистоннинг бетакрор табиати дунёнинг бош­қа жойларида учрамайдиган янги-янги турларга бойлиги билан ажралиб туради. Олимлар бугунги кунда илм-фан учун ҳали номаълум янги турларни кашф этаётгани юртимиз ўсимлик оламининг нақадар бой эканидан далолатдир.

    ✔ 58    🕔 08:55, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар