Давр нафаси      Бош саҳифа

Суверенитет, демократия, ҳуқуқийлик, ижтимоийлик ва дунёвийлик – Янги Ўзбекистоннинг 5 та устуни!

    Биз ижтимоий тараққиётнинг демократик фуқаролик жамияти формаси сари кетаётган эканмиз, давлатимизни “Ўзбекистон Республикаси” ва  “Ўзбекистон” деб юритамиз.

Суверенитет, демократия, ҳуқуқийлик, ижтимоийлик ва дунёвийлик – Янги Ўзбекистоннинг 5 та устуни!

Суверенитет, демократия, ҳуқуқийлик, ижтимоийлик ва дунёвийлик – Янги Ўзбекистоннинг 5 та устуни!

         Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 1-моддасида “Ўзбекистон –суверен демократик республика”,  дейилган.  Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонунининг бугунги лойиҳасисининг 1-моддасида эса “Ўзбекистон –бошқарувнинг республика шаклига эга бўлган суверен,  демократик , ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат”, деб ўзгартирилган. Бу терминалогик масалани ойдинлаштириш учун Биз - мустақил Ўзбекистон халқи қаёққа қараб кетаётганимизни  аниқлаб олишимиз керак.

1991-йил 31-август куни Биз – Ўзбекистон халқи ўз тақдиримизни Кремль эмас, балки ўзимиз белгилаш ҳуқуқини қўлга киритдик. Мустақилликка эришдик.  Аммо Биз қайси йўлдан кетамиз деган масала турар эди: социалистик йўлдан-ми ёки бозор муносабатларига асосланган йўлдан-ми? Илгари СССР даврида ижтимоий тараққиётнинг социалистик йўли – коммунистик формаси сари кетган эдик, бу ўзини оқламади.  Лекин бугунги кунда социалистик йўлдан кетаётган бироз бозор муносабатларига ихтисослашган мамлакатлар бор: Хитой, Корея, Куба, Веътнам, Лаос. Уларда кичик ва ўрта бизнес учун шароит яратилган.

Биз ижтимоий тараққиётнинг бозор муносабатларига асосланган демократик фуқаролик жамияти формасини танладик. Демократия – бу манфаатлар уйғунлиги ва унинг бошқарилишидир. Манфаат ҳар бир инсон ва халқнинг ижтимоий муносабатлар тизимида ўз ўрни – мақомини топа билишидир. Манфаатлар уйғунлигида кўпчилик норизо бўлмаслиги учун ҳокимият халқ ҳокимиятчилиги бўлиши керак. Чунки инсон ҳуқуқлари ҳокимият орқали амалга ошади. Шундай экан, демократия мулклар хилма-хиллигини ҳам тақозо этади. Мулклар хилма-хиллиги Конституциямиз лойиҳасининг 65-моддасида ўз ифодасини топган. Бу иқтисодий демократиядир. Сиёсий демократия Конституциямизнинг 12-моддасида акс этган: “Ўзбекистон Республикасида ижтимоий ҳаёт сиёсий институтлар, мафкуралар ва фикрларнинг хилма-хиллиги асосида ривожланади. Ҳеч қайси мафкура давлат мафкураси сифатида ўрнатилиши мумкин эмас”. Демак, манфаатлар одилона бўлиши учун инсон ҳуқуқларига зид келмаслиги керак. Шундай экан, демократиянинг пировард негизида ҳуқуқ ётибди.

         Ҳуқуқ – бу ижтимоий муносабат моментларидир, унинг ижозат ва таъқиқдан иборат чегараларидир. Агар ижтимоий муносабатлардаги тенглик, адолат ва эркинлик моментлари ўзининг кафолатланишларини тақозо этса, улар ҳуқуқ ҳисобланади.  Бу -ҳуқуқий мазмундир. Уларни англаб ҳуқуқ нормаларида акс эттириш ҳуқуқ ижодкорлигидир. Бу –ҳуқуқий шаклдир. Шакл мазмунга мувофиқ келиши керак, яъни  юридик нормалар ҳуқуққа мос келиши керак. Шунда ҳуқуқий муносабатларда ўз-ўзини ташкиллаштиришдан иборатсинергетик жараёнлар бошланади. Ҳуқуқий тартибсизликдар ҳуқуқий тартиблиликка, ҳуқуқий беқарорликдан ҳу3қуқий барқарорликка ўтилади. Хаосга барҳам берилади.

         Конституция тенглик, адолат ва эркинликнинг умумий томонлари, яъни барча-барчага оид умумий манфаатларни ифодалайди. Конституция тармоқ манфаатларни тартибга солишнинг  умумий расмий манбаи ҳисобланади. Тармоқ манфаатларни тармоқ  қонунлар акс эттиради. Ҳуқуқ ҳокимият орқали амалга ошар экан, асосий эътибор инсон ҳуқуқларидан кейин давлат суверенитети, халқ ҳокимиятчилиги ва давлат ҳуқуқига қаратилади.

         Ҳуқуқ ҳокимият орқали амалга ошар экан, у мустақил, яъни суверен бўлиши керак. Тарихда суверен, лекин демократик бўлмаган давлатлар ҳам мавжуд бўлиб келди. Шунинг учун бу суверен ҳокимият эса халқ ҳақ-ҳуқуқларидан келиб чиқиши керак. Чунки муайян миқдор ва сифат бирлигига эга бўлган халқнинг ўз тақдирини ўзи белгилашига ҳақ-ҳуқуқи бор. Бу ҳолат, яъни халқнинг ўз тақдирини ўзи белгилаши эса уларнинг номидан суверен давлати ҳокимияти олиб боришини тақозо этади. Шундагина бундай давлатга суверен демократик давлат, деймиз. Шундагина бундай давлатга ҳуқуқий давлат, деймиз. Бу давлат ҳуқуқий экан, ўз-ўзидан, биринчидан, унинг ижтимоий, яъни социал давлат эканлиги ҳам келиб чиқади. Чунки бу давлат барчанинг, жумладан, етим ва ночорларнинг ҳам давлатидир. Бу давлат ҳуқуқий экан, ўз-ўзидан, иккинчидан, унинг дунёвий давлат эканлиги ҳам келиб чиқади. Дунёвий давлат атеистик ҳам эмас, диний ҳам эмас, балки мавжуд умуминсоний ва миллий, диний ва илмий қадриятларга асосланган давлатдир. Дунёвий давлат диндорлар ва диндор бўлмаганлар давлатидир.

         Шунинг учун ҳам лойиҳада янада тушунарли бўлиши учун 1-модданинг биринчи бандида давлатимизнинг сифат белгиларини ифодалаган “суверен”, “демократик”,  “ҳуқуқий”, “ижтимоий” ва “дунёвий” давлат  иборалари ҳам киритилган. Давлатнинг бу сифат белгилари барча-барчаси ижтимоийдир, яъни табиатга эмас, балки жамиятга хосдир. Шунинг учун “ижтимоий” ибораси ўрнига “социал” иборасини қўллаш мантиқан тўғридир. Бу иборалар бир-бирларини тўлдириб келади ва давлатимизнинг моҳиятини билишда муҳим аҳамиятга эгадир.

       Биз ижтимоий тараққиётнинг демократик фуқаролик жамияти формаси сари кетаётган эканмиз, давлатимизни “Ўзбекистон Республикаси” ва  “Ўзбекистон” деб юритамиз.

 

Абдухолиқов С. - фалсафа фанлари доктори, Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети “Ижтимоий-гуманитар фанлар” кафедраси профессори,

Толипов А.А.– социология фанлари бўйича  фалсафа доктори, полковник, Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети “Ижтимоий-гуманитар фанлар” кафедраси бошлиғи.

 




Ўхшаш мақолалар

Фуқаролик жамияти ривожи

Фуқаролик жамияти ривожи

🕔16:10, 04.12.2025 ✔101

Ўзбекистон тажрибаси халқаро даражада эътироф топмоқда
2025 йилнинг 1 декабрь куни  пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Фуқаролик жамияти ҳафталиги”га старт берилган эди.

Батафсил
Депутат ёрдамчилари ўз  масъулиятини  етарлича ҳис этяптими?

Депутат ёрдамчилари ўз масъулиятини етарлича ҳис этяптими?

🕔11:01, 04.12.2025 ✔83

Депутат ёрдамчиси лавозими депутатнинг самарали фаолиятини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг вазифалари фақатгина техник ишларни бажариш билан чекланмайди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев таъкидлаганидек, ёрдамчининг асосий миссияси халқ ва депутат ўртасидаги ишончли кўприк бўлишдан иборат.

Батафсил
Депутатлар муҳокамасида:  Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва  парламент назорати

Депутатлар муҳокамасида: Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва парламент назорати

🕔15:50, 27.11.2025 ✔157

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда шу куннинг долзарб муаммоларига ечим берадиган, аҳолининг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган муҳим Қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фуқаролик жамияти ривожи

    Фуқаролик жамияти ривожи

    Ўзбекистон тажрибаси халқаро даражада эътироф топмоқда
    2025 йилнинг 1 декабрь куни  пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Фуқаролик жамияти ҳафталиги”га старт берилган эди.

    ✔ 101    🕔 16:10, 04.12.2025
  • Депутат ёрдамчилари ўз  масъулиятини  етарлича ҳис этяптими?

    Депутат ёрдамчилари ўз масъулиятини етарлича ҳис этяптими?

    Депутат ёрдамчиси лавозими депутатнинг самарали фаолиятини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг вазифалари фақатгина техник ишларни бажариш билан чекланмайди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев таъкидлаганидек, ёрдамчининг асосий миссияси халқ ва депутат ўртасидаги ишончли кўприк бўлишдан иборат.

    ✔ 83    🕔 11:01, 04.12.2025
  • Депутатлар муҳокамасида:  Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва  парламент назорати

    Депутатлар муҳокамасида: Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва парламент назорати

    Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда шу куннинг долзарб муаммоларига ечим берадиган, аҳолининг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган муҳим Қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

    ✔ 157    🕔 15:50, 27.11.2025
  • Бизнинг кучимиз –  бирликда!

    Бизнинг кучимиз – бирликда!

    Куни кеча мамлакатимиз яна бир тарихий йиғинга мезбонлик қилди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди.

    ✔ 217    🕔 15:45, 20.11.2025
  • Янги  Марказий Осиё,  у қандай бўлади?

    Янги Марказий Осиё, у қандай бўлади?

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Марказий Осиё янги давр остонасида» номли мақоласини ўқиб...

    ✔ 232    🕔 15:34, 20.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар