«Яшил макон» билан соғлом ҳаёт сари
Ургутда экология ва спорт форуми бўлиб ўтди
БатафсилЮртимизда 10 апрелдан «Тоза ҳаво» ойлиги тадбири бошланди. Табиат ресурслари, Ички ишлар ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирликлари билан биргаликда ўтказиладиган тадбирдан мақсад мамлакатимизда автотранспортлар ташламаларини камайтиришдир.
Таъкидлаш керакки, сўнгги йилларда ишлаб чиқариш корхоналари, автомобиллар сонининг кўпайиши атмосферага чиқарилаётган ташламалар миқдорининг сезиларли ортишига сабаб бўлмоқда. Бу эса ўз навбатида республикамизда, айниқса, Тошкент шаҳрида ҳавонинг ифлосланиш даражаси ошишига олиб келяпти.
2022 йил якунига кўра, ҳаво ифлосланиши бўйича халқаро ҳаво индекси рейтингида пойтахтимиз 20 ўринни эгаллаган.
Транспорт воситалари сонининг кундан-кунга ортиши натижасида ташламалар миқдори олдинги йилга нисбатан 2022 йилда 26 минг тоннага кўпайган. Бунга ёнилғи турининг сифати, аҳолининг кўпроқ жамоат транспортларидан фойдаланмасдан, ўз автоуловларида юришлари, транспорт воситаларининг техник созлигига етарли даражада эътибор қаратмаслик каби сабабларни келтириш мумкин.
Тадбир давомида республиканинг барча ҳудудларидаги йўл-патрул масканларида, вилоят, туман (шаҳар)ларнинг марказий кўчаларида бензин, дизел, табиий сиқилган ва суюлтирилган газда ҳаракатланадиган автотранспорт воситаларининг атмосфера ҳавосига ташланаётган зарарли газлар миқдори махсус асбоб-ускуналар орқали кўрикдан ўтказилади.
Таъкидлаш керакки, тадбир доирасида 79 та йўл-патрул масканларида кўрик нуқталари, шунингдек, вилоят ва шаҳарлар марказий кўчаларида кўчма постлар ташкил этилиб, уларга 500 нафар ходим жалб қилинади.
Тадбир 10 майгача давом этади.
Ҳар куни чиқиндихонада қанча миқдорда пластик чиқинди тўпланишини биласизми? Ишлатиб бўлинган елим пакетлар, бутилкалар, турли қадоқлар...
БатафсилЯнги Тошкент лойиҳаси – бу шунчаки қурилиш эмас, балки инсон ва табиат уйғунлигига асосланган тараққиёт маданиятидир.
Батафсил