Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ–828, 10.04.2023 й.) билан «Истеъмол кредити тўғрисида»ги қонунга ўзгартиш киритилди.
Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 августдаги “Замонавий билим ва касб-ҳунар эгаллаш имкониятларини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–350-сон қарорининг 9-бандига асосан Вазирлар Маҳкамаси томонидан ишлаб чиқилган.
- Бугунги кунда молиявий истеъмол кредитлари учун талаб ортиб бормоқда, бироқ Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган товарлар (хизматлар)га молиявий истеъмол кредити ажратилиши амалдаги Қонун билан чекланган, — дейди Марказий банк Юридик Департамент директори ўринбосари Баҳодир Исмоилов. — Бунда, 2021 йилда бозордаги 54 фоиз совутгич, 48 фоиз кондиционер ва 47 фоиз газ плиталари импорт қилинган. Натижада, мазкур чекловни четлаб ўтиш учун аҳолимиз бошқа молиявий воситалардан фойдаланиб келмоқда.
Мисол учун, аҳолига ажратилган мақсади белгиланмаган кредитлар – микроқарз 2021 йилда 9,9 трлн сўмни ташкил этган бўлса, 2022 йилда эса 16,7 трлн сўмга (ўсиш 1,7 баробар) етган.
Жумладан, Қонун билан “Истеъмол кредити тўғрисида”ги Қонуннинг 15-моддасига Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган товарлар ва хизматлар учун ҳам истеъмол кредити ажратилишини назарда тутувчи ўзгартиш киритилмоқда.
Амалда, истеъмол кредити Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган истеъмол товарларини (хизматларни) олиш учун берилади.
Таъкидлаш жойизки, 2006 йилда қонун қабул қилинган вақтда ушбу норма мамлакат бозорида товар ва хизматлар танқислиги туфайли зарур эди.
Қонуннинг қабул қилиниши Давлат бюджетидан қўшимча харажатларни талаб этмайди.
Мазкур Қонунни қабул қилиш:
– молиявий истеъмол кредити бериш тартибини такомиллаштириш ва соддалаштиришга;
– истеъмолчи-фуқаролар учун қўшимча имкониятлар яратишга ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантиришга хизмат қилади.
Хулосалар Истеъмол кредити, давлат хизматининг бир шакли бўлиб, аҳолининг маҳсулотларга бўлган талабини рағбатлантиради, уларни ишлаб чиқариш ва сотишни кўпайтириш эвазига оддий фуқаролар ҳаётининг яхшиланишига олиб келади.
Шуни инобатга олган ҳолда амалдаги қонунчиликка кириталаётган ўзгартиришлар мамлакат аҳолисининг турмуш даражасини ошириш, меҳнат самарадорлигини рағбатлантириш, кадрлар алмашинувини қисқартириш ва натижада жамиятдаги ижтимоий кескинликни камайтиришга йўналтирилган.
Ўзбекистон – АҚШ: Масофа билмас ҳамкорлик ва экологик тараққиёт истиқболлари
🕔14:52, 22.10.2026
✔56
Дунёнинг етакчи давлатларидан бири бўлган Америка Қўшма Штатлари билан Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари сўнгги йилларда изчил мустаҳкамланиб бораётгани мамлакатимиз учун янги имкониятлар эшигини очмоқда.
Батафсил
Табиат неъматлари муҳофазасида Ўзбекистон роли кучаймоқда
🕔14:45, 22.10.2026
✔50
«Leaders for Nature» саммитида биохилма-хилликни асрашга доир учта халқаро ташаббус илгари сурилди
Батафсил
МДҲ – ишонч, ҳамкорлик ва умумий тараққиёт макони
🕔13:20, 15.10.2026
✔177
Бугунги мураккаб халқаро шароитда давлатлар ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, мавжуд имкониятлардан биргаликда фойдаланиш ва умумий муаммоларга ҳамжиҳатликда ечим топиш тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.
Батафсил