«Яшил макон» билан соғлом ҳаёт сари
Ургутда экология ва спорт форуми бўлиб ўтди
БатафсилКуни кеча Тошкент шаҳрининг Ботаника боғида “Яшил Тошкент” тадбири бўлиб ўтди. Кенг жамоатчилик қатлами, журналист ва блогерлар йиғилган мазкур тадбир Янги Конституциянинг 49-моддасининг аҳамиятига бағишланди.
Инсоният ҳозирда ўз маконини «яшил»лаштиришга, яъни экологик тоза жойга айлантиришга ҳар доимгидан кўра кўпроқ ҳаракат қилмоқда.
Куни кеча Тошкент шаҳрининг Ботаника боғида “Яшил Тошкент” тадбири бўлиб ўтди. Кенг жамоатчилик қатлами, журналист ва блогерлар йиғилган мазкур тадбир Янги Конституциянинг 49-моддасининг аҳамиятига бағишланди.
Жумладан, ушбу модда ва унга киритилаётган нормаларнинг аҳамияти ҳақида блогер Наргис Қосимова, Ақида Ханум, шоир Шуҳрат Ориф, журналист Шоҳира Ҳамро йиғилганларга гапириб берди. Она табиатга бағишланган кичик саҳна кўринишлари намойиш этилди
Ушбу моддада шундай дейилади: “Ҳар ким қулай атроф-муҳитга, унинг ҳолати тўғрисидаги ишончли ахборотга эга бўлиш ҳуқуқига эга. Давлат фуқароларнинг экологик ҳуқуқларини таъминлаш ва атрофмуҳитга зарарли таъсир кўрсатилишига йўл қўймаслик мақсадида шаҳарсозлик фаолияти соҳасида жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратади. Шаҳарсозлик ҳужжатларининг лойиҳалари қонунда белгиланган тартибда жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилади. Давлат барқарор ривожланиш принципига мувофиқ, атроф-муҳитни яхшилаш, тиклаш ва муҳофаза қилиш, экологик мувозанатни сақлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади. Давлат Оролбўйи минтақасининг экологик тизимини муҳофаза қилиш ҳамда тиклаш, минтақани ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш юзасидан чоралар кўради”.
Экологик муаммо тараққиёт, хавфсизлик, аҳолининг турмуши ва бевосита одамлар ҳаётининг давомийлигига таъсир кўрсатиб, айниқса аҳолининг энг ёш қисми бўлган болалар ҳаётига катта хавф солади. Сир эмаски, ифлосланган, заҳарланган атроф-муҳит биринчи навбатда ҳали ёш, энди ривожланиб шаклланиб бораётган организмга катта таъсир кўрсатади, унинг физиологик ва руҳий ривожланиш ҳолатига ҳам таъсир этмай қолмайди.
Шунинг учун ҳам янги таҳрирдаги қомусимиздаги ушбу моддага киритилаётган ўзгартишлар барчамиз учун айни муддао. Қолаверса, издан чиқиб бораётган экологик вазиятни тартибга солишда дастур-ул амал бўлиб хизмат қилади.
Саида Рустам қизи
Ҳар куни чиқиндихонада қанча миқдорда пластик чиқинди тўпланишини биласизми? Ишлатиб бўлинган елим пакетлар, бутилкалар, турли қадоқлар...
БатафсилЯнги Тошкент лойиҳаси – бу шунчаки қурилиш эмас, балки инсон ва табиат уйғунлигига асосланган тараққиёт маданиятидир.
Батафсил