Барқарор ва арзон электр энергияси – аҳолини рози қилишнинг муҳим шарти
Юртимиздаги ҳар бир хонадондаги чироқ шунчаки ёритувчи манба эмас, балки оилавий хотиржамлик, илиқлик ва турмуш фаровонлигининг асосий омилидир.
БатафсилЎзимизнинг иқлимга мос кўчатлардан нега воз кечяпмиз?
«Оила ва табиат» газетасининг 2023 йил 2 мартдаги 8-сонида эълон қилинган «Юлғун ва саксовулга эътибор зарур» мақоласини қизиқиш билан ўқиб чиқдим. Журналист айни долзарб ва муҳим масалада ўз фикрларини билдириб, ўринли таклифларни ўртага ташлабди.
Мақолани ўқирканман, бехосдан ҳудудларимизга чет элдан келтирилиб экилаётган турли хил дарахтлар хаёлимга келгандек бўлди. Ландшафт дизайни билан шуғулланувчи корхонада ишловчи бир танишимнинг айтишига кўра, ҳар йили олис хориж давлатларидан қиммат нархларда турли хил дарахт кўчатлари олиб келтирилар экан. Улар орасида Япония ва Кореядан келтирилган айрим дарахтлар пушти, қизил ва кулранг ҳолда товланиб, атрофга кўрк бағишлаб туради. Бироқ бу дарахт кўчатлари нархини эшитсангиз, қулоқларингизга ишонмаслигингиз мумкин.
Тўғрисини айтганда, япон сафораси деб айтишаётган бир дарахтни шаҳримизда кўп кўрганман. Уни фалон пул сарфлаб чет элдан олиб келишганига жуда ачиндим. Ахир унинг ёнида ўзимизнинг оддийгина юлғун ёки саксовулни парваришласак, қандай чиройли дарахтга айланади-ку.
Болалигимизда қишлоқларда юлғунзорлар кўп бўларди ва у ерда қўй-қўзимизни боқардик. Баҳайбат, қучоқ етмас юлғунлар узоқлардан камалакдек товланиб кўзга ташланиб турарди, чунки юлғуннинг барглари кулранг бўлиб, гуллаётган даврида қизғиш, бинафша тусга киради. Ўзиям эрта баҳордан то кеч кузгача гулласа керак, жилосини сира йўқотмасди.
Ўтган асрнинг етмишинчи йилларида қўриқ ерларнинг ўзлаштирилиши натижасида юртимиздаги кўпгина юлғунзорларга ҳам қирон келтирилди. Эндиликда бу ўта фойдали дарахт фақатгина қабристонлар, ариқ ва захкашлар атрофида сақланиб қолган. Афсуски, борлари ҳам қишда ўчоққа ёқиш учун чопиб олиняпти.
Юлғун – Орол фожиаси кучли таъсир қилаётган ҳудудлар учун жуда мос саналади, чунки бу табиат неъмати шўрланган, захланган ерлар ҳамда чўл ҳудудларида ҳам ўсаверади. Энг муҳими, юлғундан олинган асал жуда фойдалидир. Қадимда юлғундан турли обидаларни безашда бўёқ олишган.
Табиатшуносликдан маълумки, юлғун 40 даража совуққа чидамли дарахт саналади ҳамда 50 йилдан ортиқ даврда гуркираб, яшнаб туради.
Агар шаҳар ва қишлоқларимизда бу дарахт кўпайтирилса, чет элдан келтирилаётган ранг-баранг кўчатларга ҳожат қолмас эди.
Қурбонбика ЎРОЗМЕТОВА,
Урганч шаҳар Олимпия маҳалласи
нафақадаги ўқитувчи
Юртимиздаги ҳар бир хонадондаги чироқ шунчаки ёритувчи манба эмас, балки оилавий хотиржамлик, илиқлик ва турмуш фаровонлигининг асосий омилидир.
БатафсилТошкентда БМТ Тараққиёт дастури (БМТТД) ҳамда Япония Ер, инфратузилма, транспорт ва туризм вазирлиги (MLIT) томонидан юқори даражадаги мулоқот бўлиб ўтди.
БатафсилЁшларнинг экологик тафаккурини ривожлантириш бугунги куннинг асосий вазифаларидан саналади. Шунинг учун ҳам партия томонидан ташкил этиб келинаётган «Сиз экологик қонунларни биласизми?» кўрик-танлови мактаб ҳамда техникумлар ўртасида тобора оммалашмоқда.
Батафсил