Барқарор ва арзон электр энергияси – аҳолини рози қилишнинг муҳим шарти
Юртимиздаги ҳар бир хонадондаги чироқ шунчаки ёритувчи манба эмас, балки оилавий хотиржамлик, илиқлик ва турмуш фаровонлигининг асосий омилидир.
БатафсилМамлакатимизда доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш орқали қўшимча қиймат занжирини яратиш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилиб, тадбиркорлик субъектларига кенг имкониятлар тақдим этилмоқда.
Бироқ, экспортбоп ва юқори қийматга эга ҳисобланган каврак хомашёсидан назоратсиз, режасиз ва нотўғри фойдаланиш натижасида каврак доривор ўсимлигининг табиий тарқалган майдонлари қисқариб бормоқда.
Давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 16 февралда қабул қилинган «Яйловларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган тожик кавраги ўсимлигининг табиий популяцияси, такрор кўпайиши ва қайта тикланишини таъминлаш мақсадида жорий йилдан бошлаб уч йил муддатга тожик каврагидан фойдаланишга мораторий жорий этилди.
Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида ушбу масалага доир қонун ҳужжати муҳокама этилди. Депутатлар «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси юзасидан фракция позициясини белгилаб олишди.
Депутатлар томонидан қайд этилганидек, мазкур фармонда келтирилган талаблардан келиб чиқиб, қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда янада такомиллаштирилди. Ишчи гуруҳ йиғилишларида партия фракцияси вакиллари ўзларининг таклиф ва тавсияларини билдирди.
Қонун лойиҳаси қабул қилиниши ёввойи ҳолда ўсувчи каврак ўсимлигини сақлаб қолиш ва муҳофаза қилиш самарадорлигини оширишга, Ўзбекистон Республикаси Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасига унинг доимий эгалигида бўлган яйлов ерларда кавракни йиғиш (ғамлаш) ва четга олиб чиқиш учун рухсатнома бериш тартибини такомиллаштиришга хизмат қилади. Қизғин муҳокамалардан сўнг, қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қўллаб-қувватланди.
Шундан сўнг йиғилишда «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига крипто-активлар айланмаси соҳасида лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари тизимини такомиллаштиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги, «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги, «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, тегишли қарор қабул қилинди.
Юртимиздаги ҳар бир хонадондаги чироқ шунчаки ёритувчи манба эмас, балки оилавий хотиржамлик, илиқлик ва турмуш фаровонлигининг асосий омилидир.
БатафсилТошкентда БМТ Тараққиёт дастури (БМТТД) ҳамда Япония Ер, инфратузилма, транспорт ва туризм вазирлиги (MLIT) томонидан юқори даражадаги мулоқот бўлиб ўтди.
БатафсилЁшларнинг экологик тафаккурини ривожлантириш бугунги куннинг асосий вазифаларидан саналади. Шунинг учун ҳам партия томонидан ташкил этиб келинаётган «Сиз экологик қонунларни биласизми?» кўрик-танлови мактаб ҳамда техникумлар ўртасида тобора оммалашмоқда.
Батафсил