Тил – миллатнинг қалби, тафаккурнинг жонли ифодаси
Ботирали ШОДИЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси:
Батафсилтемирчидан қолган тиллолар
Падари бузрукворимиз усто Амин Нуруллобой ўғли бир кам юз ёшларида бандаликни бажо келтирдилар. Ҳаёт чоғларида отамдан эшитганларимнинг айримларини ўз ҳолича, айнан қоғозга тушириб қўйган эдим. Орадан анча ўтгач, ўқиб қарасам, бу ёзувлар кўзимга тўтиёдек кўринди.
Сизга тақдим этишдан мурод ул зотни буюк аллома ёки донишманд қилиб кўрсатиш эмас, балки оддий тақводор темирчининг бир асрлик умр лавҳалари мисолида ўзбек халқининг тарихий қисматига яна бир бор назар ташлашдир.
Неъмат АМИНОВ,
Ўзбекистон халқ ёзувчиси
— Отахон, мана, тўқсон олти ёшга кирибсиз, сизнинг-ча, узоқ яшашнинг сири нимада?
— Нима дейди?
— Узоқ яшашнинг сири нимада, деб сўраяптилар.
— Ҳа-а... Сирини билмайман. Парвардигор мани йўқ жойдан бунёд этди: қўл берди, оёқ берди, кўз берди, қулоқ берди, ризқу рўз берди, покдомон хотин насиб этди, ақли комил фарзандларни берди. Бир умр шукр қилиб яшадим — узоқ умр берди. Унинг сирини ҳам ўзи билади-да, мухбир бачам. Энг олий сирдон — Яратганнинг ўзи.
* * *
Устолик ҳам шоирликдай гап: бировлар фақат нон учун ишлайди, бировлар шуҳрату шон учун. Элнинг хизматини ҳалол бажарсангиз, тер тўкиб меҳнат қилсангиз, нонингиз ҳам бутун бўлади, обрўйингиз ҳам ўз-ўзидан ошаверади. Фақат ном таратишга ҳирс қўйсангиз, итни ахта қилган устага ўхшаб қоласиз.
Ахтачи уста ҳақидаги ҳикоятни эшитмаганмисан? Бўлмаса, эшит. Бир довруқталаб, яъни шуҳратпараст киши бор экан. Шу бир танга ҳақ олиб, кучукларни ахта қиларкан, сўнг ўн тангага совун олиб, қўлини юваркан. Хотини бундан озурдахотир бўлиб: «Дадаси, бу ишингиздан рўзғорга нима фойда?» деб сўраса, «Фойдаси билан ишинг бўлмасин, одамлар мани усто, сани усто хотин десалар бўлгани», дермиш.
* * *
Зинҳор бу мани шогирдим, қўлини ўзим ром қилганман, деб ёшларни улуғларга таништирма, уларнинг ўзлари сани устозим, деб улуғласинлар.
* * *
Темирчи бўлиб пичоқ ясамадим, қурол ясамадим. Ўроғу кашкорд ясадим — одамлар буғдой ўрсин деб. Кетмону бел пешладим — деҳқонлар ариқ қазиб, сув тарасин деб. Кў-ўп капкир ясадим. Яна-чи, асов отларни тақаладим — жониворларнинг туёққиналари оғримасин деб.
* * *
Бир бола йиғлаб турган эди, бориб юпатмоқчи бўлдим.
— Ҳа, нима бўлди?
— Онам урди!
— Тўхта, қаёққа кетяпсан?
— Онамга! — деди бола.
Кўрдингларми, урсаям, сўксаям, бу дунёда ҳар кимнинг онаси бўлсин экан.
* * *
Жиянларимдан бири уч яшар ўғилчасини белига миндириб олиб, уй ўртасида эмаклаб юрар, бола қийқириб: «Ишша-ишша... хих!» дер эди. Бу ҳолни кузатиб турган отам мийиқларида кулиб:
— Ўғлингга эшак минишни ўргатяпсанми? — дедилар. — Унга «Ишша... хих!»ни ўргатгунча «Чуҳ!» дейишни ўргат, шунда ўзинг ҳам от ўрнига эшак бўлмайсан, ўғлинг ҳам ҳақиқий чавандоз бўлиб етишади.
* * *
Эргаш амакимнинг пушти камаридан тўраган битта-ю битта ўғли бўларди. Оти Йўлдош эди. Худонинг қудратидан ўргилай, уям гунгу кар эди. Ўша бола ўн икки ёшида қизамиқдан вафот этувди. Шўрлик Моҳитобон янгачамнинг «Булбулигўём бачам», дея йиғлаганлари кечагидек кўз олдимда...
Ботирали ШОДИЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси:
БатафсилЖадид бобомиз Беҳбудий бир неча мамлакатларнинг таълим тизимидан хабардор инсон сифатида миллатнинг юксалиши, юрт тараққиёти ва равнақи, инсон камолоти учун асосий жиҳат маориф эканини чуқур мулоҳаза қилган эди.
БатафсилҲар куни атрофимизда юзлаб, минглаб ҳодисалар содир бўлади. Уларнинг баъзисига шунчаки кўз югуртиб ўтамиз, бошқаларини эса унутиб юборимиз. Бироқ айрим воқеалар борки, юракка муҳрланади, одамни чуқур ўйга солади.
Батафсил