Давр нафаси      Бош саҳифа

Тошкент шаҳрининг экологик ҳолати Экопартия  жамоатчилиги назоратида  бўлади

Йилдан-йилга йирик мегаполисга айланиб бораётган Тошкент шаҳрида экологик муҳит яхшилаш, аҳолини барқарор энергия ресурслари билан таъминлаш, атроф муҳит муҳофазаси, атмосфера ҳавосига чиқарилаётган заҳарли моддаларни қисқартириш бугун энг долзарб масалалар сирасига киради.

Тошкент шаҳрининг  экологик ҳолати  Экопартия   жамоатчилиги  назоратида   бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев 8 февраль куни Тошкент шаҳрида энергетика ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, маҳаллаларни обод қилиш ва аҳоли бандлигини ошириш масалалари бўйича ўтказган йиғилишда бу алоҳида қайд этилди. Мавжуд муаммолар ечими борасида аниқ таклифлар айтилди, жорий йил якунига қадар амалга ошириладиган вазифалар белгилаб берилди.

Куни кеча Ўзбекистон Экологик партияси Марказий кенгашида давлатимиз раҳбари томонидан Тошкент шаҳрида экологик муҳитни яхшилаш бўйича қўйилган вазифалар ижроси, бу борада партия ва депутатлик, жамоатчилик назоратини амалга ошириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Унда партия Марказий кенгаши аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Тошкент шаҳар ва туманлари партия ташкилотлари раҳбарлари, халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туман кенгашларига Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутатлар, видеоконференц алоқа режимида ҳудудий партия кенгашлари раҳбарлари иштирок этди.

Давлатимиз раҳбари йилдан-йилга пойтахт аҳолисининг энергия истеъмоли ошиб бораётгани ва бу эҳтиёжнинг бир қисмини қайта тикланувчи энергия манбалари ҳисобидан қоплаш зарурлигини қайд этди. Хусусан, Тошкент шаҳрида камида 2 минг мегаваттга яқин қувватли қуёш панелларини ўрнатиш мумкин.

Шунингдек, 2023 йилда Тошкент шаҳрининг яшиллик даражасини 28 фоизга етказиш вазифаси қўйилди. Шу мақсадда 100 гектар майдонда боғ ташкил қилиниб, «Тошкент яшил белбоғи» лойиҳаси бошланиши айтилди.

Пойтахтда чиқинди билан ишлаш ҳам қониқарсиз экани кўрсатиб ўтилди. «Махсустранс» фаолиятини ислоҳ қилиш, чиқиндиларни қайта ишлаш даражасини 50 фоизга етказиш вазифаси қўйилди.

Абдушукур ҲАМЗАЕВ,

Ўзбекистон Экологик партияси Марказий кенгаши Ижроия қўмитаси раиси:

– Пойтахтимиздаги экологик ҳолат бугун ҳаммамизни ўйлантираётгани сир эмас. Чунки экология билан боғлиқ муаммоли ҳолат ҳеч бир объектни, ҳеч бир хонадонни четлаб ўтмайди. Биргина атмосфера ҳавосида заҳарли моддалар миқдорининг ошиб кетиши ёппасига барча аҳоли қатлами саломатлиги учун хавф туғдиради. Ёки чиқинди масаласини олайлик. Аслида чиқиндини саралаш, хавфсиз қайта ишлаш жараёнлари ҳам ўзимизга хонадонимиздан чиқаётган чиқиндини саралаб чиқариш каби оддий бир ҳолатга бориб тақалади. Дарахт кесилишига ҳамма бирдек қайғуради, ижтимоий тармоқларда ёзади, лекин мана шу фаолликни дарахт кўчатлари экиш жараёнида, «Яшил макон» умуммиллий ҳаракатида кўрмаяпмиз. Бир дона бўлса ҳам дарахт кўчати экиш ёки ёзнинг жазирамасида қаровсиз қолган бир туп дарахтга бир челак сув қуйиш каби кичик масалаларга эътибор берсак, эртага унинг натижаси қанчалик улкан бўлишини бир тасаввур қилайлик.

Мана шунинг учун ҳам жамоатчилик назорати, партиядан сайланган депутатлар гуруҳнинг вазифаси улкан.

Пойтахтимиз аҳолисига бу каби масалаларни етказиш, фаол бўлишга, экологик ҳолатлар яхшиланиши учун ҳисса қўшишга чорлаш – ҳар бир депутатнинг, партия ташкилотларининг энг биринчи вазифаси ҳисобланади.

Кўп қаватли уйлар, ижтимоий объект­лар ва бошқа биноларнинг том қисми, саноат зоналари, автотураргоҳ ва йирик сув иншоотлари ҳудудида қуёш панеллари ўрнатиш механизмлари аниқ-тиниқ айтилди. Бунинг учун маблағлар ҳам берилиши таъкидланди. Бу вазифалар бекаму-кўст бажарилиши, фақат топшириқ ижроси учун эмас, узоқ йиллар аҳолига хизмат қиладиган лойиҳага айланиши, аввало жамоатчилик назоратида бўлиши зарур. Ана шундагина барча иш сифатли бажарилади, кўзбўямачиликларга йўл қўйилмайди.

Тасаввур қилинг, мана шу лойиҳалар амалга ошиши билан, ҳисоб-китобларга кўра, 2023 йилда кутилаётган 240 миллион киловатт соатлик қўшимча талабни 4 баравар ортиғи билан, яъни 1 миллиард 80 миллион киловатт соат ҳажмда таъминлаш имконияти пайдо бўлади.

Жамоат транспорти ривожланиши ҳам энг биринчи галда пойтахт экологияси яхшиланишига хизмат қилади. Чунки бугун атмосферага чиқариладиган заҳарли газларнинг энг катта қисми транспорт воситалари ҳиссасига тўғри келади. Қолаверса улардан чиқадиган заҳар атмосфера юқорисига кўтарилиб кетмайди, биз нафас оладиган баландликда туриб қолади. Мана шундай зарарли ҳаводан нафас олишимиз ортидан қанча-қанча касалликлар келиб чиқмоқда. Жамоат транспорти барқарор ишласа, ҳозир шахсий автомашинасида ишга қатнайдиганларнинг камида ярми­ автобус ёки метродан фойдаланишга ўтиши шубҳасиз.

Демак, депутатлар, партия жамоатчилиги бугун пойтахтдаги жамоат транспортларидан фойдаланиб, уларнинг қандай ишлаётгани тўғрисида мунтазам тарзда ўзининг муносабатини билдириши керакми-йўқми?! Ана шу тарзда одамларнинг фикрини ўзгартиришимиз, шахсий автомашинасидан эмас, метро ёки автобусдан фойдаланиш ҳар томонлама қулай эканига ишонтира олишимиз мумкин-ку!

Мана яқинда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги фармони лойиҳаси эълон қилинди.

Давлат дастури лойиҳаси жами 7 йўналиш, 100 та мақсад ва 309 та банддан иборат бўлиб, айнан партиямизнинг дастурий мақсадларига ҳамоҳанг йўналишлар жуда кўп. Хусусан:

– адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш;

– маънавий тараққиётни таъминлаш ва соҳани янги босқичга олиб чиқиш;

– миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда умумбашарий муаммоларга ёндашиш;

– халқ депутатлари Кенгашларини ҳудудларда мавжуд муаммоларни ҳал қилишдаги асосий бўғинга айлантириш;

– ихчам, профессионал, адолатли, юқори натижадорликка хизмат қиладиган давлат бошқаруви тизимини жорий қилиш;

– ислоҳотларни изчил давом эттиришда Олий Мажлис палаталари ва сиёсий партиялар ролини янада ошириш;

– таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш.

– давлат органлари устидан жамоатчилик назорати ўрнатишнинг замонавий шаклларини жорий этиш.

– Иқтисодиётни электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш ҳамда «Яшил иқтисодиёт» технологияларини барча соҳаларга фаол жорий этиш, иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини 20 фоизга ошириш ва ҳавога чиқариладиган зарарли газлар ҳажмини 10 фоизга қисқартириш;

– 4,5 минг МВт 11 та йирик лойиҳани якунига етказиш. Жумладан, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Фарғона ва Тошкент вилоятларида барпо этиладиган қуёш ва шамол электр станциялари ҳисобидан қўшимча 14 млрд кВт электр ишлаб чиқариш орқали хонадонларга бериладиган электр энергиясини 50 фоизга кўпайтириш;

– давлат ташкилотларида қуёш панеллари ва иссиқ сув коллекторларини ўрнатиш ҳисобига уларнинг 60 фоиз энергия истеъмолини «яшил энергия»га босқичма-босқич ўтказиш;

– аҳоли хонадонларида қуёш панеллари ва гелиоколлекторлар ўрнатишга ажратиладиган субсидиялар ҳажмини 2 баробар кўпайтириш...

Хуллас, айнан «яшил» ҳаётга ўтишимиз учун ўнлаб вазифалар белгиланмоқда. Буларнинг барчаси ҳаётга изчил жорий этилиши учун партиянинг ҳар бир бўғини, ҳар бир депутатига улкан масъулият юкланади. Бугунги шиддадкор давр ҳар биримиздан фаолликни, уйғоқликни талаб этмоқда.

Хайрилло ГАППАРОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раиси:

– «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш, қайта тикланувчи энергия ресурсларини кенг жорий этиш, атмосфера ҳавосини яхшилаш борасида қўйилган вазифаларнинг кўлами ҳам қамрови ҳам катта эканини таъкидлаш керак.

Менинг таклифим, ҳар бир партия ташкилоти, ҳар бири депутат маълум бир йўналиш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар мониторинги ва жамоатчилик назоратини ўзига белгилаб олиши керак.

Ўтказилаётган тадбирларимиз фақат маълум бир муассасалар, таълим масканлари билан чекланиб қолмаслиги керак. Ҳар бир маҳаллага кириб бориш, уларда истиқомат қилаётган аҳоли билан мулоқот қилган ҳолда, муаммо ва камчиликларга ечим топишда депутатлар, партия ташкилотлари биринчи бўлишлари талаб этилади.

Дарахт экиш ёки чиқиндилардан ҳоли бўлайлик каби акцияларни кўпайтириш ҳам юқори самара беради. Оммавий ахборот воситалари кучи ва имкониятидан кенг фойдаланиб, ўз ташаббусларимиз қамровини кенгайтиришимиз мумкин. Ана шундагина қилинаётган ишларнинг сифати ҳам, самарадорлиги ҳам ортиб бораверади.

Фарҳод  ДЕҲҚОНОВ,

Табиат ресурслари вазирлиги Тошкент шаҳар бошқармаси бош­лиғи:

– Тошкент шаҳрида энергия ресурс­ларига бўлган талаб қанчалик юқори экани ва бу борадаги кичкина муаммо ҳам қанчалик аянчли оқибатларга олиб келиши мумкинлигини яқинда юз берган аномал совуқ мисолида кўрдик. Чилонзорда энг кўп коллапс ҳолатлари юз берди, кабеллар, подстанциялар кўтаролмай қолди.

Куни кеча давлатимиз раҳбари мана шу юз берган ҳолатларга доим тайёр туриш, аҳолининг эҳтиёжини қўшимча энергия манбалари ҳисобидан қоплаш бўйича аниқ вазифаларни белгилаб берди. Жумладан, «яшил» энергетика тизимига ўтиш, қайта тикланувчи энергия ресусрларини жорий этиш каби катта лойиҳалар бошланди. Бу борада жамоатчилик, жумладан, Ўзбекистон Экологик партияси билан ҳамкорликда иш олиб боришимиз ҳар томонлама самарали бўлади.

Чиқинди муаммоси ҳам бугун шаҳар инфратузилмасидаги энг оғир масалалардан бирига айланган. Бугунги кунда 30 фоизгача чиқинди қайта ишланаётган бўлса, эндиликда бу кўрсаткични 50 фоизгача кўтариш масаласи қўйилди.

Бунга эришиш ҳам бевосита жамоатчиликнинг иштироки билан боғлиқ. Чунки бизда Тошкент шаҳри бўйича хонадонлардан чиқаётган маиший чиқиндиларнинг аксарияти сараланмаган, аралаш ҳолда тўпланади. Оқибатда унинг қайта ишлашга яроқли қисмини ажратиб олиш жуда катта меҳнат талаб этади ва қайта ишланадиган хом ашёнинг таннархи ошиб кетади. Биз хонадонларнинг ўзидан чиқиндилар сараланган ҳолда чиқарилишига эришишимиз, кенг жамоатчилик иштирокида аҳолига тушунтириш ишларини олиб боришимиз зарур.

Исмоил САГДУЛЛАЕВ,

Тошкент шаҳар «Махсустранс» раҳбари ўринбосари, Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгаши аъзоси:

– Очиғи бугун чиқинди учун тарифлар жуда паст белгиланган. Оқибатда истаганча чиқиндини аралаш ҳолда чиқариб ташлаб кетаверишади. Ҳисоб-китоб­ларимизга кўра, чиқинди учун тариф ҳозирги 4500 сўмдан, 16500 сўмга оширилиши керак.

Балки чиқиндини саралаб топширадиган хонадонлар учун қандайдир рағбатлантириш механизмларини ўйлаш мумкиндир. Нима бўлган тақдирда ҳам аҳолининг чиқиндига қарашини, ёндашувини ўзгартириб, чиқинди чиқарганлик учун тарифларни қайта кўриб чиқиш вақти етган.

***

Дарҳақиқат, партия ташкилотлари, депутатлар зиммасидаги вазифалар тобора ортиб бормоқда. Чунки экологик масалаларда аҳолини ўйлантираётган саволлар бисёр. Шу боис ҳам давлатимиз раҳбари қурилишга рухсат берилганда, мавжуд инфратузилмага юклама бўйича аниқ ҳисоб-китоб қилинмаётгани, яшил майдонлар ташкил қилиш ишлари қурилишлар билан ҳамоҳанг олиб борилмаётганини танқид қилди.

Шаҳарнинг бош режаси тасдиқланмагунча янги қурилишларга мораторий эълон қилингани эса кўпчиликнинг айни дилидаги гап бўлди.

Буларнинг барчаси Ўзбекистон Экологик партияси олдига, партиядан сайланган депутатлар зиммасига қўшимча вазифалар юклайди. Марказий кенгашда ўтган йиғилишда бу алоҳида қайд этилди ҳамда вазифалар белгилаб олинди.




Ўхшаш мақолалар

Фракция  Суд-экспертлик фаолиятининг  ҳуқуқий асослари  такомиллаштирилмоқда

Фракция Суд-экспертлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқда

🕔09:24, 23.10.2025 ✔22

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Хусусан, «Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Батафсил
«Тилимизнинг бойлигини четдан эмас,  ўзидан қидиришимиз керак»

«Тилимизнинг бойлигини четдан эмас, ўзидан қидиришимиз керак»

🕔09:20, 23.10.2025 ✔25

Ўзбек адабий тили сўз бойлигининг такомиллашувида ташқи манба, яъни бошқа тиллардан кирган сўзлар сезиларли ўрин эгаллагани, унинг луғат таркибида санскрит, суғд, хитой, юнон, араб, мўғул, форс-тожик, қадимий яҳудий, рус ва рус тили орқали бошқа Европа тилларидан ўзлашган сўзлар хусусида манбалар, илмий тадқиқотлар ҳамда луғатларда кўплаб маълумотлар учрайди.

Батафсил
Қонунчилик  палатасида: Хусусий  мулк кафолатидан  дори воситалари  назоратигача

Қонунчилик палатасида: Хусусий мулк кафолатидан дори воситалари назоратигача

🕔15:35, 16.10.2025 ✔33

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан қабул қилинди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фракция  Суд-экспертлик фаолиятининг  ҳуқуқий асослари  такомиллаштирилмоқда

    Фракция Суд-экспертлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқда

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Хусусан, «Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

    ✔ 22    🕔 09:24, 23.10.2025
  • «Тилимизнинг бойлигини четдан эмас,  ўзидан қидиришимиз керак»

    «Тилимизнинг бойлигини четдан эмас, ўзидан қидиришимиз керак»

    Ўзбек адабий тили сўз бойлигининг такомиллашувида ташқи манба, яъни бошқа тиллардан кирган сўзлар сезиларли ўрин эгаллагани, унинг луғат таркибида санскрит, суғд, хитой, юнон, араб, мўғул, форс-тожик, қадимий яҳудий, рус ва рус тили орқали бошқа Европа тилларидан ўзлашган сўзлар хусусида манбалар, илмий тадқиқотлар ҳамда луғатларда кўплаб маълумотлар учрайди.

    ✔ 25    🕔 09:20, 23.10.2025
  • Қонунчилик  палатасида: Хусусий  мулк кафолатидан  дори воситалари  назоратигача

    Қонунчилик палатасида: Хусусий мулк кафолатидан дори воситалари назоратигача

    Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан қабул қилинди.

    ✔ 33    🕔 15:35, 16.10.2025
  • Габала саммити:  янги  экологик  ташаббуслар илгари сурилди

    Габала саммити: янги экологик ташаббуслар илгари сурилди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг очиқ ва прагматик ташқи сиёсати, узоқ ва яқин давлатлар билан ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш борасидаги ташаббуслари туфайли сўнгги йилларда қўшни, яқин ва узоқ мамлакатлар билан мутлақо янги – соғлом сиёсий ва иқтисодий алоқалар йўлга қўйилди.

    ✔ 35    🕔 15:34, 16.10.2025
  • Қонунчилик палатаси муҳокамасида:  Коррупцияга қарши курашиш, «шовқин»ли қонун ва оқава сувлар «манзили»

    Қонунчилик палатаси муҳокамасида: Коррупцияга қарши курашиш, «шовқин»ли қонун ва оқава сувлар «манзили»

    Кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида халқимиз ҳаётини янада қулай ва фаровонлаштиришга қаратилган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди. Депутатларнинг қизғин муҳокамасидан ўтган лойиҳалар маъқулланиб, Сенатга юборилди.

    ✔ 56    🕔 15:01, 09.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар