Экоолам      Бош саҳифа

Боғбонлар ойига қанча солиқ тўлайди? Қонунчиликда бунга ечим борми?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида шахсий томорқа ер участкасида ўзини-ўзи банд қилган фуқароларнинг ижтимоий солиқ тўловлари билан боғлиқ қонун ҳужжатлари муҳокама қилинди.

Хусусан, «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига норасмий бандлик улушини қисқартириш ҳамда меҳнат ресурслари балансини замонавий ёндашувлар асосида шакллантиришнинг янги механизмларини жорий этишга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси юзасидан депутатлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Мамлакатимизда меҳнат ресурслари балансини шакллантириш тартибини такомиллаштириш, норасмий бандлик улушини қисқартириш ҳамда ўзини-ўзи банд қилган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Фракция аъзоларининг таъкидлашича, якка тартибдаги тадбиркорлар билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслар учун солиқ миқдорининг ҳар ойлик тўлови белгилангани, шахсий томорқа ер участкасида ўзини-ўзи банд қилган фуқароларнинг ижтимоий солиқ тўловларини ҳамда уларнинг меҳнат стажини ҳисоблашдаги мавжуд айрим ноқулайликлар соҳани ривожлантиришга тўсиқ бўлмоқда.

Кўриб чиқилган қонун лойиҳаси билан мазкур муаммоларни бартараф этиш кўзда тутилмоқда. Хусусан, лойиҳада чорвачилик, иссиқхона, паррандачилик, қуёнчилик, асаларичилик, балиқчилик, боғдорчилик, лимончилик, гулчилик фаолият турлари билан шуғулланаётган фуқароларга ўзларига тегишли бўлган томорқа ер участкаси майдонининг ҳажми ёки улар томонидан парвариш қилинаётган уй ҳайвонлари ва паррандаларнинг сонидан қатъий назар ихтиёрий тартибда ижтимоий солиқни тўлашга рухсат этилиши, соҳаларда ижтимоий солиқнинг белгиланган миқдорини тўлаш фуқароларнинг меҳнат стажини ҳисоб­лашда бир календарь йил деб ҳисобга олиниши таклиф этилмоқда.

Депутатларнинг фикрича, ушбу қонун лойиҳаси якка тартибдаги тадбиркорлар билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслар ҳамда шахсий томорқа ер участкасида ўзини-ўзи банд қилган фуқароларнинг ижтимоий солиқ тўловлари ва уларнинг меҳнат стажини ҳисоблашдаги муаммоларни бартараф қилишга хизмат қилади.




Ўхшаш мақолалар

«Яшил  макон» билан  соғлом ҳаёт сари

«Яшил макон» билан  соғлом ҳаёт сари

🕔14:43, 22.10.2026 ✔21

Ургутда экология ва спорт форуми бўлиб ўтди

Батафсил
Пластик чиқиндилар  мустаҳкам йўл  бўлиб қайта  оладими?

Пластик чиқиндилар мустаҳкам йўл бўлиб қайта оладими?

🕔14:36, 22.10.2026 ✔21

Ҳар куни чиқиндихонада қанча миқдорда пластик чиқинди тўпланишини биласизми? Ишлатиб бўлинган елим пакетлар, бутилкалар, турли қадоқлар...

Батафсил
Янги Тошкент –  табиат уйғунлигига асосланган янги маданият

Янги Тошкент – табиат уйғунлигига асосланган янги маданият

🕔13:21, 15.10.2026 ✔103

Янги Тошкент ло­йиҳаси – бу шунчаки қурилиш эмас, балки инсон ва табиат уйғунлигига асосланган тараққиёт маданиятидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар