Саломатлик      Бош саҳифа

УМР УЗАЙТИРУВЧИ «ҲАЁТ ЎСИМЛИГИ»

Ўлкамизда етиштирилаётган сабзавотлар ўзининг шифобахшлиги, мазаси ва витаминларга бойлиги билан алоҳида ажралиб туради.  Шундай фойдали хусусиятларни ўзида жамлаган сабзавотлардан бири — бақлажонни кўпчилик севиб истеъмол  қилади.

УМР УЗАЙТИРУВЧИ «ҲАЁТ ЎСИМЛИГИ»

Ўрта асрларда бақлажон фақат дастурхон безаги сифатида етиштирилган бўлса, замонлар ўтиб, Осиё ва Ўрта ер денгизи халқлари таомларининг муҳим сабзавотига айланган.

Бу ажойиб сабзавот ҳатто умрни узайтирувчи маҳсулотлар рўйхатидан жой олган. «Ҳаёт ўсимлиги» дея таърифланган бақлажон таркибида оқсил, углевод, ёғ, калий, кальций, фосфор, магний, натрий, темир ва кўп миқдорда В витаминини жамлаган. Шу билан бирга, унда С, В1, В2, В6, РР дармондорилари, бир қатор фойдали макро ва микроэлементлар ҳам бор. Бақлажоннинг шифобахш хусусиятларидан бири у танадаги ортиқча ёғларни парчалайди, қондаги холестерин миқдорини камайтиради ҳамда модда алмашинувини яхшилайди. Бу, албатта, озишни истовчилар учун айни муддао.

Шифокорлар кекса ёшлилар таомномасида, албатта, бақлажон бўлиши керак, деб ҳисоблашади. Чунки мазкур сабзавот юрак қон-томир тизимига ижобий таъсир кўрсатиб, жигар, буйрак ва меъда-ичак тизими фаолиятини ўз меъёрида сақлаб туради.

Айниқса, чекиш­­ни ташлашдан қий­налаётганларга бақ­лажонни кўпроқ истеъмол қилиш тавсия этилади. Сабаби, бақлажон таркибида оз миқдорда  никотин мавжуд бўлиб, тамакига бўлган талабни камайтиришда асқатади. Шунингдек, асаб тизимини мустаҳкамлаб, уйқусизлик ва депрессиядан халос қилади. 

Бақлажондан пардоз ниқоби тайёрлаб, юзга суртилганда терини намлантириб, рангини очади, ажинлардан халос этади.

Уй бекаларига тавсия

 Бақлажоннинг кичик, тўқ ранглиларини танлаган маъқул. Чунки унинг барраси юмшоқ, чизиқларсиз ва эгилувчан, энг асосийси, сифатли бўлади.

 Агар бақлажоннинг фойдали хусусиятини сақлаб қолмоқчи бўлсангиз, таом тайёрлашда асло пўстлоғидан ажрата кўрманг. Чунки инсон саломатлиги учун керакли витаминлар айнан  пўстлоғида жойлашган.

 Мутахассислар бақлажонни меъёрида истеъмол қилишни тавсия этади. Сабаби, ундан кўп истеъмол қилиш жигарга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Шу сабабли бақлажонни бошқа сабзавотлар билан бирга қовуриб, икра қилиш ёки турли салатлар тайёрлаш тавсия этилади.

Дилфуза ТИЛЛАЕВА

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг

Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг

🕔14:26, 22.10.2026 ✔20

Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!

Батафсил
Соғлом  овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин

Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин

🕔13:13, 15.10.2026 ✔93

Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.

Батафсил
Асалари  ва инсоният

Асалари ва инсоният

🕔10:55, 18.09.2026 ✔185

Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимлик­ларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-­хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар