Абу Али ибн Сино «Тиб қонунлари»да қизилча (қизил лавлаги)нинг фойдали хусусиятларига баҳо бераркан, «у жигар ва талоқдаги зарарли тиқинларни очувчи, буйрак ва қовуқ касалликларида ҳамда бавосилда шифо бергувчидир», дея ёзади. Улуғ ҳакимнинг таъкидлашича, қизил лавлагининг сиқиб олинган суви сочдаги қазғоқни кетказади, юздаги ҳуснбузарни даволайди, сепкилни йўқотади.
Илгари қизил лавлагидан фақат дори сифатида фойдаланишган экан. Ҳозирги замон олимлари эса, унинг саломатлик ва узоқ умр кўришга катта таъсир кўрсатадиган мўъжизакор неъмат эканини тасдиқламоқда.
Лавлагида фолат кислота мавжуд. У қон яратилиши учун зарур бўлиб, эритроцитлар, лейкоцитлар ва тромбоцитлар ҳосил бўлишида қатнашади. Шунингдек, лавлагида темир, кальций, магний, фосфор, кольбат ҳам бор.
Замонавий табобатда қизил лавлаги меъда-ичак, жигар, ўт йўллари касалликларини даволашда ишлатилади. Шарбати кучли ўт ҳайдаш хусусиятига эга. Пиширилгани қабзиятда яхши ёрдам беради, бу неъмат айниқса камқонликда фойдалидир. Қизил лавлаги шарбати ҳазм жараёнини яхшилаб қолмасдан, балки моддалар алмашинувида фаол иштирок этади. Қандли диабет, қабзият, камқонлик, атеросклероз, тиреотоксикоз сингари касалликларда ҳам ёрдам беради.
Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг
🕔14:26, 22.10.2026
✔20
Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!
Батафсил
Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин
🕔13:13, 15.10.2026
✔93
Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.
Батафсил
Асалари ва инсоният
🕔10:55, 18.09.2026
✔185
Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимликларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.
Батафсил