Экоолам      Бош саҳифа

«ЎЗ ҲАЁТИНИ БОШЛАМОҚЧИ»

— 16 ёшли ўғлим уйдан кетиб, ўз ҳаётини алоҳида бошламоқчи. Аниқроғипойтахтда яшаб, ишламоқчи экан. Аввалига отаси уришмай, ётиғи билан тушунтирди.

«ЎЗ ҲАЁТИНИ БОШЛАМОҚЧИ»

Ўқиши қолиб кетишини, шаҳарда ёлғиз қийналишини, ҳали алоҳида яшашга ёшлик қилишини айтди. Ўғлимнинг хаёлида эса фақат битта фикр: уйдан кетиш — алоҳида яшаш. Мана, бир ойдирки, уйимизда ҳар куни шу ғавғо. Нима қилишга ҳайронмиз?

Тожинор ҚУРБОНОВА,

Сирдарё вилояти

— Ўсмирнинг уйдан кетишга жазм қилиши ҳақиқатдан ҳам мураккаб вазият, — дейди психолог Шаҳло ҲАЙИТҚУЛОВА. — Авваламбор, ўғлингиз ҳеч қандай огоҳлантиришсиз нарсаларини йиғиб, дом-дараксиз уйдан кетиб қолмаганига шукр қилинг. Яхши тарбия ёки характеридаги иккиланишга мойиллик бунга йўл қўймагани кўриниб турибди. Ўсмирларнинг уйдан кетиб, мустақил янги ҳаёт бошлашга интилиши ноодатий ҳол эмас. Ўтиш ёшидаги ҳар бир ўғил-қизда мустақил шахслигини намойиш қилишга интилиш бўлади. Аммо буни ҳамма ҳар хил йўл билан кўрсатади. Уйдан кетиш орқали ўзининг катта бўлганини исботлашга интилувчи ёшларнинг ҳам ўзига яраша сабаблари бор.

Кузатувлар шуни кўрсатадики, ўсмирнинг уйдан кетишига интилишига кўп ҳолларда жавобсиз севги сабаб бўлади. Кўринишидан дийдаси қаттиқ, ҳис-туйғуларини кўрсатмайдиган ўсмир аслида жуда таъсирчандир. Туйғуларини ошкор этавермагани боис, айнан унда ҳиссий кечинмалар оғир ўтади. Балки фарзандингиз кимнидир ёқтирган ва муҳаббатига жавоб олмаган бўлса, буни катта шаҳарга кетиб енгмоқчидир.

Ота-она ва ўсмир фарзанднинг бир жойдан чиқмаган фикри ва қарашлари сабаб икки авлод ўртасида келишмовчиликлар ҳар доим юз берган. Қачонлардир ота-онамизни бизни тушунмасликда айблаган бўлсак, бир кун келиб, фарзандларимиз томонидан худди шундай айблов қўйилади бизга. Ўсмир ўзи қарор қабул қилишни, муаммоларини мустақил ҳал қилишни, умуман олганда, тўлақонли катта одам бўлишни истайди. Табиийки, атрофдагилар ҳам буни тан олишини хоҳлайди. Аммо катталар ҳамон ёш боладек қабул қилаётганидан ички эътироз уйғонади унда. Айрим ёшлар «уйдан кетиб, мустақил ҳаёт бошлаганимдагина  одамлар мен билан ҳисоблашади», деган хаёлга боради.

Ёки ўсмирнинг яқин дўсти, ўзи учун идеал деб танлаган шахснинг ҳаётида уйдан қочиш билан боғлиқ воқеа юз берган бўлса, у ҳам шу ишни такрорлаб кўргиси келади.

Муаммони қандай ҳал қилиш мумкин? Уйдан кетиш ҳам ўсмирлик даврининг бошқа истаклари каби ўткинчидир. Аммо ўша муддатда ота-онанинг тўғри йўл тутиши ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Алоҳида яшашга жазм қилган ўсмирга ота-онанинг тушунтиришлари кор қилмаса, учинчи шахс кўмагига таяниш мумкин. Бу инсон оилага яқин, ўсмир ҳурмат қиладиган ва ишонадиган одам бўлиши керак. Учинчи шахс ўсмир билан суҳбатлашиб, унинг ички кечинмалари ва муаммоларини, уйдан кетиш сабабларини аниқлайди. Муаммо ойдинлашгач, унга ечим изланади.

Айрим ота-оналар барча ташвишлар ортда қолгач, ўсмирга воқеалар ривожи аслида қандай бўлганини айтиб қўяди. Масалан, учинчи шахс ўсмир билан бўлган суҳбатни оқизмай-томизмай ота-онасига айтганини билган бола  одамларга бўлган ишончини йўқотади. Баъзан эса катталар ўтган ишларни унинг юзига солади. Оқибатда, ўсмир руҳан эзилиб, ҳақиқатдан ҳам уйдан қочиб кетиши мумкин.

Дилроз АБРАЕВА

ёзиб олди




Ўхшаш мақолалар

Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда  мантиқ борми?

Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?

🕔11:00, 04.12.2025 ✔40

Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.

Батафсил
Сунъий  ёмғир  атмосфера  ҳавосини  тозалашда қанчалик самарали?

Сунъий ёмғир атмосфера ҳавосини тозалашда қанчалик самарали?

🕔10:59, 04.12.2025 ✔36

Тошкент шаҳрида бир неча ҳафтадан буён давом этаётган ҳаво ифлосланиши фонида сунъий ёмғир ёғдириш масаласи яна муҳокамалар майдонига чиқди. Тўғри, юртимиз осмонида сунъий ёмғир ёғдириш ҳақида бир неча йиллардан буён айтиб келинади.

Батафсил
Уй ҳавосини  энг яхши  тозаловчи  етита ўсимлик

Уй ҳавосини энг яхши тозаловчи етита ўсимлик

🕔10:54, 04.12.2025 ✔28

Қиммат техникалар эмас, табиий йўллар самарали ва зарарсиз

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда  мантиқ борми?

    Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?

    Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.

    ✔ 40    🕔 11:00, 04.12.2025
  • Сунъий  ёмғир  атмосфера  ҳавосини  тозалашда қанчалик самарали?

    Сунъий ёмғир атмосфера ҳавосини тозалашда қанчалик самарали?

    Тошкент шаҳрида бир неча ҳафтадан буён давом этаётган ҳаво ифлосланиши фонида сунъий ёмғир ёғдириш масаласи яна муҳокамалар майдонига чиқди. Тўғри, юртимиз осмонида сунъий ёмғир ёғдириш ҳақида бир неча йиллардан буён айтиб келинади.

    ✔ 36    🕔 10:59, 04.12.2025
  • Уй ҳавосини  энг яхши  тозаловчи  етита ўсимлик

    Уй ҳавосини энг яхши тозаловчи етита ўсимлик

    Қиммат техникалар эмас, табиий йўллар самарали ва зарарсиз

    ✔ 28    🕔 10:54, 04.12.2025
  • CITES Конвенцияси:  Сайёрамиздаги ноёб  турларни асрашга  жиддий  чорлов

    CITES Конвенцияси: Сайёрамиздаги ноёб турларни асрашга жиддий чорлов

    Инсониятнинг табиат билан муносабати асрлар давомида доимий мувозанатсизлик билан кечди. Замонавий глобализация даврида эса ноёб ўсимликлар ва жониворлар эндиликда фақатгина табиий бойлик эмас, балки халқаро бозорнинг қимматбаҳо маҳсулотига айланиб, бу мувозанатсизлик янада кучайишига сабаб бўлди.

    ✔ 59    🕔 15:47, 27.11.2025
  • Самарқандда – CITES CoP20    Бу халқаро  анжумандан қандай натижалар  кутилмоқда?

    Самарқандда – CITES CoP20 Бу халқаро анжумандан қандай натижалар кутилмоқда?

    Жорий йилнинг энг муҳим табиатни муҳофаза қилиш тадбирларидан бири бошланишига оз қолди – 24 ноябрдан 5 декабргача «Silk Road Samarkand» туризм мажмуаси йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳайвон ва ўсимлик турлари билан халқаро савдони тартибга солиш тўғрисидаги конвенция томонлари конференциясининг 20-сессияcи – CITES CoP20 мезбони бўлади.

    ✔ 96    🕔 15:36, 20.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар