Экоолам      Бош саҳифа

ҚАЙСИ РАНГНИ ЁҚТИРАСИЗ?

Психологларнинг таъкидлашича, инсоннинг феъл-атвори, қизиқишини қайси рангни хуш кўришидан билиб олса бўлар экан. Хўш, сиз қайси рангни ёқтирасиз?

ҚАЙСИ РАНГНИ ЁҚТИРАСИЗ?

Оқ рангни маъқул кўрувчи инсон ҳеч кимга салбий муносабат билдирмайди, у бир вақтнинг ўзида ҳам ёруғлик, ҳам совуқлик ҳиссини ифодалаши мумкин. Шунинг учун оқ рангни турли феъл-атвор эгалари ёқтиришади. Оқ ранг барча рангларнинг омухтаси бўлгани учун энг ёқимли ранг ҳисобланади.

Қизил ранг ўз кучига ишонувчи, иродали, ҳеч нарсадан қўрқмайдиган, эгалик қилишга интилувчан ва шу билан бирга, жиззаки, тез жаҳли чиқадиган феъл-атворли инсонларга хосдир.

Сариқ ранг одатда, орасталик, маданиятлилик  белгиси. У инсонлар билан муомалада ўзини эркин ҳис қиладиганларнинг феъл-атворидан дарак беради. Бу рангни ёқтирадиганлар ҳар нарсага қизиқувчан, одамлар билан тез тил топиша олади. Шароитга қараб тез кўникувчан, бировларга ёқишни ҳам, бошқаларни жалб қилишни ҳам хоҳлашади.

Яшил рангни ёқтирувчилар табиат — ер юзидаги тирик мавжудотларни яхши кўришади. Чунки яшил азалдан тириклик, ҳаёт рамзидир. Бу рангни севувчилар бироз инжиқ, лекин интилувчан бўлишади. Улар буйруқ оҳангидаги гапларни, шу билан бирга, уларнинг ишига аралашганларни ёмон кўришади.

Кулрангни  хуш кўрувчилар яхши фикрлайдиган, мулоҳазали инсонлардир. Уларнинг энг катта ютуғи — мулоҳазакорлик. Шунинг учун бўлса керак, уларда баъзида бошқаларга ишончсизлик ҳисси ҳам кузатилиши мумкин.

Қора рангни ёқтирувчи инсонлар доим нимадандир хавотирланиб, турли саволлар ичида яшашади. Бу рангни севувчиларни хурсанд қилиш амри маҳол. Табиатан жуда инжиқ бўлиб, илтимос қилишни хушлашмайди.

 Сиёҳрангни хуш кўриш ҳис-ҳаяжонини яшира олмайдиган, таъсирчан, шу билан бирга маънавий даражаси юқори бўлган инсонларга хосдир. Бу рангни ҳар нарсада уйғунлик бўлишини хоҳлайдиганлар ёқтиради.

Пушти рангни ёқтирувчилар бошқа рангларни севувчилардан ажралиб туради. Ҳаётга, келажакка, барчага ишонишади. Ҳаммага бирдек ғамхўрлик қилишга интилишади. Табиатан нозик бўлиб, доимо ўзларини хафа қилдириб қўймасликка уринишади.

Олов рангни севувчиларнинг бир хислати бор: олдиндан кўра билиш, ҳис қилиш. Лекин улар бироз хаёлпараст бўлишади.

Кўк рангни маънавий юксакликка, гўзалликка интиладиган, ҳаётни яхши кўрадиган, шунингдек, тез ранжийдиган инсонлар ёқтиришади. Бу рангни хуш кўрувчилар оила ва урф-одатларни барча нарсадан устун қўйишади.

Дилфуза ТИЛЛАЕВА

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Барқарор ва  арзон электр энергияси –  аҳолини рози қилишнинг муҳим шарти

Барқарор ва арзон электр энергияси – аҳолини рози қилишнинг муҳим шарти

🕔11:41, 20.08.2026 ✔66

Юртимиздаги ҳар бир хонадондаги чироқ шунчаки ёритувчи манба эмас, балки оилавий хотиржамлик, илиқлик ва турмуш фаровонлигининг асосий омилидир.

Батафсил
Хавфсиз  ва барқарор шаҳар  яратишда   Ўзбекистон ва Япония мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатмоқда

Хавфсиз ва барқарор шаҳар яратишда  Ўзбекистон ва Япония мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатмоқда

🕔11:40, 20.08.2026 ✔65

Тошкентда БМТ Тараққиёт дастури (БМТТД) ҳамда Япония Ер, инфратузилма, транспорт ва туризм вазирлиги (MLIT) томонидан юқори даражадаги мулоқот бўлиб ўтди.

Батафсил
Экологик ислоҳотларнинг  асосий   ричаги

Экологик ислоҳотларнинг асосий  ричаги

🕔14:30, 14.08.2026 ✔108

Ёшларнинг экологик тафаккурини ривожлантириш бугунги куннинг асосий вазифаларидан саналади. Шунинг учун ҳам партия томонидан ташкил этиб келинаётган «Сиз экологик қонунларни биласизми?» кўрик-танлови мактаб ҳамда техникумлар ўртасида тобора оммалашмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар