Тозалик ва озодалик ойлиги Поклик – иймондандир
Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.
БатафсилЎзбекистон Экологик партияси ташкил топганига тўрт йил тўлди. Албатта, бу тарих учун жуда қисқа давр. Лекин шу қисқа давр ичида партиямиз саъй-ҳаракатлари ва бевосита ташаббуслари натижасида мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминлаш, хусусан, Орол денгизи қуриши оқибатида юзага келган эгологик инқирозни юмшатиш борасида кенг кўламли, таъбир жоиз бўлса, тарихий ишлар амалга оширилди, деб бемалол айта оламиз.
Ўтмишда атроф муҳит ҳолатига эътиборсиз муносабатда бўлиш, табиий ресурслардан меъёрдан ортиқ фойдаланиш ва экологик талабларни менсимаслик Орол денгизи қуриши, чўлланиш, ер ва сув ресурсларининг таназзулига, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофондининг издан чиқишига, биологик хилма-хилликнинг қисқаришига, охир-оқибат бир қатор глобал ва минтақавий экологик муаммолар пайдо бўлишига олиб келди. Иқлим ўзгариши кузатилаётган шароитда бунинг аянчли таъсири янада яққолроқ ва кучлироқ намоён бўла бошлади.
Сўнгги йилларда Ўзбекистон экологик муаммоларни ҳал этиш ва уларнинг салбий оқибатларини бартараф этиш борасида муайян тажриба орттирди. Бироқ соҳадаги вазифаларнинг кўлами ниҳоятда кенг. Бу эса давлат органлари, жамоат бирлашмалари, фуқаролик жамияти институтлари ва фуқароларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштиришни талаб этади.
Ўтган даврда ушбу вазифалар ижроси юзасидан муайян ишлар қилинди. Бу борада илк қадам сифатида жамоат ташкилотлари ташаббуси асосида 2008 йилда Ўзбекистон экологик ҳаракати ташкил этилди. Мазкур фуқаролик институтига Олий Мажлис Қонунчилик палатасидан 15 та депутатлик ўрни учун квота ажратилди. Бу саъй-ҳаракатлар ўз навбатида атроф муҳит муҳофазаси ва экологик ҳолатни соғломлаштириш ишларида жамоатчилик иштироки фаоллигини ошириш имконини берди.
2017 йил декабрь ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг парламентга мурожаатномасида Ўзбекистон Экологик ҳаракатининг сиёсий майдондаги ролини ошириш ва унга бошқа сиёсий партиялар билан тенгма-тенг кураш олиб боришга имкон бериш мақсадида Ҳаракат негизида сиёсий партия ташкил этиш таклиф қилинди.
Сиёсий куч сифатида экологик партия тузиш бўйича илгари сурилган ташаббуснинг қўллаб қувватланишини катта хурсандчилик билан кутиб олганимиз кечагидек эсимда. Сабаби мазкур ғоянинг рўёбга чиқарилиши Орол бўйидаги мураккаб экологик вазиятни юмшатиш, бу борада самарали дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда ҳаётга татбиқ этишда ҳам давлат органлари қатори фуқаролик жамияти вакиллари, умуман, барчамизнинг зиммамизга юксак масъулият, шарафли вазифа юклайди.
Шу тариқа 2019 йил 8 январь куни Ўзбекистон Экологик партияси илк съезди ўтказилди ва ушбу партия янги сиёсий куч сифатида фолиятини бошлади.
Партиямиз жамият ривожи ва мамлакатимиз тараққиётини таъминлашга қаратилган асосий мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, юртимизда экологик хавфсизликка эришиш, ҳозирги ва келажак авлод учун табиий ресурсларни сақлаш ва қулай атроф муҳитни яратишга йўналтирилган давлат сиёсатини рўёбга чиқаришни таъминлаш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурсларни сақлаш давлат, жамият ва мамлакат ҳар бир фуқаросининг вазифаси бўлишига эришишга кўмаклашишга қаратилган тадбирларини бошлади.
Ўтган вақт мобайнида Экопартия ташаббуси ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида Оролбўйида қатор акциялар ўтказилди. «Мўйноққа мадад», «Оролга бир томчи сув», «Бир миллион дарахт» каби йирик лойиҳалар шулар жумласидандир.
Мен партиянинг ҳудудий бўлими раҳбари эмас, Оролбўйида яшовчи оддий халқ вакили сифатида мамлакатимизда Экологик партиянинг ташкил этилгани бу айниқса ушбу заминнинг экологик барқарорлигини таъминлашга қаратилган улкан эътибор намунаси бўлди, деб биламан.
Орол денгизининг қуриган қисми 6 миллион гектарни ташкил этса, шундан 3,2 миллион гектари Ўзбекистон ҳудудида жойлашган. Мана шунча катта майдонга нисбатан 2017 йилгача саксовул экиш ишлари денгиздан томчи мисол, яъни жуда оз миқдорни ташкил этган. Кўпчилигимиз 2018 йил май ойида Орол денгизининг қуриган тубидан кўтарилган тузли бўрон республикамизнинг деярли барча ҳудудларигача етиб борганига гувоҳ бўлдик.
Президентимиз 2018 йил 15-16 ноябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи доирасида Мўйноқ туманида ҳам бўлиб, Орол денгизининг қуриган майдонига саксовул экиш вазифасини қўйди. Шу тариқа мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан 500 дан зиёд замонавий техникалар ҳашарга келди ва ариқ тортиш ишлари амалга оширилиб, авиация ёрдамида саксовул уруғи сепиш бошлаб юборилди. Ўшанда куз-қиш мавсумининг ўзида 411 минг гектардан зиёд майдонга саксовул уруғи экилган эди.
Бугунги кунгача Орол денгизининг суви қуриган тубида ва Оролбўйи ҳудудларида 4 йил давомида 1 млн. 732 минг гектардан ортиқ майдонда «яшил қопламалар» – яъни ҳимоя ўрмонзорларини барпо этиш учун чўл ўсимликлари уруғи ва кўчатларини экиш ишлари амалга оширилди.
Оролбўйидаги экологик вазиятнинг ижобий ўзгаришини ўсаётган саксовуллар бўйига қиёслайман. Тўғри, деярли 4 йил Орол денгизининг қуриган тубида оммавий ҳашарлар қилиб, катта майдонларга саксовул ва бошқа чўлга чидамли ўсимликлар экилганини ОАВ орқали ҳамма хабар топди, минг-минглаб юртдошларимиз бевосита тадбирларда иштирок этишди.
Ёдимда, 2019 йил партиямиз давлат рўйхатидан ўтгани ҳақидаги хабарни ҳам мен Орол ҳудудида саксовул экиш тадбирларида юриб эшитгандим. Ўша пайтларда ҳатто ўзимда ҳам шунча меҳнат эвазига экиляпти, кўкарармикан, деган шубҳа бор эди. Аммо энг қувонарлиси, кейинги йилда дастлабки натижалар кўрина бошлади. Ҳозир ҳам меҳмонлар ва партиямиз аъзолари билан биргаликда ушбу ҳудудларга тез-тез бориб, экологик акциялар, тадбирлар ўтказиб турамиз. Мен олдинги қум-туз, саҳродан иборат кенгликларда ям-яшил бўлиб униб турган саксовулларни кўрсатиб, қайси ҳудуддагиси неча ёшда ва қачон экилганини йўл бўйи фахр билан бошқаларга тушунтириб бораман. Дастлаб экилган ўсимликлар ҳозир қатор униб чиққан, кўрган кўз қувонади бундай манзарадан.
Оролбўйида экологик вазиятни юмшатишга қаратилган тадбирлар ва бу иш билан шуғулланадиган вакиллар ҳам кўпаймоқда дейиш мумкин. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари ва экология қўмитасининг ташкил этилиши ҳам бунга мисолдир. Сўнгги вақтларда қўмита билан Ўзбекистон экологик партияси ҳамкорлигида Оролбўйида кўплаб тадбирлар амалга оширилмоқда. Яқинда Мўйноқ туманига медиа тур, шунингдек, «Мўйноқда амалга оширилган тарихий ўзгаришлар ва эришилган ютуқлар» мавзусида семинар ташкил этилди. Мўйноқда экологик барқарорликни таъминлаш, аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш борасида амалга оширилган ишлар ҳақида тадбир иштирокчиларига маълумотлар берилиб, Президент ҳузуридаги Оролбўйи инновация маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси, Халқаро Оролни қутқариш фонди ва бошқа масъул идоралар вакиллари Мўйноқда амалга оширилган ишлар юзасидан ўзларининг тақдимотлари билан йиғилганларни таништирди.
Бугунги кунда Ўзбекистон Экологик партиясидан Қорақалпоғистон Республикасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасидан 2 нафар, Жўқорғи Кенгесда 12 нафар ҳамда 41 нафар депутатларимиз шаҳар ва туманларнинг маҳаллий кенгашларида фаолият кўрсатмоқда. Партиямизга аъзолар сони эса 41 минг 700 нафардан ошди.
Ўзбекистон Экологик партияси фуқароларнинг ҳозирги ва келгуси авлоди қулай атроф муҳит шароитида яшаш, аҳоли саломатлигини яхшилаш, барча табиий ресурсларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш ҳуқуқларини ҳамда уларга сўзсиз риоя этилишини таъминлашга қаратилган янгиланиш жараёнларини янада чуқурлаштиришда жамиятнинг бор куч ва салоҳиятини сафарбар қилишга интилади.
Фурсатдан фойдаланиб, «Биз келажак учун жавобгармиз!» шиори остида фаолият юритаётган партиямиз жамоасини, аъзолари ва ҳудудий кенгаш ходимларини, бизнинг ташаббусларимизни қўллаб келаётган бутун халқимизни Ўзбекистон Экологик партияси ташкил топганининг 4 йиллиги билан самимий қутлайман.
Айсанем БЕГИМОВА,
Ўзбекистон Экологик партияси
Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши
Ижроия қўмитаси раиси
Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.
БатафсилМамлакатимизда жорий йилнинг июнь-июль ойларида учта веб-платформа ва бир нечта ижтимоий тармоқ ўрганилганда 17 турдаги – жами 1300 дан ортиқ ҳайвонлар таклиф қилинган 544 та онлайн эълон қайд этилган.
БатафсилМамлакатимиздаги ҳар бир идора ва ташкилот фаолиятига баҳо берганда биринчи галда унинг халқ билан мулоқоти, муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф қилишдаги саъй-ҳаракатига эътибор қаратилади.
Батафсил