Экоолам      Бош саҳифа

Экопартия – табиатсеварларнингкатта командаси

Мамлакатимиз сиёсий саҳнасида ўзининг муқим ўрнига эга бўлиб улгурган Ўзбекистон Экологик партияси ташкил этилганига тўрт йил бўлди. Бу ўтган давр партия ривожи ва ўз тарафдорларига эга бўлиши учун муҳим қадамлар билан тарихга айланди. Партиянинг моддий-техник базаси шакллантирилди. Жон куйдириб ишлайдиган, экологияни севадиган ва табиат учун қайғурадиган партия электорати вужудга келди.

Экопартия – табиатсеварларнингкатта командаси

Ўзбекистон Экологик партияси Қашқадарё вилоят, туман (шаҳар) кенгашлари фаоллари, депутатлар томонидан ҳам бу ўтган тўрт йилликда самарали ишлар олиб борилди. Айниқса, 2019 йил 22 декабр куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига бўлиб ўтган сайлов натижаларига кўра, Ўзбекистон Экологик партияси Қашқадарё вилоят партия ташкилоти томонидан номзоди кўрсатилганлардан, парламент қуйи палатасига бир нафар, вилоят кенгашига 7 нафар, туман ва шаҳар кенгашларига 51 нафар депутат сайланишга эришилди.

Бугунги кунда депутатлар жойларда нафақат халқ дардини эшитмоқда, балки бир вақтнинг ўзида жойлардаги маҳаллий бошқарув идоралари билан мулоқот майдони юзага келмоқда. Энг асосийси, қонунларни ҳаётий меъёрлар ҳисобига такомиллаштириш имконияти пайдо бўлмоқда. Жойларга чиқиб, мавжуд ҳолатни ўрганиш давомида партия кенгашлари фаолияти ҳам ўрганиб борилмоқда.

Аввало партиянинг қуйи бўғини бўлган бошланғич ташкилотлар фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг иш натижадорлигини ошириш, партия сафига янги аъзоларни қабул қилиш, аъзолик бадаллари режасини бажариш мақсадида самарали иш тизими йўлга қўйилди. Жумладан, вилоят партия ташкилоти томонидан 2019-2020 йиллар давомида партия сафига партия устави талаб­ларига жавоб берувчи, ўз меҳнат жамоасида ва истиқомат жойида ҳурмат-эътиборга эга, партия дастурий мақсадларини эътироф этувчи ва қўллаб-қувватловчи, ўз соҳасида илғор, маънавий етук, ташаббускор, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлардан хабардор, ички ва ташқи сиёсатни идрок қила оладиган Ўзбекистон фуқароларини партия сафига қабул қилишга асосий эътибор қаратилмоқда.

Қашқадарё вилоят партия ташкилоти ҳамда туман (шаҳар) партия кенгашлари томонидан шу кунгача жами 5 минг 400 нафарга яқин табиатсевар инсонлар Экопартия сафига қабул қилинди. Партия сафида хотин-қизларнинг сони 2088 нафар бўлиб, бу партия аъзоларининг 38,7 фоизини ташкил этмоқда. Ўтган даврда 30 ёшгача бўлган ёшлар 1032 нафарни ташкил этиб, жами партия аъзоларига нисбатан 19 фоизни ташкил этди.

Шу кунгача халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги ЎЭП депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан 58 та, туман (шаҳар) кенгашлари депутатлари томонидан 316 та депутатлик сўровлари юборилган. Уларнинг 281 таси ҳал этилган, 195 таси сессия кун тартибида кўрилган.

Партия дастурий вазифаларидан ҳисобланган атроф муҳит муҳофазаси ва халқимиз фаровонлиги йўлида қатор фойдали лойиҳалар, ташаббуслар амалга ошириб келинмоқда. Партия ташаббуси билан республика бўйлаб ўтказилган «Мўйноққа мадад» акцияси йилнинг энг катта лойиҳаси бўлди. Мамлакат бўйлаб давом этган мазкур марафонда велоспортчилар 2 минг километр масофани босиб ўтишди. Ушбу ло­йиҳанинг Қашқадарё босқичи Шаҳрисабзда бўлиб ўтди. Мусобақада 300 нафарга яқин 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган велоспортчилар қатнашди. Қувонарлиси, «Мўйноққа мадад» экологик хайрия веломарафони доирасида 1,5 миллиард сўмга яқин маблағ жамғарилди ва уларнинг барчаси Мўйноқ туманидаги «Алиовул» қишлоғини обод қилишга йўналтирилди.

Қарши шаҳрида Ўзбекистон Экологик партияси вилоят кенгаши ҳамда «ЛУКОЙЛ Узбекистан Оперейтинг Компани» МЧЖ ҳамкорлигида «Кўчат экиб, боғ яратинг!» шиори остида 2021 йилда ўтказилган кенг кўламли экологик акцияни ҳам алоҳида эътироф этиш жоиз. Мазкур тадбир давомида 1000 тупга яқин дарахтлар экилди ва айни пайтда улар бар­авж ўсмоқда.

Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан бошланган «Яшил макон» умуммиллий ло­йиҳаси партиямизнинг устувор вазифаларини ҳаётга татбиқ этишда катта ёрдам бергани шубҳасиз. Ушбу лойиҳада партия фаоллари, депутатлар ҳамда аъзоларимиз фаоллик кўрсатишди. Вилоятда 2021 йил куз ва 2022 йил баҳор мавсумларида жами 16 миллион 356 минг дона манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатларини экиш режалаштирилган эди. Ушбу режага кўра, вилоятда жами 17,6 миллион дона дарахт кўчатлари экилган ва электрон платформага киритилган.

Бошланган 2023 йил учун ҳам режаларимиз улкан. Келгусида олиб борилаётган ишларимиздан халқимиз бевосита наф кўришига, одамларнинг аниқ муаммолари ҳал этилишига, уларнинг оғири енгил бўлишига эришиш, экология, атроф муҳит муҳофазаси, ичимлик сув муаммоси, коммунал хўжалик, соғлиқни сақлаш, таълим ёки бошқа соҳаларда одамларни қийнаётган муаммоларни аниқлаш ва уларни ҳал қилиш бўйича амалий натижаларга эришиш масалаларига асосий эътибор қаратамиз. Шунингдек, электоратимиз вакиллари бўлган ишсиз хотин-қизлар манфаатларини рўёбга чиқариш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш ҳам доимий эътиборда бўлади.

Ёшлар йўналишида «Ёш экологлар клуби», ёшлар қаноти ва унинг туман ва шаҳар кенгашларидаги бўлимлари қўйилаётган бугунги талабдан келиб чиққан ҳолда, жойларда ёшларнинг ижтимоий сиёсий фаоллигини ошириш борасида олиб борилаётган ишларни аниқ мақсадга йўналтириши, ўтказилаётган тадбирларнинг юқори савияда ташкил этилиши, энг асосийси ёшларнинг муаммоларини чуқур ўрганиш ва уларни ҳал қилишга амалий ёрдам кўрсатиш масалаларига эътибор қаратишлари лозим.

Бугунги кунда Қашқадарё вилоятида 31 минг 114 нафардан зиёд партия аъзомиз бор. Бу рақамлар юртимизда экологияга бефарқ бўлмаган инсонлар кўплигидан ва Экопартия уларни бир мақсад остида бирлаштираётганидан далолатдир.

 

Носир ҲАЛИМОВ,

Ўзбекистон Экологик партияси

Қашқадарё вилоят кенгаши раиси




Ўхшаш мақолалар

Тозалик ва  озодалик ойлиги Поклик –  иймондандир

Тозалик ва озодалик ойлиги Поклик – иймондандир

🕔09:21, 23.10.2025 ✔12

Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.

Батафсил
Ҳашамат ва экзотика  қурбонига  айланаётган ҳайвонлар

Ҳашамат ва экзотика қурбонига айланаётган ҳайвонлар

🕔15:33, 16.10.2025 ✔33

Мамлакатимизда жорий йилнинг июнь-июль ойларида учта веб-платформа ва бир нечта ижтимоий тармоқ ўрганилганда 17 турдаги – жами 1300 дан ортиқ ҳайвонлар таклиф қилинган 544 та онлайн эълон қайд этилган.

Батафсил
Хўжайлида Экопартияга  ишонч  ошмоқда

Хўжайлида Экопартияга ишонч ошмоқда

🕔15:30, 16.10.2025 ✔33

Мамлакатимиздаги ҳар бир идора ва ташкилот фаолиятига баҳо берганда биринчи галда унинг халқ билан мулоқоти, муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф қилишдаги саъй-ҳаракатига эътибор қаратилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тозалик ва  озодалик ойлиги Поклик –  иймондандир

    Тозалик ва озодалик ойлиги Поклик – иймондандир

    Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.

    ✔ 12    🕔 09:21, 23.10.2025
  • Ҳашамат ва экзотика  қурбонига  айланаётган ҳайвонлар

    Ҳашамат ва экзотика қурбонига айланаётган ҳайвонлар

    Мамлакатимизда жорий йилнинг июнь-июль ойларида учта веб-платформа ва бир нечта ижтимоий тармоқ ўрганилганда 17 турдаги – жами 1300 дан ортиқ ҳайвонлар таклиф қилинган 544 та онлайн эълон қайд этилган.

    ✔ 33    🕔 15:33, 16.10.2025
  • Хўжайлида Экопартияга  ишонч  ошмоқда

    Хўжайлида Экопартияга ишонч ошмоқда

    Мамлакатимиздаги ҳар бир идора ва ташкилот фаолиятига баҳо берганда биринчи галда унинг халқ билан мулоқоти, муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф қилишдаги саъй-ҳаракатига эътибор қаратилади.

    ✔ 33    🕔 15:30, 16.10.2025
  • Экорейд  Ваҳшиёна  балиқ  ови  зарар 100 миллион сўмдан ортиқ

    Экорейд Ваҳшиёна балиқ ови зарар 100 миллион сўмдан ортиқ

    Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги табиий, ресурслар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраш борасида доимий назорат олиб бормоқда. Назорат қанчалик кучли йўлга қўйилганига қарамасдан, соҳага оид ҳуқуқбузарликлар ҳалигача тугагани йўқ.

    ✔ 35    🕔 15:29, 16.10.2025
  • Сув бошидаги  тежамкорлар

    Сув бошидаги тежамкорлар

    Ҳазорасп Хоразм вилоятининг кунчиқар дарвозасидаги туманлардан бири саналади. Айнан бу ердан воҳанинг барча туманларига оқиб борувчи сув тармоқлари бошланади. Шу боисдан бўлса керак ушбу ҳудудда ҳеч қачон сув танқислиги кузатилган эмас. Гарчи шундай бўлса-да ҳазораспликлар сувдан тежаб, оқилона фойдаланишга жиддий эътибор қаратиб келадилар.

    ✔ 44    🕔 14:54, 09.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар