Кеча янги Ўзбекистоннинг яна бир тарихий кунига гувоҳ бўлдик. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасини зўр қизиқиш, катта ҳаяжон билан тингладик. Мурожаатнома сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий аҳамияти, бир сўз билан айтганда, мамлакатимизнинг бутун ҳаётини қамраб олгани, эртанги кун учун энг устувор вазифаларни белгилаб бергани билан тарихий ҳужжат бўлди дейиш мумкин.
Давлатимиз раҳбари Мурожаатномасида якунига етаётган йил сарҳисобидан ташқари кириб келаётган 2023 йилга «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили», деб ном беришни таклиф қилди ва бу халқимизнинг айни дилидаги гап бўлди. Келгуси йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини янада ошириш, маданият, спорт, фан-таълим, экология ва бошқа соҳаларда амалга ошириладиган ишлар бўйича устувор вазифалар белгиланди.
Давлатимиз раҳбарининг ушбу тарихий Мурожаатномасида халқимиз кутган, одамларни қийнаб келаётган кўплаб муаммолар, ечимини кутаётган масалалар юзасидан аниқ йўналишлар белгилаб берилганини қайд этишимиз зарур.
Ҳаммамизга аён бугун нафақат мамлакатимизда, балки бутун дунёда экологик муаммоларнинг таҳдиди тобора кучайиб бормоқда. Президентимиз Мурожаатномасида экология, айниқса сув масалалари глобал муаммога айланиб бораётгани ҳақида сўз юритар экан, биз нафақат бугунги, балки келажак авлодларни ҳам ўйлашимиз шартлигини алоҳида қайд этиб ўтди.
Амударё ўзанида янги канал қурилиши бўйича қўшни Афғонистоннинг муваққат ҳукумати ҳамда жаҳон ҳамжамияти билан бирга, халқаро меъёрлар асосида ва минтақанинг барча давлатлари манфаатларини инобатга олиш юзасидан амалий мулоқотлар олиб бориш лозимлигини таъкидлади.
«Табиатимизни асраб-авайлаш, сув, ҳаво ва атроф-муҳитни тоза тутиш келаси йилда ҳар бир маҳалла аҳолисининг маданияти ва амалий ҳаракатига айланиши керак», – деди Президентимиз. Таъбир жоиз бўлса, давлатимиз раҳбарининг мана шу чақириғи партиямиз дастурий мақсадларининг айни ўзагини ташкил этади. Бу даъватни ҳаётимизга татбиқ этиш, амалий ҳаракатлар билан жавоб бериш беш юз мингга яқин аъзоси бўлган партиямиз фаолиятининг бош мезонига айланади.
Шундан келиб чиқиб, биз, партиямиз фаоллари билан биргаликда аҳоли ўртасида ичимлик сувни тежамкорлик билан ишлатиш бўйича тарғибот ишларини янада кучайтириш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларида сув тежовчи технологиялардан фойдаланиш даражасини ошириш борасида масъул ташкилотларни олиб бораётган ишлари юзасидан жамоатчилик назоратини мунтазам амалга оширишимиз зарур.
Мурожаатномада мамлакатимизда кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ишларини янада жадаллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Жумладан, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар кучайтирилиши зарурлиги таъкидланди.
Мазкур йўналишда Ўзбекистон Экологик партияси томонидан барча ҳудудларда олиб борилаётган кўчат экиш ишларини сифатли бажарилиши нафақат назоратга олинади, балки илмий ва амалий кўмак берилади. Бунда айниқса, 500 минг нафар кам таъминланган оилаларнинг хонадонларига мевали дарахтлар экиш бўйича қўйилган вазифалар ижросида партиямиз бош-қош бўлади.
Жорий йилги қиш мавсуми минтақамиз учун аномал бўлган ўта паст ҳарорат билан бошлангани халқимизга бир қатор қийинчиликлар туғдирди. Энергия ресурслари тақчиллиги билан боғлиқ муаммолар кузатилди.
Президентимиз келгусида бундай муаммоларнинг олдини олишга қаратилган йирик лойиҳалар ҳақида ҳам таъкидлаб ўтди. Хусусан, сўнгги уч йилда соҳага 8 миллиард долларлик тўғридан-тўғри инвестициялар жалб қилингани, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Фарғона ва Тошкент вилоятларида барпо этиладиган қуёш ва шамол электр станциялари ҳисобига қўшимча 14 миллиард киловатт электр ишлаб чиқарилиши, бу орқали хонадонларга бериладиган электр энергияси 50 фоизга кўпайиши қайд этилди.
Маълумки, электр энергияси ишлаб чиқаришда 85 фоиз газ ҳамда 15 фоиз кўмир ва бошқа хомашёлардан фойдаланилади. Юқорида айтилганидек, қуёш ва шамол электр станцияларининг ишга туширилиши натижасида нафақат катта миқдордаги табиий ресурслар тежалади, балки экологияга етказилаётган зарарнинг ҳам камайишига эришилади.
Шу билан бирга, келаси уч йилда барча давлат ташкилотларида қуёш панеллари ва иссиқ сув коллекторлари ўрнатилади. Аҳоли хонадонларида эса қуёш панели ўрнатишга ажратиладиган субсидиялар ҳажми 2 баробарга кўпайтирилади.
Бу албатта, аҳолининг энергия ресурсларига бўлган талабини қондиришда муҳим аҳамият касб этади. Субсидияларнинг кўпайтирилаётгани эса мамлакатимизда «инсон қадри учун» тамойилининг амалдаги исботи, десак муболаға бўлмайди.
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, мазкур Мурожаатнома партиямиз вакиллари ҳамда депутатларимизнинг мамлакатимизни янада ривожлантириш, халқимизнинг фаровон яшаши ва турмуш даражасини янада яхшилаш йўлидаги саъй-ҳаракатларида муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилади.
Абдушукур ҲАМЗАЕВ,
Ўзбекистон Экологик партияси
Марказий кенгаши
Ижроия қўмитаси раиси
Фракция Суд-экспертлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқда
🕔09:24, 23.10.2025
✔22
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Хусусан, «Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
Батафсил
«Тилимизнинг бойлигини четдан эмас, ўзидан қидиришимиз керак»
🕔09:20, 23.10.2025
✔25
Ўзбек адабий тили сўз бойлигининг такомиллашувида ташқи манба, яъни бошқа тиллардан кирган сўзлар сезиларли ўрин эгаллагани, унинг луғат таркибида санскрит, суғд, хитой, юнон, араб, мўғул, форс-тожик, қадимий яҳудий, рус ва рус тили орқали бошқа Европа тилларидан ўзлашган сўзлар хусусида манбалар, илмий тадқиқотлар ҳамда луғатларда кўплаб маълумотлар учрайди.
Батафсил
Қонунчилик палатасида: Хусусий мулк кафолатидан дори воситалари назоратигача
🕔15:35, 16.10.2025
✔33
Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан қабул қилинди.
Батафсил