Тозалик ва озодалик ойлиги Поклик – иймондандир
Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.
БатафсилЎзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгашининг XIV Пленуми бўлиб ўтди
Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгашининг XIV Пленуми бўлиб ўтди. Унда партия Марказий кенгаши аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар депутатлари, ҳудудий партия ташкилотлари раҳбарлари, партия фаоллари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Пленум ишида Ўзбекистон Экологик партияси дастурий вазифалари ижросини таъминлаш бўйича 2022 йилда амалга оширилган ишлар, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракциясининг қонун ижодкорлиги, назорат-таҳлил ва бошқа йўналишларидаги фаолияти ҳақидаги ахборотлар эшитилди ва атрофлича таҳлил этилди.
Ўзбекистон Экологик партияси ва унинг парламент қуйи палатасидаги фракцияси фаолияти давомида атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ичимлик сув таъминотини яхшилаш, ҳудудларда янги иш ўринларини яратиш ҳамда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида фаол иштирок этиш ва жамоатчилик назоратини олиб боришга асосий эътибор қаратилди. Пленумда ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар билдирилди.
Партиянинг сайловолди дастурида белгиланган жами мақсад ва вазифалар, дастурдаги 66 та бандда назарда тутилган вазифалар ижроси Ўзбекистон Республикаси қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниши билан таъминланиб, мазкур ҳужжатларнинг бажарилиши устидан парламент ва депутатлик назорати амалга оширилаётгани, шунингдек, 10 та банд ижроси тўлиқ таъминлангани, 11 та бандда белгиланган вазифалар келгуси йилларда амалга оширилиши таъкидлаб ўтилди.
– Орол экологик фожиаси оқибатларини юмшатиш, шунингдек, мамлакатнинг бошқа экологик ноқулай ҳудудларида табиий муҳитни соғломлаштириш борасида амалга оширилган ишлар натижасида Орол денгизининг қуриган қисмида 1 миллион 733 минг гектар майдонда яшил ҳудудлар барпо этилган. Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси доирасида 2026 йил якунига қадар яшил ҳудудлар умумий ҳажмини 2,5 миллион гектарга ёки ҳудуднинг 78 фоизига етказиш назарда тутилган, – дейди Ўзбекистон Экологик партияси Марказий кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари Камол Жуманиёзов. – Аҳолини сифатли ичимлик сув билан таъминлаш даражасини ошириш йўналишида Республика аҳолисини ичимлик сув билан таъминланганлик даражасини 87 фоизга етказиш, 32 та йирик шаҳарлар ва 155 та туман марказларида оқова сув тизимларини янгилаш ишлари ҳам амалга оширилади. Бу жараёнда партиямиз бор куч ва салоҳияти билан иштирок этади. Партиямиздан сайланган депутатлар орқали жамоатчилик назоратини олиб бориш, аҳоли мурожаатлари билан ишлашга асосий эътибор қаратамиз.
Мамлакатимизда экология ва атроф муҳит муҳофазаси йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида табиатдан фойдаланишда ҳам бир қанча ўзгаришлар содир бўлди. Мисол учун, «ифлослантирувчи тўлайди» тамойилига асосан, иқтисодий механизмларни жорий этишни яхлит тарзда таъминлаш бўйича қонун ҳужжатларини қабул қилиш вазифаси ижроси доирасида Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги қарори билан Республика ҳудудида ифлослантирувчи моддалар ташламаларини атмосфера ҳавосига чиқариб ташловчи, очиқ сув ҳавзалари ва жойларнинг рельефига оқова сувларни оқизувчи ва чиқиндиларни жойлаштирувчи 55,1 мингта юридик шахс хатловдан ўтказилди.
Жорий йилнинг ўтган даврида партиянинг дастурий мақсадлари ва вазифалари тарғиботи ҳамда партиянинг жамиятдаги ижобий имижини яратишга қаратилган 3 180 тадан ортиқ ташвиқот тадбирлари ўтказилиб, уларда 83 минг 700 нафардан зиёд аҳоли иштирок этди.
Шунингдек, партия томонидан 4 395 та амалий тадбирлар ўтказилиб, унда 113 400 нафардан ортиқ партия фаоллари, «Аёллар қаноти» ва «Ёшлар қаноти» аъзолари иштирок этишди.
Қолаверса, ҳамкор ташкилотлар билан «Яшил йиллик» умуммиллий тадбирлари доирасида 180 га яқин акцияларга аҳоли, ёшлар ва кенг жамоатчилик жалб этилиб, шаҳар ва қишлоқларда 106 минг 800 тупдан ортиқ мевали ва манзарали дарахтлар экилди.
Мўйноқ туманида жорий йилнинг 5-6 ферваль кунлари «Парламентнинг Оролга нигоҳи», 25-26 ферваль кунлари «Оролга мадад» мавзусида экологик акциялар ташкил этилиб, 4 тоннага яқин саксовул уруғи ва 15 мингдан ортиқ кўчатлар Оролнинг қуриган тубига экиш учун етказиб берилди.
Экопартия ташаббуси билан, «Биз келажак учун жавобгармиз!» шиори остида маҳаллалар, таълим муассасалари, корхоналар ва ташкилотлар ҳамда аҳоли гавжум жойларда ўтказилган 450 дан ортиқ тарғибот тадбирлари давомида ҳудудларда 180 дан ортиқ ноқонуний чиқиндихоналар аниқланиб, мутасадди ташкилотларни жалб қилган ҳолда муаммо тезкорлик билан бартараф этилди.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган Конституциявий ислоҳотларда ҳам партия вакиллари фаол иштирок этмоқда. Конституциявий қонун лойиҳасининг муҳокамаси ва унинг мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш бўйича жами 3 554 та тадбирлар ўтказилиб, унда 67 минг нафардан зиёд иштирокчи қамраб олинган.
Ҳозирги кунда партия сафининг 228 минг 285 нафарини ёки 48,5 фоизини аёллар ташкил этади. Жорий йилда партия тизимидаги «Аёллар қаноти» фаолияти самарадорлигини ошириш, уларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини ўз ичига олган иш режалар ишлаб чиқилди. Мисол учун: партия «Аёллар қаноти» фаоллари маҳаллий Кенгаш депутатлари билан ҳамкорликда МФЙ ҳудудларида уйма-уй юриб, ҳомийлик маблағларини жалб этган ҳолда, 72 нафар хотин-қизларга 262,8 млн сўмлик ёрдам кўрсатган. Шу билан бирга, «Аёллар дафтари»га киритилган хотин қизлар билан 420 дан ортиқ учрашув ўтказилиб, учрашувлар жараёнида улар томонидан кўтарилган муаммоларнинг 180 тадан ортиғи мутасадди ташкилотлар билан биргаликда ҳал этилган. Жумладан, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорликда 123 нафар аёллар мавсумий иш билан таъминланди.
Жорий йилнинг ўтган даврида партиядан маҳаллий кенгашларга сайланган депутатлар томонидан сайловчилар билан 10 минг 250 дан ортиқ учрашувлар ўтказилган. Аҳоли томонидан кўтарилаётган тизимли муаммолар юзасидан тегишли мансабдор шахсларга депутатлар томонидан 1 минг 782 та депутат сўрови юборилган.
Сайловчилар билан учрашувлар давомида кўтарилган 15 минг 270 та масаладан 1 минг 685 таси депутатлар томонидан жойида ҳал этилган, қолганлари тегишли ташкилотларга йўналтирилиб, бажарилиши назоратга олинган. Мисол учун: депутатлар ташаббуси билан маҳаллаларда 220 метр узунликда ичимлик сув қувури ўтказилган, 5 нафар мактаб ўқувчиларига депутат стипендияси жорий этилган. Партия гуруҳлари томонидан маҳаллий кенгашлар сессияларига 102 та масала киритилиб, 89 та масала юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинган.
Пленум давомида партия Марказий кенгаши фаолиятининг барча йўналишларида ишларни юқори босқичга кўтариш, Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари, ҳудудий партия ташкилотлари ҳамкорлигини янада кучайтириш, мавжуд хато ва камчиликларни бартараф этиш, электорат ва сайловчилар ишончини оқлаш борасидаги саъй-ҳаракатлар самарадорлигини ошириш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.
Пленумда ташкилий масала кўрилди. Ўзбекистон Экологик партияси Марказий кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Обломуродов Нарзулло Наимович 2021 йил 30 декабрдан буён Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси вазифасида ишлаб келаётгани, мазкур лавозимда маъмурий функцияларга оид ишлар юкламасининг кўплиги сабабли ўз аризасига мувофиқ лавозимидан озод этилди.
Партия Марказий кенгаши аъзолари ва ҳудудий партия ташкилотлари томонидан берилган таклифларга асосан Ҳамзаев Абдушукур Худойқулович Ўзбекистон Экологик партияси Марказий кенгаши Ижроия қўмитаси раиси лавозимига очиқ овоз бериш йўли билан сайланди.
ЎЭП Марказий кенгаши
Матбуот хизмати
Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.
БатафсилМамлакатимизда жорий йилнинг июнь-июль ойларида учта веб-платформа ва бир нечта ижтимоий тармоқ ўрганилганда 17 турдаги – жами 1300 дан ортиқ ҳайвонлар таклиф қилинган 544 та онлайн эълон қайд этилган.
БатафсилМамлакатимиздаги ҳар бир идора ва ташкилот фаолиятига баҳо берганда биринчи галда унинг халқ билан мулоқоти, муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф қилишдаги саъй-ҳаракатига эътибор қаратилади.
Батафсил