Тозалик ва озодалик ойлиги Поклик – иймондандир
Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.
БатафсилЯшил макон. Бу сўзлар сўнгги пайтларда шиор бўлиб, умуммиллий ҳаракатга айланди, десак хато бўлмайди. Ҳар ерда кўчат экиш акциялари, минглаб гектар майдонларда дарахт ўтказиш тадбирлари. У хоҳ шаҳар ёки туман, тоғ ёки чўл бўлсин, мақсад битта – у ҳам бўлса, одамларнинг ҳаёт сифати яхшилансин, атроф обод манзилларга айлансин.
Ана шундай хайрли мақсадлар билан Қорақалпоғистон Республикасида ҳам иқлим ва тупроқ имкониятларидан келиб чиқиб танланган жами 5 миллион 250 минг туп манзарали дарахт, мевали ва бута кўчатларини экиш режалаштирилган эди. Бу борада манзилли дастур ҳам ишлаб чиқилиб, унга кўра, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан 925 минг 500, кўчатчилик фермер хўжаликлари томонидан 1 миллион 951 минг 500, томорқа ер эгалари ва бошқалар томонидан 2 миллион 373 минг 400 туп кўчат етказиб берилиши белгиланди.
Жорий йилнинг 20 октябрь куни старт берилиши биланоқ, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасидаги «Долзарб 40 кунлик»нинг илк тадбирлари Мўйноқ туманидаги «Қизилжар» овул фуқаролар йиғинидан бошланди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Т.Худайбергенов, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси А.Оринбаев, Вазирлар Кенгаши раиси Қ.Сариев, шунингдек, Ўзбекистон Экологик партияси вакиллари, депутатлар, нуронийлар ва ёшлар иштирокида кўтаринки руҳда бошлаб берилгани халқимизга катта куч берди, десак хато бўлмайди.
Хўжайли туманидаги «Саманкўл» овул фуқаролар йиғинида жойлашган давлат ўрмон хўжалигининг тажриба майдончасида тегишли мутасаддилар, Экопартия ходимлари, депутатлар, нуронийлар иштирокида махсус семинар ўтказилиб, унда дарахт ниҳолларини экиш, суғориш тизимларини ташкил этиш, парваришлаш масалалари муҳокама қилинди ва тавсиялар берилди. Қолаверса, олимлар ва тегишли мутахассислар томонидан республикамизнинг иқлим шароитига мос дарахтларнинг янги навларини яратиш, тарбиялаш, ниҳол экиш агротехникасини тўғри ташкил этиш, ниҳолларнинг шўрга чидамли турларини кўпайтириш, экилган ниҳолларни касалликлар ва зараркунандалардан қўриқлаш каби бир қатор мавзуларда маълумотлар берилди, кўчат экиш бўйича маҳорат дарслари намойиш этилди.
– Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудининг оғир тупроқ ва мураккаб иклим шароитидан келиб чиқиб, кўчат экиш билан боғлиқ агротехник қоидаларни амалга ошириш ҳам ўзига хос ёндашувни ташкил этади,
– дейди Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси вакили Муратбай Ғаниев. – Минтақамиз иқлим-тупроқ шароитларига мослашган дарахт турларидан қайрағоч, катальпа, оқ акация, гледичие, япон сафораси, ясень, клён, оқ ва қора толлар, оқ ва кўк тераклар, мевали дарахтлардан эса олма, ўрик, шафтоли, олхўри, беҳи танлаб олиниб экилмоқда. Настарин, аморфа, наъматак каби буталар ҳам бизнинг шароитда яхши ўсади. Толлар ва тераклар кўпроқ сув талаб этиши сабабли ариқлар бўйларига, сувсиз жойларга эса сув кам талаб қилинадиган ясень, қайрағоч, клён, акация кўчатлари, юқори шўрланган ерларга жийда, аморфа, тут кўчатлари экилди. Тут дарахти икки йилдан сўнг тўлиқ илдиз олиб, кейин бемалол табиий намгарчиликда ўсаверади. Шунингдек, тут биодренаж ролини бажариб, ер ости сувлари юзага чиқиб кетишининг олдини олади.
Оролбўйи ҳудудида сув танқислигини ҳисобга олиб, чўлланишга қарши курашишда чўл ерларга саксовул, қандим, черкез каби чўл ўсимликлари экилди. Муҳими, экилган дарахтлар парваришига ҳар бир ташкилот ва муассаса бириктирилган. Давлат экология қўмитаси вакиллари томонидан ҳар бир ҳудудда планшет ёрдамида экилган ҳар бир дарахт кўчатини yashilmakon.eco электрон платформасига геолокация координаталари, дарахтларга масъуллар билан текширилганлик ҳақида далолатнома, расмлари билан бирма-бир киритиб келин. Бу эса мазкур эзгу лойиҳанинг нафакат тўғри ва аниқ бажарилишига замин яратади, балки бу ишларни истаган жамоатчилик вакили ҳатто чет элдан туриб кузата олишига тўлиқ имкон беради.
Қорақалпоғистон республикаси бўйича жорий йил 29 ноябрь ҳолатига 4 миллион 996 минг 500 туп (режага нисбатан 95,2 фоиз) манзарали дарахт, мевали ва бута кўчатлари экилди. Бундай тадбирларга кўплаб маҳкама ва ташкилотлар фаол иштирок этишди. Лойиҳа доирасида, шаҳар ва туман ҳокимликлари томонидан кам таъминланган хонадонларга 10 тупдан мевали дарахтлар кўчатлари бепул тарқатилди, Экопартия вакиллари ушбу кўчатларни тарқатиб ва экиб беришда ҳам бош-қош бўлишди.
«Долзарб 40 кунлик» тадбирларини самарали якунлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Нукус академик лицейида экологик акция ўтказилди. Бунда ўқитувчи ва мураббийлар, ўқувчи ёшлар ҳамда партия фаоллари биргаликда 100 туп манзарали дарахт кўчатлари экишди.
Бир сўз билан айтганда, жорий кузги мавсумда «Долзарб 40 кунлик» ниҳоясига етди, аммо ҳадемай баҳор нафаси уфуриши билан яна атрофни яшилликка буркашга қаратилган саъй-ҳаракатлар бошланади. Чунки «Яшил макон» умуммиллий ҳаракати, дарахт экиш тадбирлари аллақачон халқимиз учун қалб амрига айланди.
Арухан ИСМАЙЛОВА,
ЎЭП Нукус шаҳар кенгаши раиси
Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.
БатафсилМамлакатимизда жорий йилнинг июнь-июль ойларида учта веб-платформа ва бир нечта ижтимоий тармоқ ўрганилганда 17 турдаги – жами 1300 дан ортиқ ҳайвонлар таклиф қилинган 544 та онлайн эълон қайд этилган.
БатафсилМамлакатимиздаги ҳар бир идора ва ташкилот фаолиятига баҳо берганда биринчи галда унинг халқ билан мулоқоти, муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф қилишдаги саъй-ҳаракатига эътибор қаратилади.
Батафсил