Магнит бўронлари табиатда азалдан содир бўлиб турса-да, аммо сўнгги йилларда кўп диққат марказига чиқмоқда. Ҳатто жуда кўп касалликларнинг қўзғалиши шу ҳодиса билан боғланяпти.
Магнит бўронлари – бу одатда қуёш фаоллиги таъсирида ер магнит майдонининг кескин ўзгаришидир. Магнит бўронлари бир вақтда Ер юзининг йирик майдонларида кузатилади. Инсон об-ҳавонинг инжиқликлари ёки кутилаётган магнит бўронини танасининг маълум аъзоларидаги ўзгаришлар, оғриқ ёки санчиқлар орқали сезади. Бутунлай соғлом инсонлар организмида бундай белгилар деярли сезилмайди, бироқ сурункали хасталиклардан азият чекувчи беморларда юқоридаги аломатлар бўй кўрсатиши мумкин. Айниқса, юрак-қон томир, асаб соҳасининг сурункали касалликларига чалинганлар бу жараёнларни оғир ўтказишади. Магнит бўрони гормонлар ишлаб чиқарилишига таъсир қилади ва ҳолсизлик, жиззакилик, реакция сусайиши ёки кучайиши каби белгилар пайдо бўлади.
Нима қилмоқ керак?
Тадқиқотчилар томонидан инсон умри давомида ўртача 3 минг марта магнит бўронларини бошдан кечириши ҳисоблаб чиқилган. Табиатнинг ушбу инжиқлиги саломатлигингизга салбий таъсир кўрсатмаслиги учун шифокорлар томонидан берилган бир неча тавсияларга амал қилиш керак.
Аввало, овқатланиш рационига алоҳида эътибор қаратиш лозим. Кўпроқ ҳўл мевалар, қолаверса, майиз ва туршак каби калийга бой маҳсулотлар, таркибида C витамини кўп бўлган банан ва бошқа цитрус мевалардан истеъмол қилиш фойдали. Шунингдек, қон томирларида тромблар ҳосил бўлишининг олдини олиш учун организмда холестерин миқдорини камайтиришга интилиш керак. Демак, бундай кунларда қаттиқ қовурилган ва ёғли таомларни чеклаш, алкоголь ва тамаки маҳсулотларидан бутунлай воз кечиш мақсадга мувофиқ.
Қондаги адреналин ва норадренолин миқдорини меъёрга келтириш учун қувватни сайр қилишга сарфлаш тавсия этилади.
Ёки лимонўт, мармарак каби ўсимликлардан дамлама тайёрлаб кун давомида оз-оздан ичиб бориш керак.
Контраст душ қабул қилиш эса айни муддао. Биринчидан, сув ҳароратининг кескин ўзгариши қон томирларини кенгайтириб, қоннинг яхши айланишига хизмат қилса, иккинчидан, сув мушаклардаги тортишишни камайтиради. Интернет тармоғидан магнит бўрони юз бериши кутилаётган кунларни аниқлаштириб, шу кунларда жисмоний ҳаракатни имкон қадар чеклаш керак. Спорт машғулотлари билан шуғулланишни ҳам бир неча кунга кечиктирса бўлади.
Имкон қадар тозаланган, ҳеч бўлмаганда, тиндирилган сув ичишга интилиш лозим. Чунки жўмракдан келаётган ичимлик сув таркибида ҳам турли металл қолдиқлари ва хлор бўлади.
Ўзбекистон ортиқча вазн бўйича МДҲда биринчи ўринда
🕔12:50, 13.08.2026
✔106
ЖССТ маълумотлари асосида Our World in Data тузган рейтингга кўра, Ўзбекистон ортиқча вазн тарқалиши бўйича МДҲ давлатлари орасида етакчи ҳисобланади. Мамлакатда катта ёшли аҳолининг қарийб 64 фоизи ортиқча вазнга эга.
Батафсил
Қизиб бораётган миялар ёхуд инсонлар фикрлашига таъсир қилётган иқлим ўзгариши
🕔10:47, 30.07.2026
✔169
Иқлим инқирози энди фақат табиат билан боғлиқ муаммо эмас. У аллақачон инсон организмига кириб борди. Энг хавотирлиси, унинг таъсири танамиздаги мураккаб тизим – бош мия фаолиятида ҳам сезилмоқда. Олимлар жазирама нафақат танани ҳолдан тойдириши, балки фикрлаш, хотира, кайфият ва асаб тизимини ҳам издан чиқариши мумкинлигини таъкидламоқда.
Батафсил
Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»
🕔16:40, 04.06.2026
✔253
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
Батафсил