«Яшил макон» билан соғлом ҳаёт сари
Ургутда экология ва спорт форуми бўлиб ўтди
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича 20 октябрдан 1 декабрга қадар эълон қилинган кузги «долзарб 40 кунлик» дарахт экиш мавсуми ҳам охирлаб бормоқда.
Шундай бўлишига қарамай баъзи бир туманларда бу жараён жуда суст давом этмоқда. Бу борадаги муаммолар Ўзбекистон Экологик партияси депутатлари ҳамда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида тузилган экспертлар гуруҳи вакилларидан иборат ишчи гуруҳи томонидан ўрганилмоқда.
Бухоро шаҳар партия ташкилотининг фаолияти ҳамда «Яшил макон» лойиҳаси доирасидаги ишлар ишчи гуруҳ томонидан ўрганилди. Жумладан, шаҳардаги Фитрат ҳамда «Шербуддин» маҳалласидаги боғларда «Яшил макон» лойиҳасининг 2022 йил кузги мавсумида қанча кўчатлар экилгани, агротехник қоидаларга амал қилиниши, парваришлаш учун масъулларнинг бириктирилгани ҳамда суғориш тизимларининг мавжудлиги ўрганилди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Носиржон Аминов, ЎЭП Тошкент шаҳар кенгаши раиси Севара Файзиева ва экспертлар гуруҳи аъзолари пойтахтимизнинг саноат зонаси ҳисобланган Бектемир туманида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ташкил этилган штаб фаолияти билан танишишди.
Лойиҳа доирасида кузги мавсумда туман бўйлаб жами 17 минг 371 туп дарахт кўчатларини экиш режа қилинган бўлиб, бугунгача режа 53 фоизга бажарилган.
Давлатимиз раҳбарининг юртимиз бўйлаб жами 500 минг нафар кам таъминланган хонадонларга 10 тупдан мевали кўчатларни бепул етказиб бериш тўғрисидаги топшириғига туман ҳокимлигининг беэътибор ёндашгани аниқланди. Муаммо ўз вақтида бартараф этилиб, ҳомий ташкилотлар жалб этилган ҳолда 200 туп мевали кўчатлар олиб келиниб, кам таъминланган хонадонларга беғараз тарқатилган.
Ҳар куни чиқиндихонада қанча миқдорда пластик чиқинди тўпланишини биласизми? Ишлатиб бўлинган елим пакетлар, бутилкалар, турли қадоқлар...
БатафсилЯнги Тошкент лойиҳаси – бу шунчаки қурилиш эмас, балки инсон ва табиат уйғунлигига асосланган тараққиёт маданиятидир.
Батафсил