Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси электрон платформаси орқали назорат қилинмоқда. Экилган кўчатларнинг ҳар бири, уларнинг ўсиш ҳолати электрон тизимга кириб бориляпти.
— Бу йилги кўчат экиш мавсуми ўтган йилгидан тубдан фарқ қилади. Давлат экология қўмитаси ҳузурида ташкил этилган экспертлар гуруҳига арбарис, дендролог, тупроқшунос, агроном каби тажрибали олимлар жалб этилган. Улар ҳар бир ҳудудда амалий ёрдам ва мониторинг ишларини олиб бормоқда. Бундан ташқари ҳар бир штабда колл-марказ ҳам ташкил этилган бўлиб, мурожаатлар узлуксиз қабул қилиняпти. Экилган дарахтлар ҳақидаги маълумотлар ҳудуддаги штаб вакиллари томонидан «Яшил макон» платформасига киритилади, — дейди Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси бош бошқармаси бошлиғи Абдурашид Содиқов. — Платформада экилган кўчатларнинг тури, нави бўйича, ким тарафдан экилди, қайси субъект экди, ижтимоий соҳами, автомобиль йўлларими, фермер хўжаликларими, экилган кўчатларнинг эгаси ва масъуллари ҳақидаги барча маълумотлар бор.
Қўмита ҳузуридаги АКТ ва мультимедиа ДУК бош мутахассиси Азамат Отабековнинг таъкидлашича, янги электрон платформада ҳар бир фуқаро оддий мобиль телефон орқали маълумот олиши мумкин.
«Яшил макон» платформаси бу — «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини жамловчи, уни назорат қилувчи очиқ платформа.
«Яшил макон» платформасида ҳар битта дарахт назоратга олинган бўлиб, улар ўзининг локациясига, суғориш тизими бор-йўқлигига, булар ҳақида тўлиқ маълумот беради.
Ҳар бир фуқаро мобиль телефони орқали кириб, бу платформада ўзининг маҳалласида, кўчасида қанақа кўчат тури экилгани, унинг сони, суғориш тизими, бириктирилган масъуллар ҳақидаги маълумотларни кўриши мумкин.
Платформага киритилган маълумотлар инспекторлар томонидан ўрганилади. Ҳаққонийлиги тасдиқланса, платформамиз яшил рангга ўзгаради. Бу маълумот далолатнома асосида масъул шахсга бириктирилади», — дея маълум қилди мутахассис.
Масъулларнинг айтишича, ҳудудлардаги питомникларда парваришланган миллионлаб кўчатлар йўл ёқаларига экиляпти. Мисол учун, Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги питомникда 20 гектар майдонда манзарали кўчатлар ва буталар парваришланган. Бу ерда 300 минг туп манзарали кўчатлар ҳамда буталар парвариш қилинмоқда ва ҳар йили 100 минг туп ноёб дарахтларнинг ниҳоллари экиш учун тайёрланади.
Давлат экология қўмитаси
матбуот хизмати
Исроф занжири: дастурхондан сайёрагача
🕔14:28, 22.10.2026
✔46
Музлатгични очиб, бир неча кунги овқатни кўриб, «эҳ, исроф бўлди-ку...» деб афсусланган пайтларингиз бўлгандир. Бу ҳолат сизга таниш. Аммо шу кичик исроф бутун сайёра миқёсида кўпайтирилса, ундан чиқадиган рақам ақлни шоширади. Гап шундаки, бугун дунё ўзи етиштирган озиқ-овқатнинг деярли бешдан бир қисмини шунчаки чиқиндига ташламоқда.
Батафсил
Қонунларимиз болаларни интернет хавфларидан ҳимоя қила оладими?
🕔13:16, 15.10.2026
✔172
Бугун рақамли технологиялар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Интернет орқали билим олиш, хорижий тилларни ўрганиш, дунёнинг исталган нуқтасидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятлари тобора кенгаймоқда.
Батафсил
Асалари учраётган хатар – экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф
🕔14:57, 08.10.2026
✔231
Табиатда шундай жонзотлар борки, уларнинг миттигина фаолияти бутун инсоният ҳаёти учун катта аҳамият касб этади.
Батафсил