Тозалик ва озодалик ойлиги Поклик – иймондандир
Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.
БатафсилИнсоният яралибдики табиат билан ҳамнафас яшайди. Табиатдан қувват олади, унинг неъматларисиз мавжуд бўла олмайди. Айниқса, дарахтлардан тортиб, ўт-ўланларгача, яъни яшил масканлар тирикликнинг муҳим манбаи.
Яшиллик инсоннинг нафақат вужуд саломатлиги, балки руҳияти учун ҳам жуда муҳимдир.
Атрофимизни ўраб турган бу турфа оламнинг ҳар бир неъмати инсон учун яратилганини англашимиз унга ҳурмат ва меҳр билан муносабатда бўлишимизга замин яратади. Бир қарашда чек-чегарасиз, поёнсиздек туюлган бу замину коинотда аслида ҳамма нарса ўлчовли. Ана шу жиҳатни эътиборга олиб, муқаддас манбаларимизда ҳам табиатдан фойдаланишда тежамкор бўлишимиз, исрофгарчиликка йўл қўймаслик қайта-қайта таъкидлаб ўтилган.
Бугунги ҳаётимиз ва тараққиётга раҳна солаётган экологик муаммолар сайёрамизнинг тақдирини ўйлайдиган ҳар қандай инсонни ташвишлантирмай қўймайди. Шу боис, жаҳон ҳамжамияти томонидан глобал экологик муаммоларга қарши курашиш ва барқарор ривожланишга эришиш йўлида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бугун мамлакатимизда халқимиз ҳамжиҳатлик билан амалга ошираётган «Яшил макон» умуммиллий ҳаракати ҳам халқаро миқёсдаги йирик лойиҳага айланмоқда.
Бундай саъй-ҳаракатлардан бизнинг жамоамиз ҳам четда тургани йўқ. Лойиҳа доирасида таълим масканимизда «Келажак авлод учун яшил макон барпо этамиз» шиори остида кўчат экиш бўйича «Долзарб 40 кунлик» тадбирлари бошлаб юборилган. Техникум ходимлари, ўқитувчилар ва ёшлар бир дона дарахт кўчати экиб бўлса-да, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришга ҳисса қўшмоқда.
Қолаверса, маскандаги бўш турган ерларда Шаҳрисабз тумани ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари подполковник А.Жўраев раҳбарлигида техникум жамоаси 15 минг 650 дона, шундан 10 минг дона терак қаламчалари, 5 минг дона атиргул қаламчалари ва 650 дона арча ва сосна кўчатлари экилди. Техникумимизда жорий йилнинг 1 декабрь кунига қадар яна 10 минг дона терак қаламчалари экиш режалаштирилган. Бундан ташқари мавжуд мевали ва манзарали дарахтларни парваришлаш ва уларга чиройли шакл беришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бир сўз билан айтганда, «Яшил макон» лойиҳаси эзгу қадриятларимиз давомийлигини таъминлаш ва барқарор ривожланишга эришишда муҳим омил бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз. Лойиҳанинг илдизи умуминсоний қадриятларга боғланиши эса барчамизни ростдан ҳам беҳад қувонтиради.
Бакир ЭЛБОЕВ,
Қашқадарё архитектура ва қурилиш
техникуми директори
Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.
БатафсилМамлакатимизда жорий йилнинг июнь-июль ойларида учта веб-платформа ва бир нечта ижтимоий тармоқ ўрганилганда 17 турдаги – жами 1300 дан ортиқ ҳайвонлар таклиф қилинган 544 та онлайн эълон қайд этилган.
БатафсилМамлакатимиздаги ҳар бир идора ва ташкилот фаолиятига баҳо берганда биринчи галда унинг халқ билан мулоқоти, муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф қилишдаги саъй-ҳаракатига эътибор қаратилади.
Батафсил