Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Мусаффо ҳаво – экологик барқарорликнинг  муҳим белгиси

«Биз истеъмол қиладиган маҳсулотлар, биз нафас оладиган ҳаво, биз ичадиган сув, биз яшайдиган сайёрага ҳаёт бағишловчи иқлим барчаси табиат туфайли. Устига-устак, ҳозир табиатнинг ўзи бизга белги бермоқда – ўз ҳақимизда қайғуриш учун аввало табиатга ғамхўрлик қилишимиз керак».

Шавкат МИРЗИЁЕВ

Мусаффо ҳаво – экологик барқарорликнинг   муҳим белгиси

Экологик муаммоларнинг дунё келажагига хавф солаётгани бор гап. Хусусан, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, 2019 йилда 8,8 млн. одам ҳавонинг ифлосланиши оқибатида келиб чиққан касалликлардан вафот этган. Бундай салбий ҳолатлар юзага келмаслиги учун тавсия этилган атмосфера ҳавосининг ифлосланиш индекси меъёрида, яъни 1,0 бирликкача бўлиши лозим.

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати марказининг маълумотига кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда ҳавоси нисбатан тоза шаҳарлар (яъни, атмосфера ҳавосининг ифлосланиш индекси 1,1-2,63 бирлик атрофида): Денов, Қўқон, Марғилон, Қарши, Китоб, Шаҳрисабз ва Самарқанд бўлса, ҳавоси оғир ва ифлосланган ҳудудларга (яъни, атмосфера ҳавосининг ифлосланиш индекси 4,3-5,3 бирлик) Ангрен, Олмалиқ, Фарғона, Бухоро ва Тошкент шаҳарлари киради.

Ўзгидромет таҳлилларига кўра, сўнгги 10 йилда Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосининг ифлосланиши чанг ҳисобига 1,3-2,7 баробар, азот 2 оксиди ҳисобига 1,3-2,0 баробарга ёмонлашган. Айниқса бу ҳолатлар ёзнинг жазирама ва шамолсиз кунларида бир неча карра ошади.

Шаҳарларда атмосфера ҳавоси завод-фабрикалар ёки чиқиндилардан эмас, балки транспорт воситаларидан ифлосланади. Тошкент шаҳри мисолида оладиган бўлсак, 85-90 фоиз ҳавонинг ифлосланиши транспортдан атмосферага чиқарилаётган заҳарли газлар ҳамда яроқсиз ёки носоз машиналар двигателларида ёнилғи чала ёниши туфайли юзага келади. Қолгани шаҳар атрофидаги саноат ҳудудлари ва шаҳар ичидаги очиқ осмон тагида барпо этилган овқатланиш масканлари тутунларидан пайдо бўлади.

Тошкент шаҳрида 2021 йилда 426 минг тонна заҳарли чиқиндилар атмосфера ҳавосига чиқарилган бўлса, шунинг 395 минг тоннаси (90 фоизи) транспорт воситаларидан чиқарилган заҳарли ташламалар ҳисобланади.

Агар 2018 йилги рақамлар билан солиштирадиган бўлсак вазият янада ойдинлашади, ўша йилда 449 минг тонна заҳарли газлар чиқарилган бўлса, шунинг 60 фоизини транспорт воситаларининг тутуни ташкил этган. Демак, Тошкентда транспорт ташламалари 3 йилда 30 фоизга кўтарилган.

Бугунги кунда республикамизда 2 млн автотранспорт мавжуд бўлса, Тошкент шаҳрида 450 мингтаси рўйхатдан ўтган. Шунингдек, ҳар куни 48-50 мингта автомашина Тошкент шаҳрига кириб-чиқади. Демак, бир кунда Тошкент шаҳрида 500 минг автотранспорт ҳаракатланади. Рўйхатдан ўтган автомобилларнинг 75 фоизи бензин ва дизель ёнилғисидан фойдаланса, 25 фоизи табиий газда ҳаракатланади.

Энди шуни бир оддий хомаки ҳисоб-китоб қилиб кўрайлик: Тошкент шаҳрида 500 мингта автомашина бир кунда ҳаракатланса, ўртача 5 литрдан ёнилғи сарфлаган тақдирда (500000х5 литр=2 500 000 литр) ўртача 2 минг 500 тонна ёнилғи ишлатилади.

Статистика маълумотларига қараганда, бир тонна автомобиль ёнилғиси ёниши билан атмосферага 208 кг заҳарли чиқиндиларни чиқаради (сиқилган газ билан юрадиган машиналар эса 3 баробар кам). Демак, 2500 тонна х 208 кг = 520 минг кг ёки 520 тонна.

Тошкент шаҳри ҳавосига ҳар куни 520 тонна заҳарли газлар чиқарилмоқда. Яъни, Тошкент аҳолиси учун кунига 200 граммдан, ёки 5 кун, бир ҳафтада 1 кг.дан заҳарли газлар кўпаймоқда. Айниқса яроқсиз машиналар қанча кўп ҳаракатланса, бу кўрсаткич яна ошаверади.

Юқоридаги кўрсаткичлар аслида ҳар биримизни ташвишга солиши табиий. Мазкур ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида эса қуйидаги тезкор чораларни кўриш лозим бўлади:

атмосфера ҳавосининг тозалигини доимий мониторинг қилиш, динамикасини ўрганиб бориш;

ҳавони ифлослантирадиган омиллар-сабаб­ларни аниқлаш;

шаҳар ҳавосини тоза сақлаш учун аниқ ишлайдиган механизмларни яратиш;

автомобилларнинг техник кўрикларини ҳаққоний ўтказиш. Техник носоз ёки муддатини ўтаб бўлган 40-50 йиллик автомобилларни шаҳар ичида ҳаракатланишини тақиқлаш вақти етган аллақачон. Буни албатта жамоатчилик билан масалаҳатлашган ҳолда оммага тўғри тушунтириш талаб этилади;

катта шаҳарларимизда, жумладан, Тошкентда аҳоли яшаш жойлари, автомобиль йўллар ёқаларида, шаҳар атрофидаги ишлаб чиқариш зоналари (саноат ҳудудлари) атрофида атмосфера ҳавоси тозалигини ўлчаб борадиган кузатув пунктларини ташкил қилиш;

кузатув пунктларида сутканинг уч вақтида – эрталаб, тушда ва кечқурун маълумотлар олиб, таҳлил қилиб, ҳавонинг ифлосланиш индекси динамикасини ўрганиб, аниқ хулосалар қилиш;

қурилишларни, шу орқали албатта катта юк автомобиллари ҳаракатларини тартибга солиш мақсадга мувофиқ саналади.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, бежиз 5 июнь БМТ Бош Ассамблеяси томонидан Халқаро атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни сифатида белгиланмаган. Атмосферанинг ифлосланишига оммавий тартибда курашилмаса, якка тартибда олиб борилаётган ҳатти ҳаракатлар сезиларли натижани бермаслиги табиий, албатта. Ҳавонинг ифлосланиши атроф табиий муҳитига, аҳоли соғлиғи ва генофондига путур етказар экан, бунинг олдини олишда нафақат давлат органларининг роли, балки аҳолида экологик маданиятнинг шакллангани ҳам катта аҳамиятга эга.

 

Шерзод УСМОНОВ




Ўхшаш мақолалар

Темир йўл хизмати:  Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

Темир йўл хизмати: Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

🕔15:04, 11.06.2026 ✔175

Темир йўл транспорти соҳасида рақамлаштириш ва янги йўналишлар қурилиши борасида ижобий кўрсаткичлар кўзга ташланаётган бўлса-да, тизимнинг ички ҳолати, хизмат кўрсатиш сифати ва оддий йўловчилар учун яратилган шароитлар жиддий ислоҳотларга муҳтожлигини кўрсатмоқда.

Батафсил
Пиёда ва велосипед учун ноқулай кўчалар:  Дангасалик  ва ижтимоий муаммолар томон етакламоқда

Пиёда ва велосипед учун ноқулай кўчалар: Дангасалик ва ижтимоий муаммолар томон етакламоқда

🕔16:45, 04.06.2026 ✔248

Инсон саломатлиги ҳақида гап кетганда кўпинча овқатланиш, спорт ёки зарарли одатлар тилга олинади. Аммо инсоннинг ҳар куни қандай юриши, қанча ҳаракат қилиши кўп жиҳатдан унинг яшаётган шаҳри билан боғлиқ.

Батафсил
Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

🕔15:50, 21.05.2026 ✔436

Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Темир йўл хизмати:  Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл хизмати: Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл транспорти соҳасида рақамлаштириш ва янги йўналишлар қурилиши борасида ижобий кўрсаткичлар кўзга ташланаётган бўлса-да, тизимнинг ички ҳолати, хизмат кўрсатиш сифати ва оддий йўловчилар учун яратилган шароитлар жиддий ислоҳотларга муҳтожлигини кўрсатмоқда.

    ✔ 175    🕔 15:04, 11.06.2026
  • Пиёда ва велосипед учун ноқулай кўчалар:  Дангасалик  ва ижтимоий муаммолар томон етакламоқда

    Пиёда ва велосипед учун ноқулай кўчалар: Дангасалик ва ижтимоий муаммолар томон етакламоқда

    Инсон саломатлиги ҳақида гап кетганда кўпинча овқатланиш, спорт ёки зарарли одатлар тилга олинади. Аммо инсоннинг ҳар куни қандай юриши, қанча ҳаракат қилиши кўп жиҳатдан унинг яшаётган шаҳри билан боғлиқ.

    ✔ 248    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

    ✔ 436    🕔 15:50, 21.05.2026
  • Интернет табиатга қанчалик  зарар  етказади?

    Интернет табиатга қанчалик зарар етказади?

    Биз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган плас­тик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.

    ✔ 477    🕔 15:40, 15.05.2026
  • Ёшлар  кунида муҳим  ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар кунида муҳим ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.

    ✔ 535    🕔 09:12, 08.05.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар