Экоолам      Бош саҳифа

Тошкентда тоза ҳаво излаб...

Атмосферани ифлослагани учун 49,5 млрд сўм миқдорида компенсация... демак, масала анча жиддий

Тошкентда  тоза ҳаво излаб...

Жаҳон миқёсида бугун энг долзарб бўлиб турган экологик масалалардан бири – атмосфера ҳавосининг мусаффолигини асрашдир. Зотан, тоза ҳаво нафақат инсон, балки борлиқдаги ҳар бир тирик организм ҳаёти учун энг зарур ресурс ҳисобланади.

Ҳисоб-китобларга кўра, ҳозир Ўзбекистонда атмосферага ташланмаларнинг 1,4 млн. тоннаси ёки 58 фоизи транспорт воситалари, 924 минг тоннаси (42 фоизи) саноат корхоналари ҳиссасига тўғри келмоқда.

Жаҳон соғликни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)нинг маълум қилишича, ҳаво ифлосланишининг таҳдиди аввал ўйланганидан ҳам ёмон ва бугун ҳаво ифлосланишининг бехатар даражаси деб тавсия қилинган миқдорни қабул қилиб бўлмайди. ЖССТга кўра, ҳар йили ифлос ҳаво туфайли дунё бўйлаб етти миллион инсон бевақт вафот этади, уларнинг умрига ҳавонинг ифлосланишидан келиб чиққан хасталиклар сабаб бўлади. Қолаверса, ЖССТ ҳаво ифлосланишини кашандалик ва носоғлом овқатланиш билан бир сафга қўяди.

Ҳавони ифлослантирувчи асосий манба

Барча йирик мегаполисларда ҳам йилдан-йилга автомашиналар сони ошмоқда, йўлларда тирбандликлар кучаймоқда. Биргина Тошкент шаҳри мисолида олсак, сўнгги ўн йилда йўллардаги автомобиллар сони бир неча баробарга ошди, бугун шаҳарнинг тирбанд бўлмаган кўчаси деярли қолмади.

Тирбандлик қанча ошса, атмосферага чиқарилаётган заҳарли ташланмалар ҳам ошиши кундай равшан. Тирбандликнинг асосий сабаби эса светофорларимиз яхши ишламаслиги, чорраҳаларимиз ўтказувчанлиги жуда пастлиги, йўл ўтказгичлар сони етарли эмаслигидир. Бир сўз билан айтганда мамлакатимиз йўл инфрструктураси ҳозиргидек катта оқимга мўлжалланмаган.

Шунинг учун ҳам атмосферага автотранс­портлар томонидан чиқарилаётган зарарли ташламалар борасида Тошкент шаҳри етакчи бўлиб турибди: 93 фоиз (397 минг тонна). Айни вақтда Давлат экология қўмитаси транспортларнинг экологик таъсир меъёрларини белгилаш мақсадида миллий стандарт лойиҳасини ишлаб чиқмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида шулар ҳақида атрофлича маълумот берилди.

– Шу ўринда айтиш керакки, бутун дунёда иқлим ўзгариши, ўртача ҳаво ҳароратининг кўтарилиши оқибатида атроф муҳитга бўлган салбий таъсирлар кузатилмоқда. Сўнгги 100 йил давомида глобал миқёсда ҳаво ҳароратининг кўтарилиши 1,2 градусни ташкил қилган бўлиб, бизнинг минтақамизда бу кўрсаткич  2 градусга ошган, – дейди Давлат экология қўмитаси раиси Нарзулло ОБЛОМУРОДОВ. – Кейинги вақтларда ҳудудларимизда кузатилаётган қум-чанг бўронларига минтақамизда бўлаётган иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларидан бири сифатида қаралмоқда. Албатта, бундай ноқулай экологик ҳолатларга қарши курашиш барчамиздан ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатларни талаб қилади.

Ўзбекистон Республикасининг «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунида барча фуқаролар, корхона ва ташкилотлар ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек, нодавлат-нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб берилган. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан қонунчиликда белгиланган қуйидаги йўналиш­ларда ишлар олиб борилаяпти:

Биринчидан, атроф муҳитга таъсири бўлган корхона ва ташкилотлар, шу жумладан, атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар ташловчи корхоналар (объектлар) фаолияти экологик нормативларни белгилаш орқали тартибга солинмоқда.

Давлат экологик экспертизаси хулосаларида янги ишга туширилаётган ҳар бир объект бўйича самарадорлик даражаси 99,5 фоиздан ҳамда фаолият юритаётган самарадорлик даражаси 95 фоиздан кам бўлмаган чанг-газ тозалаш ускуналарини ўрнатиш мажбурияти белгиланмоқда.

Электрон ҳужжат алмашинуви тизими орқали жорий йилнинг 9 ойи давомида 14 984 та корхона ва ташкилотларга, шу жумладан, Тошкент шаҳри бўйича 100 дан ортиқ атроф муҳитга таъсири юқори ва ўрта даражада бўлган хўжалик субъектларига давлат экологик экспертизаси хулосалари тақдим этилган.

Сўнгги икки йилда жами 195 та саноат корхоналарида 455 та чанг тозалаш ускуналари модернизация қилинди, янгилари ўрнатилди. 2022-2023 йилларда дастур асосида 270 та корхонанинг 1100 га яқин фильтрларини янгилаш амалга оширилади.

Бугунги кунда корхона ва ташкилотларнинг лойиҳалари бўйича экологик экспертиза хулосаларини бериш тўлиқ электрон форматда амалга оширилмоқда.

Иккинчидан, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасида давлат экологик назорати тадбирлари амалга оширилмоқда.

Хусусан, атроф муҳитга таъсири юқори ва ўрта бўлган корхона ва ташкилотлар фаолия­ти устидан мунтазам равишда мониторинг амалга оширилмоқда. Сўнгги 2 йилда мониторинг дастурига киритилган корхоналар сони қарийб 2 баробарга кўпайиб, ҳозирги кунда қамраб олинган корхоналар сони 800 тани ташкил этмоқда.

Шундан, Тошкент шаҳрида 63 та объектлар мониторинг дастури доирасида экологик назорат тизими билан қамраб олинган.

Табиий муҳитни ифлослантирувчи манбалар бўйича экологик мониторинг кузатувлари Давлат экология қўмитасининг Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослаштирилган аналитик назорат маркази ва ҳудудий аналитик лабораториялари томонидан амалга оширилади.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, қўмита тизимидаги лабораторияларни замонавий жиҳоз ва ускуналар билан таъминланганлик даражаси ўртача 70 фоизга етказилди.

Учинчидан, атроф муҳитга хавфи юқори ва ўрта бўлган объектлар фаолияти устидан экология органлари томонидан инспекцион назорат тадбирлари амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг 9 ойи давомида 648 та субъектларда давлат экологик назорат тадбирлари ўтказилиб, атроф муҳитни меъёридан ортиқ ифлослантирганлик учун 49,5 млрд. сўм миқдорида компенсация тўловлари белгиланди. Шундан, атмосфера ҳавосига меъёридан ортиқ ифлослантирувчи моддаларни ташлаганлик учун 9,5 млрд сўм миқдорида компенсация тўловлари ҳамда қонунбузилиши холатлари юзасидан мансабдор шахсларга нисбатан 411 млн сўм жарималар белгиланган.

Хавотирланишга асос борми?

– Ҳар биримиз тоза ҳаводан нафас олишга ҳақлимиз, – дейди матбуот анжуманида иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари Нурмат Отабеков. – Унинг ифлосланиши эса ҳеч биримизни бефарқ қолдирмайди. Барчамизга маълумки, кейинги вақтларда тез-тез чанг-тўзонли об-ҳаво кузатиляпти. Чанг-тўзоннинг инсон саломатлигига қанчалик салбий таъсири борлиги барчани бирдек ўйлантириши табиий. Атмосфера ҳавосига асосан, углерод оксиди, азот оксиди, азот диоксиди, олтингугурт оксиди каби инсон соғлиги учун зарарли бўлган заҳарли моддалар ажралиб чиқади.

Аммо барча заррачалар бизнинг нафас йўлларимизгача чуқур кириб боролмайди. Бунинг маълум бир ўлчамлари бор. Аммо ўпканинг ичига тушган заррачаларни ҳаммаси ҳам салбий таъсир кўрсатмайди. Бизнинг ўпкамизга кираётган заррачаларнинг эрувчанлик даражаси асосий омил ҳисобланади. Бевосита эриш орқали қон томирларига ўтиши ва қондаги кўрсаткичларда ўзини намоён қилиши мумкин. Албатта, нафас йўллари ва юрак-қон томир касалликларида чанг-тўзонли об-ҳаво салбий таъсирини кўрсатади. Айрим мутахассислар ёш болаларда нафас олаётган ҳавоси сабабли ўсишдан, ривожланишдан орқада қолиш каби ҳолатлар кузатилиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантиришади. Кузатувларимизга кўра, мамлакатимизда содир бўлган чанг-тўзонли ҳаволар таркибида ҳам зарарли заррачалар жуда кам кузатилган.

Корхоналар ҳам четда қолгани йўқ

Бундан ташқари пойтахтдаги атмосфера ҳавосининг ифлосланишида корхоналарнинг ҳам «ҳисса»си бор. Маълум қилинишича, Тошкент шаҳрида 2022 йилнинг ўтган даврида 60 дан зиёд субъектларда экологик назорат тадбирлари ўтказилган. Атроф муҳитни ифлослантирганлик учун 13,5 млрд. сўмдан ортиқ, атмосфера ҳавосига меъёридан ортиқ ифлослантирувчи моддаларни ташлаганлик учун эса 2 млрд. сўмдан зиёд компенсация тўловлари белгиланган.

«Пойтахтда атроф муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи 22 та корхона фаолиятини тўхтатиш бўйича суд органларига тегишли ҳужжатлар киритилди. Шундан бугунги кунгача 15 та корхона фаолияти экологик талаблар тўлиқ бажарилгунга қадар тўхтатилди», – деди матбуот анжуманда Нарзулло Обломуродов.

Экологик хавфсизлик кишилик жамиятининг бугуни ва эртаси учун долзарблиги, жуда зарурлиги боис энг муҳим муаммолар жумласига киради. Бугунги кунда ҳаво ифлосланиши гипертония ва овқатланиш билан боғлиқ касалликлар келиб чиқиш омилларидан кейи­нги ўринда турадиган саломатлик учун энг аҳамия­тли глобал хавф омили ҳисобланади. Шундай экан, атмосфера ҳавоси сифатини яхшилаш учун кўрилаётган чора-тадбирларни янада такомиллаштиришни бугунги иқлимнинг ўзи талаб қилмоқда.

Яқинда «Газета.uz» сайти Тошкентга келган Нобель мукофоти совриндори Рае Квон Чунг­нинг қуйидаги фикрини эълон қилган эди:

– Тошкентга келган куним бахтимга ёмғир ёғаётган экан, ҳаво жуда тоза эди. Лекин ёмғир тингач, ҳақиқатан ҳавонинг ифлослиги, нафас олиб бўлмаслигини сездим. Шахсий машиналарнинг кўплиги, улардан чиқаётган заҳарли тутун туфайли шаҳар ҳавоси белгиланган меъёрлардан-да ёмонроқ назаримда. Айнан шулар ҳам Тошкент ҳавосининг ифлосланишига сабаб бўлмоқда. Бу муаммонинг қандайдир ечимини албатта, топиш шарт.

Сизлар жамоат транспортига эътибор қаратишингиз, уларни кўпайтиришингиз керак. Бу ўта муҳим масала. Йўлларда фуқаролар шахсий машинаси янада кўпаяверса, вазият бундан-да ёмонлашади. Одамлар шаҳар ичига ўз автомобилида кирмагани маъқул менимча».

Дарҳақиқат, хорижлик профессор ҳақ. Жанубий Кореядек мамлакат шаҳарларида ҳам йўллар билан боғлиқ масалалар, ЙТҲлар кўп. Гарчи йўллар созлиги бўйича барча стандартларни кўрган, машина бошқариш машғулотлари талаб даражасида бўлса-да, барибир, йўлларга оид муаммоларимизга янги-янги ечимлар топишимизга тўғри келяпти. Бу эса атмосфера ҳавосини тозалашда муҳим қадам бўлиши шубҳасиз.




Ўхшаш мақолалар

Тозалик ва  озодалик ойлиги Поклик –  иймондандир

Тозалик ва озодалик ойлиги Поклик – иймондандир

🕔09:21, 23.10.2025 ✔11

Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.

Батафсил
Ҳашамат ва экзотика  қурбонига  айланаётган ҳайвонлар

Ҳашамат ва экзотика қурбонига айланаётган ҳайвонлар

🕔15:33, 16.10.2025 ✔33

Мамлакатимизда жорий йилнинг июнь-июль ойларида учта веб-платформа ва бир нечта ижтимоий тармоқ ўрганилганда 17 турдаги – жами 1300 дан ортиқ ҳайвонлар таклиф қилинган 544 та онлайн эълон қайд этилган.

Батафсил
Хўжайлида Экопартияга  ишонч  ошмоқда

Хўжайлида Экопартияга ишонч ошмоқда

🕔15:30, 16.10.2025 ✔33

Мамлакатимиздаги ҳар бир идора ва ташкилот фаолиятига баҳо берганда биринчи галда унинг халқ билан мулоқоти, муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф қилишдаги саъй-ҳаракатига эътибор қаратилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тозалик ва  озодалик ойлиги Поклик –  иймондандир

    Тозалик ва озодалик ойлиги Поклик – иймондандир

    Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.

    ✔ 11    🕔 09:21, 23.10.2025
  • Ҳашамат ва экзотика  қурбонига  айланаётган ҳайвонлар

    Ҳашамат ва экзотика қурбонига айланаётган ҳайвонлар

    Мамлакатимизда жорий йилнинг июнь-июль ойларида учта веб-платформа ва бир нечта ижтимоий тармоқ ўрганилганда 17 турдаги – жами 1300 дан ортиқ ҳайвонлар таклиф қилинган 544 та онлайн эълон қайд этилган.

    ✔ 33    🕔 15:33, 16.10.2025
  • Хўжайлида Экопартияга  ишонч  ошмоқда

    Хўжайлида Экопартияга ишонч ошмоқда

    Мамлакатимиздаги ҳар бир идора ва ташкилот фаолиятига баҳо берганда биринчи галда унинг халқ билан мулоқоти, муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф қилишдаги саъй-ҳаракатига эътибор қаратилади.

    ✔ 33    🕔 15:30, 16.10.2025
  • Экорейд  Ваҳшиёна  балиқ  ови  зарар 100 миллион сўмдан ортиқ

    Экорейд Ваҳшиёна балиқ ови зарар 100 миллион сўмдан ортиқ

    Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги табиий, ресурслар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраш борасида доимий назорат олиб бормоқда. Назорат қанчалик кучли йўлга қўйилганига қарамасдан, соҳага оид ҳуқуқбузарликлар ҳалигача тугагани йўқ.

    ✔ 35    🕔 15:29, 16.10.2025
  • Сув бошидаги  тежамкорлар

    Сув бошидаги тежамкорлар

    Ҳазорасп Хоразм вилоятининг кунчиқар дарвозасидаги туманлардан бири саналади. Айнан бу ердан воҳанинг барча туманларига оқиб борувчи сув тармоқлари бошланади. Шу боисдан бўлса керак ушбу ҳудудда ҳеч қачон сув танқислиги кузатилган эмас. Гарчи шундай бўлса-да ҳазораспликлар сувдан тежаб, оқилона фойдаланишга жиддий эътибор қаратиб келадилар.

    ✔ 44    🕔 14:54, 09.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар