Экоолам      Бош саҳифа

Қоғозларда «экилган» ниҳоллар

ёхуд дарахт ҳисобот учун эмас, ўзимиз ва фарзандларимиз саломатлиги, эркин нафас олишимиз учун кераклигини қачон англаб етамиз?

Қоғозларда  «экилган» ниҳоллар

Юртимизда кўкаламзорлаштириш, дарахт ва буталарни муҳофаза қилиш, яшил майдонларни кенгайтириш чоралари кўрилмоқда. Барча ҳудудларда Президентимиз ташаббуси билан илгари сурилган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг жорий йилдаги иккинчи – кузги мавсумига старт берилди.

Давлатимиз раҳбари раислигида 2022 йил 11 октябрь куни маҳаллаларни обод қилиш ва аҳолини ўйлантираётган масалаларни ҳал этиш бўйича устувор вазифалар юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳудудларни кўкаламзорлаштириш масаласига ҳам эътибор қаратилди. Хусусан, ўтган йилги тажрибадан келиб чиқиб, 20 октябрдан 1 декабргача кўчат экиш бўйича «долзарб қирқ кунлик» эълон қилинди.

Мазкур умуммиллий лойиҳа ўтган йили ҳам катта уюшқоқлик билан ўтказилган эди. Унда республикамизнинг барча ҳудудларида кўчат экишнинг агротехник талабларига риоя қилиниши назарда тутилди. Яшил ҳудудларни кенгайтириш, атмосфера ҳавоси ифлосланишининг олдини олиш, табиий иқлим мувозанатини сақлаш ҳамда қурғоқчиликдан самарали муҳофаза қилиш каби мақсадлар кўзланган лойиҳани амалга оширишда жойларда айрим камчиликлар ҳам кузатилди. Кўчатларни суғориш тизимини яратиш, ҳисобини юритишда аниқ ва холис ёндашиш, ниҳоллар парваришига эътибор кучайтириш каби вазифалар белгилаб олинганди. Жараёнда юзага келган айрим ҳолатлардан тўғри хулоса чиқариш, ишга янада масъулиятлироқ қараш мақсадида ушбу масала Олий Мажлис Сенати ахборотида алоҳида таъкидлаб ўтилди. Шунингдек, йиғилишда қуйидагилар маълум қилинди:

«Дарахт экиш ишларини тизимли ташкил этмасдан, суғориш ва парвариш­лаш учун тегишли масъуллар бириктирилмаган. Ҳақиқатда экилмаган 6,2 млн. дона кўчат ҳисоботларга қўшиб ёзилган, 3,4 млн. дона кўчат суғориш тизими бўлмаган жойларга экилган. Шунингдек, 2,4 млн. дона кўчат сувсизлик ва етарли парвариш бўлмагани сабабли баҳор ойи тугамасдан қуриб нобуд бўлган.

 Жойнинг табиий иқлим хусусиятларини инобатга олмаган ҳолда 341 минг дона кўчат яроқсиз ерларга экилган ва қуриб қолган», дейилади хабарда.

Яшил ҳудудларни кўпайтиришда ва дарахт экилишида мақсадга комплекс ёндашмаслик, жойлардаги ҳокимлик­лар ва аҳолига жойнинг иқлими, сув билан таъминланиш даражаси, суғориш тизимларини сув ресурслари билан таъминланиши инобатга олиниб, суғориш ёки суғормасдан сув бериш йўллари, жойларга турли дарахт турларини экиш бўйича аниқ бир тизимли ёндашувнинг йўқлигидан келиб чиқиб, қисқа муддатда юқоридаги рақамларга эришишни исташнинг оқибати бу.

Айрим маҳаллий ҳокимлик ва жойлардаги мутасаддиларнинг масалага етарли илмий ёндашувларсиз, кампания­бозлик ва «урҳо-ур» тарзида ёндашуви оқибатида хайрли мақсадлар кўзлаб бошланган яшил макон тадбирларини ҳам ёппасига сояда қолдирмоқда. Ўзбекистонда йилдан-йилга кенгайиб бораётган чўлланишни бир-икки йилнинг ўзида тўхтатишнинг иложи йўқ. Агар бугун амалга ошираётган «Яшил макон» лойиҳасининг натижасини ҳис этмоқчи бўлсак, ҳар биримиз – у вазир ёки ҳоким бўладими, оддий ишчи ёки амалдор бўладими – бир дона бўлса ҳам дарахт экиб, уни кўкартиришга ҳисса қўшишимиз зарур. Қолаверса, дарахтни экиш билан иш битмайди, неча йил давомида у ниҳол тутиб кетиши, шу жойда илдиз отиши учун доимий парвариш ва эътибор талаб этади.

Англаб етайлик, тўрт нафар ободонлаштириш ходими ҳаммамизнинг номимиздан юз ёки икки юзта дарахт кўчати экиб бериши мумкин. Аммо унинг ҳаммасини парваришлашга уларнинг кучи ҳам, жисмоний имкония­ти ҳам етмайди.

Уларга ёрдам қўлини чўзсакгина, қуриб нобуд бўлаётган ниҳоллар сони камайишига эришишимиз мумкин.

Афсуски, қон-қонимизга сингиб кетган қўшиб ёзиш, салла деса каллани олиб келиш одатимиз ҳали-ҳамон ҳар ишда панд бермоқда. Миллионлаб бюджет пуллари сарфланган қимматбаҳо дарахтларнинг қаровсизликдан қуриб кетиш ҳолатлари ҳатто пойтахтимизда ҳам кузатилган. Бундай кўзбўямачилик ва лоқайдликларнинг охири бормикан?

Одатда кўпгина ташаббуслар жуда кўтаринки руҳда, ғайрат-шижоат билан бошланади. Бироқ иш охирига етказилмасдан ёки кўзбўямачилик оқибатида ҳаммаси аро йўлда қолиб кетади. Ҳар йили кўкламда миллионлаб кўчатлар экилади, қоғозлар тўлдирилади ва юқори идораларга ҳисобот берилади. Аммо бу билан иш битганда эди...

Ёзга бориб ниҳолларнинг кўпи қуриб кетади. Ачинарлиси, бу жараён ўн йиллардан буён давом этади. Агар ўн йиллар давомида экилган ниҳолларнинг йигирма фоизи тутиб кетганда ҳам ҳозир юртимиз камида ўрмонзорга айланган бўларди.

Бугунги кунда сунъий йўлдош технологиялари самодан ўсимлик танасидаги сув айланиш жараёнигача бўлган механизмни ўзлаштириш имкониятига эга. Ана шундай дастурий муҳитлардан бири нормаллаштирилган ўсимлик индекс маълумотлари ҳам жорий йил Ўзбекистон заминида яшил фитомасса камаяётганини қайд этган.

Охирги йилларда иқлимшунос олимлар томонидан қиш-баҳор мавсумида ёғингарчиликнинг камайиши, тоғларда қор ва музларнинг тезда эриб кетиши натижасида минтақамизда сув танқислиги кучайиши бот-бот таъкидланмоқда ва бу вазият аллақачон юз бермоқда ҳам. Айни пайтда республика ҳудудининг 31,4 миллион гектар майдони қурғоқчил ҳисобланади. Орол денгизининг қуриши туфайли 3 миллион гектарлик Оролқум саҳроси пайдо бўлди. Республиканинг қатор вилоятларида чўлланиш юз бераётгани ҳам бор гап. Бунга қарши энг самарали усул кўкаламзорлаштириш, боғ яратиш ва ўрмонзорлар барпо этишдир. Дарахтлар ҳавони тозалаш билан бирга ҳарорат кўтарилиб кетишининг ҳам олдини олади.

Инсон бир кеча-кундузда 5-6 литр кислород ютиб, ҳавога карбонат ангид­рид чиқаради. Битта дарахтни вояга етказиш учун камида ўн беш-йигирма йил зарур бўлишини ҳисобга олиб, «Бирни кессанг, ўнни эк», деган пурмаъно нақл бор элимизда. Аммо бу нақлни бугунги кунга мослаб бироз ўзгартириш керакдек назаримизда. Экилган ҳар бир ниҳол ерга мустаҳкам илдиз отмай туриб, тайёр азим дарахтни кесишга ҳаққимиз йўқ. Ахир оддий дарахт экишни ҳам ҳалол бажара олганимиз йўқ.

 

Саида ИБОДИНОВА,

«Оила ва табиат» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Тозалик ва  озодалик ойлиги Поклик –  иймондандир

Тозалик ва озодалик ойлиги Поклик – иймондандир

🕔09:21, 23.10.2025 ✔11

Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.

Батафсил
Ҳашамат ва экзотика  қурбонига  айланаётган ҳайвонлар

Ҳашамат ва экзотика қурбонига айланаётган ҳайвонлар

🕔15:33, 16.10.2025 ✔33

Мамлакатимизда жорий йилнинг июнь-июль ойларида учта веб-платформа ва бир нечта ижтимоий тармоқ ўрганилганда 17 турдаги – жами 1300 дан ортиқ ҳайвонлар таклиф қилинган 544 та онлайн эълон қайд этилган.

Батафсил
Хўжайлида Экопартияга  ишонч  ошмоқда

Хўжайлида Экопартияга ишонч ошмоқда

🕔15:30, 16.10.2025 ✔33

Мамлакатимиздаги ҳар бир идора ва ташкилот фаолиятига баҳо берганда биринчи галда унинг халқ билан мулоқоти, муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф қилишдаги саъй-ҳаракатига эътибор қаратилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тозалик ва  озодалик ойлиги Поклик –  иймондандир

    Тозалик ва озодалик ойлиги Поклик – иймондандир

    Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.

    ✔ 11    🕔 09:21, 23.10.2025
  • Ҳашамат ва экзотика  қурбонига  айланаётган ҳайвонлар

    Ҳашамат ва экзотика қурбонига айланаётган ҳайвонлар

    Мамлакатимизда жорий йилнинг июнь-июль ойларида учта веб-платформа ва бир нечта ижтимоий тармоқ ўрганилганда 17 турдаги – жами 1300 дан ортиқ ҳайвонлар таклиф қилинган 544 та онлайн эълон қайд этилган.

    ✔ 33    🕔 15:33, 16.10.2025
  • Хўжайлида Экопартияга  ишонч  ошмоқда

    Хўжайлида Экопартияга ишонч ошмоқда

    Мамлакатимиздаги ҳар бир идора ва ташкилот фаолиятига баҳо берганда биринчи галда унинг халқ билан мулоқоти, муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф қилишдаги саъй-ҳаракатига эътибор қаратилади.

    ✔ 33    🕔 15:30, 16.10.2025
  • Экорейд  Ваҳшиёна  балиқ  ови  зарар 100 миллион сўмдан ортиқ

    Экорейд Ваҳшиёна балиқ ови зарар 100 миллион сўмдан ортиқ

    Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги табиий, ресурслар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраш борасида доимий назорат олиб бормоқда. Назорат қанчалик кучли йўлга қўйилганига қарамасдан, соҳага оид ҳуқуқбузарликлар ҳалигача тугагани йўқ.

    ✔ 35    🕔 15:29, 16.10.2025
  • Сув бошидаги  тежамкорлар

    Сув бошидаги тежамкорлар

    Ҳазорасп Хоразм вилоятининг кунчиқар дарвозасидаги туманлардан бири саналади. Айнан бу ердан воҳанинг барча туманларига оқиб борувчи сув тармоқлари бошланади. Шу боисдан бўлса керак ушбу ҳудудда ҳеч қачон сув танқислиги кузатилган эмас. Гарчи шундай бўлса-да ҳазораспликлар сувдан тежаб, оқилона фойдаланишга жиддий эътибор қаратиб келадилар.

    ✔ 44    🕔 14:54, 09.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар