Экоолам      Бош саҳифа

Наманган экотуризм имконияти ошмоқда

Ички ва ташқи туризмни ривожлантириш бугун энг истиқболли соҳалардан бири сифатида кўрилмоқда. Жумладан, экотуризм бу соҳанинг энг муҳим қисми ҳисобланади. Ҳудудларимиз, жумладан, Наманган экотуризм ривожи борасида қандай салоҳиятга эга?

Наманган экотуризм  имконияти ошмоқда

Экотуризмни фақат фойда келтирадиган соҳа деб ҳисоблаш мумкин эмас. Бу фаолият тури агар мақсадга мувофиқ доирада амалга оширилмаса, унинг қоидалари ва талабларига риоя қилинмаса, табиатга жиддий салбий таъсир қилиши ва нохуш оқибатларга олиб келиши табиий. Энг аввало, ўсимликлар нобуд бўлади, тупроқ эрозияга учрайди, ҳайвонлар безовталанади, қочишга тушади, уларнинг урчиши ва кўпайишига ҳалал берилади. Баъзан ов натижасида ноёб жонзотлар ҳам йўқ қилинади, овқатланиш тарзи ўзгаради, турлари айнийди. Сувга ва унинг ичидаги табиий муҳитга зиён етади. Биотоннинг бузилиши, озиқ моддаларнинг емирилиши ва йўқолишига олиб келади.

Демак, экотуризм доимо давлат, жамоат ташкилотлари назоратида бўлиши, унга доир қонунчиликка оғишмай амал қилиниши лозим. Экотуризмнинг мақсадларидан бири ноёб фаунани асраб-авайлаш, келгуси авлод учун сақлашдан иборат.

Мақсадларга муштарак ҳолатда вилоятимиз истироҳат боғларидан бири бўлган Афсоналар водийси томон йўл оламиз. Истироҳат боғида яшилликнинг замонавийликка уйғунлашувини юксак баҳолаш мумкин. Майдони 54 гектар бўлган Афсоналар водийси бир вақтнинг ўзида бир неча минг сайёҳларга хизмат кўрсатиш имкониятига эга. Эътиборли жиҳати шундаки, истироҳат боғи ҳудудида сайёҳлар учун хизмат кўрсатувчи электромобиллар ҳам мавжуд.

Шаҳар шовқинларидан бироз дам олиш мақсадида вилоятимизнинг шимолий нуқтаси бўлган Янгиқўрғон тумани Нанай қишлоғи томон йўл оламиз.

Нанайнинг қон томири – азим Подшота сойининг икки қирғоғи обод бўлмоқда.

Бу сўлим жойлар спорт-соғломлаштириш масканига айлантирилмоқда. Саломатлик йўлакчасида туристлар учун мўлжалланган учта селфи зона, воркаутлар, баскетбол майдончаси, велосипед йўлакчаси қурилиши режалаштирилган ва бу борадаги ишлар жадаллик билан олиб борилмоқда.

Сой Нанайдаги Сойбўйи, Дўстлик, Қайроқи, Зарбдор, Намуна маҳаллаларидаги икки юздан ортиқ меҳмон уйлари ва дам олиш масканларига сайёҳ жалб қилувчи омил бўлиб хизмат қилмоқда. Чотқол тоғларидан бошланувчи табиий сув ирмоғи бўлмиш ушбу гўзал табиат инъомининг эни 50-200 метргача, узунлиги – қўшни Қирғизистондан бошланганда 130, Нанай қишлоғидан ўтган қисми – 1,3, Нанай-Заркент қисми 14 километрни ташкил этади. Сой Нанай қишлоғи ёнида тоғ орасидан чиқиб, катта ёйилма ҳосил қилади. У қор, ёмғир, ер ости сувлари ва музликлардан тўйинади.

Бир сўз билан айтганда, бу масканлар Наманган вилоятининг экотуризм салоҳиятини ўн баробарга кўтариб беради, десак муболаға бўлмайди. Умид қиламизки, мана шундай хайрли ишлар, бунёдкорликлар давом этади, асло тўхтаб қолмайди.

 

Шаҳноза ТЎХТАСИНОВА,

ЎЭП Наманган шаҳар кенгаши раиси




Ўхшаш мақолалар

Барқарор ва  арзон электр энергияси –  аҳолини рози қилишнинг муҳим шарти

Барқарор ва арзон электр энергияси – аҳолини рози қилишнинг муҳим шарти

🕔11:41, 20.08.2026 ✔54

Юртимиздаги ҳар бир хонадондаги чироқ шунчаки ёритувчи манба эмас, балки оилавий хотиржамлик, илиқлик ва турмуш фаровонлигининг асосий омилидир.

Батафсил
Хавфсиз  ва барқарор шаҳар  яратишда   Ўзбекистон ва Япония мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатмоқда

Хавфсиз ва барқарор шаҳар яратишда  Ўзбекистон ва Япония мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатмоқда

🕔11:40, 20.08.2026 ✔55

Тошкентда БМТ Тараққиёт дастури (БМТТД) ҳамда Япония Ер, инфратузилма, транспорт ва туризм вазирлиги (MLIT) томонидан юқори даражадаги мулоқот бўлиб ўтди.

Батафсил
Экологик ислоҳотларнинг  асосий   ричаги

Экологик ислоҳотларнинг асосий  ричаги

🕔14:30, 14.08.2026 ✔101

Ёшларнинг экологик тафаккурини ривожлантириш бугунги куннинг асосий вазифаларидан саналади. Шунинг учун ҳам партия томонидан ташкил этиб келинаётган «Сиз экологик қонунларни биласизми?» кўрик-танлови мактаб ҳамда техникумлар ўртасида тобора оммалашмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар