Экоолам      Бош саҳифа

Самарқандликлар 16 миллион тупдан зиёд дарахт экмоқчи

Ҳаммага маълум, Президентимиз томонидан илгари сурилган «Яшил макон» лойиҳаси дои­расида юртимиз бўйича ҳар йили 200 миллионта дарахт экиш ишлари белгилаб олинган.

Самарқандликлар  16 миллион  тупдан зиёд дарахт экмоқчи

Бу ташаббуснинг нечоғли аҳамиятга эга эканини тобора кенгайиб бораётган экологик муаммолар ҳам кўрсатиб турибди. Унинг самарали амалга ошиши, яна беш-ўн йилдан кейин юз бериши мумкин бўлган экологик фожиаларга мустаҳкам тўсиқ бўла олиши ҳар биримизнинг ўзимизга боғлиқ. Чунки дарахт экиш вазифанинг бир қисми холос, унинг кўкариб, ерга ўрнашиб кетиши учун ҳар биримиз масъуллигимизни ҳис этишимиз шарт. Шундай экан, бугун дарахт экиш бўйича «долзарб қирқ кунлик»ни ўтказишга тайёрмизми?

Экологиямиз учун ниҳоятда муҳим бўлган бу лойиҳадан Самарқанд вилояти ҳам четда қолгани йўқ. Жумладан, ўтган 2021 йил кузги ва 2022 йил баҳорги мавсумда вилоятда 17 миллионга яқин турли хил манзарали, мевали дарахт ва буталар кўчатлари, гуллар ерга қадалди ҳамда уларни парваришлаш ишлари тизимли равишда олиб борилмоқда.

Жорий йилда ҳам Самарқанд вилоятида 2022 йил кузги ва 2023 йил баҳорги мавсумда 16 миллион тупдан зиёд иқлим шароитига мос бўлган манзарали, мевали дарахт ва буталар кўчатларини экиш кўзда тутилган. Ҳар бир кўчатнинг қаерда экилиши, кейинчалик қандай парваришланиши, кимга бириктирилиши бўйича аниқ режа асосида «йўл харитаси» ишлаб чиқилган. Етарли миқдорда кўчатлар захираси шакллантирилди.

Бу ишларни амалга оширишда Самарқанд вилоятининг тупроқ-иқлим шароитларига мос келадиган 27 турдаги манзарали, мевали дарахт ва буталар кўчатлари танлаб олинган.

Бундан ташқари, республикамизнинг магис­трал йўллари бўйлаб, микроиқлимни шакллантирадиган, аниқроғи ёздаги турли ёқимсиз гармсел шамол оқимини тўсиш мақсадида, қишда эса баҳор ва ёзда керак бўладиган намликни яхшилаш учун қор учқунларини тўплайдиган 4, 8 ва айрим жойларда 16 қаторли ҳимоя дарахтзорлари сифатида йўлнинг ҳар иккала томонига минтақанинг иқлим ва тупроқ шароитларидан келиб чиқиб дарахт ва бута турларини илмий асосланган холда танлаб, кўчатларини ўтқазиш хамда парваришлашни йўлга қўйишимиз лозим бўлади.

Мисол учун, ҳимоя дарахтзорлари сифатида собиқ иттифоқ даврида Булунғур туманидан Ғаллаорол туманигача бўлган айни шамолнинг йўли бўлган 24 километрли халқаро аҳамиятга эга йўлнинг ҳар иккала томонига экилган 16 қаторли қурғоқчиликка чидамли бўлган дарахтлар экилганини келтириш мумкин. Афсуски, ҳар йили дарахтларнинг табиий қуриши ёки кесиб кетилиши оқибатида ушбу ҳимоя дарахтзорларининг айрим жойлари ачинарли холатга келиб қолган. Бу ихота дарахтзорларини тиклаш ва янгиларини ташкил этиш борасида хам амалий ҳаракатлар олиб борилиши лозим.

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасидаги тадбирларни илмий асосланган ҳолда ташкил этиш мақсадида республика миқёсида экспертлар гуруҳи ҳам шакллантирилган. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси таркибида ўрмончи, эколог, дендролог, тупроқшунос, энтомолог, фитопатолог каби олим ва мутахассислардан ташкил топган экспертлар гуруҳи шакллантирилди. Республика экспертлар гуруҳига Мамлакатимиздаги ўндан зиёд илмий ва олий таълим муассаларидан 80 га яқин олим ва мутахассислар жалб қилинди. Биринчи марта Республикада «Яшил макон» умуммилий лойиҳасига алоқадор илмий ташкилотлар боши бириктирилган ҳолда экспертлар гуруҳи ташкил этилди.

Мамлакатимизнинг ҳар бир тупроқ-иқлим шароитини ҳисобга олган ҳолда тавсия этиладиган дарахт-бута турлари, мевали экинлар тур ва навлари таърифи, агротехникаси, касаллик-зараркунандаларига қарши курашни ўз ичига олган илмий тавсиялар ишлаб чиқилди.

Илмий тавсиялар Давлат экология қўмитаси қошида ташкил этилган олимлар гуруҳидан таҳрирдан ўтказилгандан сўнг ҳар бир вилоятга электрон ва чоп этилган ҳолда етказилиши белгиланди. Юқорида айтилганидек, ҳудудлар кесимида мавсумий ишлайдиган соҳа олимларидан иборат «Амалий ёрдам бериш ва мониторинг қилиш» гуруҳи фаолияти йўлга қўйилади.

Бу гуруҳ жойларда ташкил этилаётган ишларга ўз амалий тавсияларини бериш билан бирга, вилоят ҳокимларига ҳамда қўмита раҳбариятига таҳлилий маълумотларни киритиб боради.

Жумладан, Самарқанд вилоятида олим ва мутахассислардан иборат экспертлар гуруҳи хам шакллантирилди ва тасдиқланди. Ишчи гуруҳнинг асосий вазифалари: республикамизнинг ҳар бир тупроқ-иқлим шароитини ҳисобга олган ҳолда тавсия этиладиган дарахт-бута турлари, мевали экинлар тур ва навларини таърифи, агротехникаси, касаллик-зараркунандаларга қарши курашни ўз ичига олган илмий тавсиялар ишлаб чиқиш ва жойларда мониторингини юритишдан иборат. Мазкур эксперт гуруҳлари томонидан жойларда кўргазмали семинарлар ҳам ташкил этилади.

 

Бахтиёр АБДУЛЛАЕВ,

ЎЭП Самарқанд вилоят

партия ташкилоти рахбари




Ўхшаш мақолалар

Мансаб ёки  обрўни эмас, халқ манфаатларини  маҳкам тутган  депутат

Мансаб ёки обрўни эмас, халқ манфаатларини маҳкам тутган депутат

🕔16:35, 11.12.2025 ✔8

Айжамал опага фидойилик аждодоларидан ўтган. Отаси Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири Ибройим Юсупов ҳамиша ўз фарзандларини халқпарвар, меҳрибон ва жонкуяр қилиб тарбиялашга интилган.

Батафсил
Ҳаво  ифлосланишида инверсия таъсири,  у нима дегани?

Ҳаво ифлосланишида инверсия таъсири, у нима дегани?

🕔16:33, 11.12.2025 ✔10

Тошкентда кузатилаётган ҳаво сифатининг ёмонлашиши бир вақтнинг ўзида намоён бўлиб, бир-бирини кучайтирган бир нечта табиий-иқлимий ва антропоген омиллар йиғиндиси билан боғлиқ. Табиий-иқлимий омиллар орасида кучли инверсия ҳодисаси ҳаво сифатининг бузилишига энг катта таъсир кўрсатмоқда.

Батафсил
Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда  мантиқ борми?

Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?

🕔11:00, 04.12.2025 ✔49

Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар