Экоолам      Бош саҳифа

Майли тозаламанг, аммо ифлос ҳам қилманг!

Жамиятда экологик маданият шаклланмаса натижага эришиш қийин

Майли  тозаламанг, аммо ифлос ҳам қилманг!

Атроф муҳитни, она табиатни асраб-авайлаш нима учун бугун энг долзарб ва устувор вазифага айланмоқда? Тан олиш керак, ҳар қадамда оддий тозалик қоидаларига, экологик маданиятга амал қилмайдиган юртдошлармизни кўп учратамиз. Қўлидаги баклашка, елим халта, ҳатто, шиша идишларни машина ойнасидан улоқтириб кетаётганлар-ку сон мингта.

Вилоят бўйлаб кўп ҳудудларда бўламиз, соҳамиз, фаолиятимиз юзасидан турфа одамлар билан учрашамиз. Шундай пайтларда чиқинди ташлаган кишиларни кўрганда насиҳат қилсак, оддий қилиб тушунтирсак ҳам йўлида бепарво давом этадиганлар бор. «Сизга нима, йўлингизда давом этсангизчи, мен билан нима ишингиз бор» деб беписанд кетади. Ахир, мана шу каби беғам, лоқайд кишилар яшаётган ҳудудда, у истиқомат қилаётган табиатда биз ҳам яшаймиз. Эртага биздан кейин ҳам болаларимиз, набираларимиз, авлодларимиз яшайди. Ҳозир эсимиз борида этагимизни йиғиштирмасак, эртанги экологик танглик ҳеч биримизни четлаб ўтмайди.

Айниқса, кўп қавватли уйда яшовчи кишиларни кузатсангиз, тўртинчи, учинчи қаватдан туриб чиқинди улоқтиради. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, бугун жамиятимизда экологик маданиятни, халқимизда экологик билимни ўргатмасдан туриб, бирор натижага эришиш қийин. Майли, тозалашга тозаламасин, аммо ифлос ҳам қилмаслик керак эмасми?

Назаримизда, экологик тарбия болалар боғчасиданоқ бошланиши керак. Тўғри, айрим мактабгача таълим ташкилотлари турли машғулотлар ва дарслар орқали экологик таълим-тарбияни ўргатиб келмоқда. Аммо бу ҳали унчалик оммалашганича йўқ. Ҳудудларда айнан экологик боғчалар ташкил этиб, уларнинг сонини кўпайтириш керак. Болаларимизга кўкариб, яшнаб турган дарахтларни кесиб бўлмаслигини, боғу гулзорлар яратишни, юртни, Ватанни обод этишни, мусаффо ҳавони ифлослантирмасликни қайта ва қайта уқтириш керак.

Мен эколог, вилоят Кенгаши депутати сифатида турли тадбирларда, учрашувларда аҳоли ва одамлар билан суҳбатда, ўзаро мулоқотда бўлганимда мана шу қоидаларни, экологик билимларни, тарғибот тадбирлари орқали тушунтиришга ҳаракат қиламан. Ана шу саъй-ҳаракатлар билан вилоятдаги 18 та туман ва шаҳарларда аҳолининг экологик маданиятини оширишга қаратилган мингга яқин тадбирлар ташкил этдик. Хусусан, Экологик партиянинг Қўқон шаҳар кенгаши томонидан тумандаги «Худоёрхон ўрда» мажмуасида «Экологик муаммоларни бартараф этишда хотин-қизларнинг ўрни ва масъулияти» мавзусида тадбир ташкил этилиб, унда иштирок этаётган хотин-қизлар ва ёшларга она табиатни асраш, экологик муаммоларни бартараф этишда аёлларнинг ўрни ҳақида тушунчалар берилди.

Экологик партиянинг Марғилон шаҳар Кенгаши раиси, шаҳар кенгаши депутати Матлубахон Абдураҳмонова ташаббуси билан шаҳардаги Маданият маркази биносида «Экологияни асраш муқаддас бурчимиздир!», «Табиат ва ёшлар» мавзуларида иқтидорли ёшлар иштирокида кўрик-танлов ташкил этилди. Унда марғилонлик табиатсевар ёшлар экология, она табиат ҳақида ёзган шеърлари, расмлари, қўшиқлари билан иштирок этиб, ўз маҳоратларини намоён этишди.

Партиянинг Фарғона шаҳар кенгаши ҳам Политехника институтида шундай бир хайрли тадбир ўтказди. Албатта, бу тадбирлар шунчаки, номига ўтказилаётгани йўқ. Ўша ерда иштирок этаётган юзлаб кишилар катта таассуротлар олмоқда. Табиатни асраш қанчалар муҳим эканлигини англамоқда. Биз умид қиламизки, улар оила даврасида фарзандларига ҳам бу ҳақида гапириб берса, маҳаллада қаергадир чиқинди ташлаб кетаётган қўшнисининг фарзандини тартибга чақирса... Мана шундай давом этиши керак эмасми экологик тарбия?!

Эътироф этиш керак, юртимизда экология соҳасида кейинги вақтда жуда кўп эзгу ишлар, ислоҳотлар бошланди. Лекин, бир нарсани унутмайлик, улар натижа бериши, муаммолар барҳам топиши учун ҳар биримиз бу ишларда камарбаста бўлишимиз шарт. Экология шундай соҳа, уни фақат буйруқ бериш ёхуд маблағ ажратиш билангина ҳал этиб бўлмайди, одамларнинг барчаси бирдек қарши курашиши керак экологик муаммоларга. Партия кенгашларимиз депутатлари, фаолларига, ҳар бир табиатсевар инсонга елкадош бўлсаккина кўзлаган мақсадга эришамиз.

Албатта, мақсадимиз битта – она табиатимизни асраш, келгуси авлодларга бус-бутунлигича етказиб беришдан иборатдир. Зеро, шу табиатдан барчамиз бирдек нафас оляпмиз, неъматларидан баҳраманд бўляпмиз. Бунинг шукронаси эса ҳар биримизнинг қалбимизда бўлиши зарур.

 

Муҳаммадали МАҲМУДОВ,

ЎЭП Фарғона вилоят кенгаши раиси,

халқ депутатлари вилоят

Кенгаши депутати




Ўхшаш мақолалар

Мансаб ёки  обрўни эмас, халқ манфаатларини  маҳкам тутган  депутат

Мансаб ёки обрўни эмас, халқ манфаатларини маҳкам тутган депутат

🕔16:35, 11.12.2025 ✔8

Айжамал опага фидойилик аждодоларидан ўтган. Отаси Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири Ибройим Юсупов ҳамиша ўз фарзандларини халқпарвар, меҳрибон ва жонкуяр қилиб тарбиялашга интилган.

Батафсил
Ҳаво  ифлосланишида инверсия таъсири,  у нима дегани?

Ҳаво ифлосланишида инверсия таъсири, у нима дегани?

🕔16:33, 11.12.2025 ✔10

Тошкентда кузатилаётган ҳаво сифатининг ёмонлашиши бир вақтнинг ўзида намоён бўлиб, бир-бирини кучайтирган бир нечта табиий-иқлимий ва антропоген омиллар йиғиндиси билан боғлиқ. Табиий-иқлимий омиллар орасида кучли инверсия ҳодисаси ҳаво сифатининг бузилишига энг катта таъсир кўрсатмоқда.

Батафсил
Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда  мантиқ борми?

Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?

🕔11:00, 04.12.2025 ✔49

Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар