Тил – миллатнинг қалби, тафаккурнинг жонли ифодаси
Ботирали ШОДИЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси:
БатафсилМен ҳар куни қуёш ботишини кузатаман десам, кўпчиликнинг хаёлига тоғларнинг ёки катта денгизнинг ҳеч бўлмаганда кенг яйловдаги тепаликларнинг ортига ботишини кузатиш келса керак. Йўқ, мен болалигимдан қуёшнинг катта дарахт шохлари ортида нурсизланиб, ботишини кузатардим.
Шом бўлди дегунча атроф аллақандай сокинлашар, бу сокинликни эса дарахтлар шохидаги cаноқсиз қушларнинг жой талашиб, баланд овозда сайрашлари бузарди. Мана шундай манзарани кўриб улғайганим боис, шом пайти аллақаерлардан қушларнинг чуғур-чуғури қулоққа чалиниши биланоқ қишлоғимиз, у ердаги улкан дарахтлар кўз олдимда гавдаланади. Фақат ўша бир пайтлардаги манзаралар холос...
Нега десангиз ҳозир у дарахтлардан асар ҳам қолмаган. Замон ўзгаряпти. Кўчаларга ҳам замонавий тус бериш керак деган калтабинлик билан ҳаммаси кесилиб, томиригача суғуриб ташланган. Ўрнига эса қаёқлардандир келтирилган аллақандай қимматбаҳо кўчатлар экилган. Қани энди ўша қимматбаҳо кўчатлар кўкариб, ўзини тутиб кетса. Ҳар йили янгитдан экилаверади, йил сўнгигача қурийверади. Икки ўртада кўчаларимизнинг яйдоқ бўлиб, бўшаб қолгани қолди холос.
Бугун исталган бир чеккароқдаги шаҳар кўчаларига ҳам ўша бир жойлардан олиб келиниб экилаётган ажабтовур кўчатларнинг нархи одамнинг капалагини учиради.
Ҳар бир тупи фалон доллар. Узоқ жойдан яна қиммат пулга бунақа кўчатлар олиб келиб экишнинг нима кераги бор эди, деб кимдан сўрамай, бизнинг кўчалар ҳам анави шаҳарга ўхшаган гўзал бўлсин, манави шаҳарга ўхшаган салобатли бўлсин деяпмиз-да, деган жавобни оламан.
Яна кимлардир бизнинг шаҳримиз иккинчи Тошкент бўлиши керак деса, бошқалари Лондон, Нью-Йоркдагидек ландшафтга эга хиёбонларимиз бўлади деб «ўтлашади». Айниқса бундай гапларни вилоятлардаги амалдорлар айтишса жуда ғалати эшитиларкан одамга.
Бу каби сўзлар кимларнидир хурсанд қилар, қаёқдаги нарсаларга орзулантирар ҳам лекин тўғрисини айтсам менинг энсамни қотиради холос. Лондон, Нью-Йорк у ёқда турсин ҳатто вилоятимизни ўзимизнинг Тошкентга ҳам ўхшатишни ёқламайман. Негаки ҳамма жойнинг ўзига ярашган салобати, табиати ҳамда нафаси бўлади. Масалан, Фарғонанинг бошқача, Хоразмнинг бошқача, Навоий билан Сирдарёнинг умуман бошқача-бошқача кўриниши, табиати бор. Ҳар бирига борсангиз ҳар хил, ўзига хос кўринишга дуч келасиз. Менимча ҳаммага мана шундай кўринишлар маъқул бўлса керак.
Борди-ю юртимиздаги ўн икки вилоятни барчасининг манзараси бир хил бўлса, яъни ҳамма жойда бир хил хиёбонларда бир хил дарахтлар, бир хил кўчалар бўлганда жуда зерикарли бўларди менинг фикримча. Ундан кўра ҳамма жой ўз имконияти ва эхтиёжидан келиб чиққан ҳолда ўзига хос тарзда ривожлангани, чирой очгани мақул деб ўйлайман.
Қаерларгадир арча фойдали бўлиб, шаҳар ҳуснига ярашар, яна қаерларгадир баланд чинорлар салобат қўшар. Ахир юртимизнинг турли ҳудудларида узоқ йиллардан буён қад ростлаб турган бошқа номдаги азим дарахтлар бисёр. Нима бўлганда ҳам иқлим ва шароитни ҳисобга олмай, шаҳарларимизни қайсидир бегона шаҳарларга ўхшатаман, вилоятни иккинчи Тошкент қиламан деб мана шундай дарахтларни кесишда давом этиб яна аттанг деб қолмайлик. Тошкентдагидек шарт-шароит ва имкониятлар ҳамма вилоятларда бўлгани яхши, бироқ фикри ожизимча дарахтлари ҳам бир хил бўлиши керак деган гап керак эмас. Чунки Тошкентни Тошкентлигича, Фарғонани Фарғоналигича севамиз.
Камолиддин РЎЗИМАТОВ
Ботирали ШОДИЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси:
БатафсилЖадид бобомиз Беҳбудий бир неча мамлакатларнинг таълим тизимидан хабардор инсон сифатида миллатнинг юксалиши, юрт тараққиёти ва равнақи, инсон камолоти учун асосий жиҳат маориф эканини чуқур мулоҳаза қилган эди.
БатафсилҲар куни атрофимизда юзлаб, минглаб ҳодисалар содир бўлади. Уларнинг баъзисига шунчаки кўз югуртиб ўтамиз, бошқаларини эса унутиб юборимиз. Бироқ айрим воқеалар борки, юракка муҳрланади, одамни чуқур ўйга солади.
Батафсил