«Яшил макон» билан соғлом ҳаёт сари
Ургутда экология ва спорт форуми бўлиб ўтди
БатафсилНизомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг бир гуруҳ талаба-ёшлари Ўзбекистон Экологик партияси Марказий кенгашида бўлиб, партия фаолияти билан атрофлича танишди.
Ёшлар билан суҳбат давомида Тошкент шаҳар партия ташкилоти раиси Севара Файзиева, партия Марказий кенгаши Ижроия қўмитаси Девони бўлим бошлиғи Ҳусанбой Дадабаев талабаларга Экопартиянинг мақсади ва асосий вазифалари, мамлакатимизда атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, ёшлар ўртасида экологик маданиятни юксалтириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида атрофлича гапириб берди.
Талабалар ўртасида экологик тарғиботни кучайтириш мақсадида университет ўқитувчилари ҳамда талабалари томонидан ташаббус кўрсатилиб, таълим муассасаси ҳудудида экологик бурчаклар ташкил этиш, волонтёрлар гуруҳларини шакллантириш ҳақида келишиб олинди.
Тадбир сўнгида талаба ёшларнинг экология ва атроф муҳитга бўлган муносбатлари юзасидан савол-жавоб ўтказилиб, экологияга бефарқ бўлмаган ўқитувчи ва талаба ёшлар партия аъзолари сафига қўшилди.
Ҳар куни чиқиндихонада қанча миқдорда пластик чиқинди тўпланишини биласизми? Ишлатиб бўлинган елим пакетлар, бутилкалар, турли қадоқлар...
БатафсилЯнги Тошкент лойиҳаси – бу шунчаки қурилиш эмас, балки инсон ва табиат уйғунлигига асосланган тараққиёт маданиятидир.
Батафсил