Экоолам      Бош саҳифа

Ҳиндистон йўл қуришда пластмассадан фойдаланмоқда

Бугун ҳаётимизни пластик буюмларсиз тасаввур қила олмаймиз. Рўзғорда ишлатиладиган барча ашёлар аста-секин тўлиқ пластмассадан ясалмоқда.

Ҳиндистон йўл  қуришда пластмассадан фойдаланмоқда

Ўйинчоқлар, фенлар, тароқлар, баклажкалар, ҳатто ўзбекнинг обдастасию, бешикнинг сумаги ҳам ҳеч қачон чиримайдиган, синмайдиган пластикдан ҳозир.

Улар хизматини ўтаб, кераксиз бўлиб қолганидан кейин асосий муаммо бошланади. Улар чиримайди, уларни хавфсиз тарзда йўқотишнинг деярли иложи йўқ. Бугун дунё олимлари ана шу муаммога ечим изламоқда.

Айтишларича, Ҳиндистонда чиқиндига ташланган пластмассадан мустаҳкам йўллар қуришда фойдаланиш йўлга қўйилибди.

Ҳиндистонда йўллар қурилиши учун пластмассадан жиддий фойдаланиш 2015 йилда ҳукумат шаҳар атрофидаги битум йўллари учун иссиқ аралашмалар билан пластмассадан фойдаланиш бў­йича кўрсатмалар чиқаргандан сўнг бош­ланган. Йиллар ўтиб, пластик йўллар деб номланувчи чиқинди пластмассадан фойдаланган ҳолда қурилган бу йўллар анъанавий битум билан қурилганларга қараганда мустаҳкамроқ эканлиги ўз исботини топди. Натижада, пластик йўллар пластик чиқиндиларни бошқаришнинг энг мақбул йўли сифатида кўрилмоқда.

Йўл қуришда ишлатилиши мумкин бўлган чиқиндилар

Йўл қурилишида ишлатилиши мумкин бўлган пластик чиқиндиларга пластик пакетлар, пластик стаканлар, картошка чипсилари учун пластик қадоқлар, печенье, шоколадларнинг қадоқ қоғозлари ва бошқалар киради.

Қишлоқ қурилиш вазирлиги томонидан чиқарилган айланма йўриқномага мувофиқ, қишлоқ йўлларини қуришда қуйидаги турдаги чиқинди пластмассалардан фойдаланиш мумкин:

– қалинлиги 60 микрон (ПE, ПП ва ПС) гача бўлган плёнкалар (пакетлар, стаканлар).

– ҳар қандай қалинликдаги қаттиқ пластмассалар (ПС).

– юмшоқ пластмассалар (ПE ва ПП).

– қалинлиги 60 микронгача бўлган қатламли пластмасса (альюминий билан қопланган), яъни печенье, шоколад ва бошқалар учун ишлатиладиган қадоқлаш материаллари.

Йўллар учун пластмассадан фойдаланиш жараёни:

Барча пластик чиқиндилар парчалангандан сўнг (барча чанг зарралари йўқ қилинади ва пластмасса буюмлар майда бўлакларга бўлинади) улар 165 ° C да иситилади. Кейинчалик, майдаланган қисмлар битум аралашмасига қўшилади, у ҳам 160 ° C да иситилади. Якунда ҳосил бўлган ашё йўлларни қуриш учун ишлатилади. Бунда иш қуйидаги босқичда амалга оширилади:

1) чиқиндидаги пластмасса аввал парчаланади;

2) кейин пластмасса иссиқ шағал билан аралаштирилади;

3) аралашма эритилган асфальтга қўшилади;

4) йўл одатдагидек тарзда ушбу ашё билан асфальтланади.

Масалан, бир километр йўл ётқизиш учун бир тонна пластик чиқинди тўққиз тонна битум билан аралаштирилади. Қишлоқ тараққиёт вазирлиги томонидан чиқарилган кўрсатмаларга мувофиқ, қўшиладиган пластмасса миқдори битумнинг 8 фоизини ташкил қилади.




Ўхшаш мақолалар

Юксак экологик  маданият –  давлат ва нодавлат сектор ҳамкорлиги меваси

Юксак экологик маданият – давлат ва нодавлат сектор ҳамкорлиги меваси

🕔17:53, 16.04.2026 ✔20

Ҳозирги глобаллашув шароитида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш борган сари долзаб аҳамият касб этмоқда. Сўнгги ўн йилликларда табиий техноген ва антропоген омиллар таъсирида иқлим ўзгариши, ўртача ҳароратнинг кўтарилиши, ёғингарчилик меъёрларининг ўзгариши юзага келмоқда.

Батафсил
«Қизил тоғ» чиқиндилардан тозаланди

«Қизил тоғ» чиқиндилардан тозаланди

🕔15:51, 13.04.2026 ✔40

Табиат – инсониятга берилган бебаҳо неъмат. Уни асраб-авайлаш, атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш нафақат давлат идоралари, балки ҳар бир фуқаронинг виж­доний бурчидир. Ўзбекистон Экологик партияси томонидан ташкил этилаётган экологик акциялар айнан шу мақсадга хизмат қилмоқда.

Батафсил
Ўзбекистоннинг сиртлонларни  асраш    ташаббуси  қўллаб-  қувватланди

Ўзбекистоннинг сиртлонларни асраш ташаббуси қўллаб- қувватланди

🕔15:43, 13.04.2026 ✔37

Кўчиб юрувчи ёввойи ҳайвон турларини сақлаш тўғрисидаги Конвенция Томонларининг 15-конференсияси (CMS COP15) якунларига кўра, биохилма-хилликни сақлаш бўйича глобал чораларни кучайтиришга қаратилган муҳим қарорлар қабул қилинди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Юксак экологик  маданият –  давлат ва нодавлат сектор ҳамкорлиги меваси

    Юксак экологик маданият – давлат ва нодавлат сектор ҳамкорлиги меваси

    Ҳозирги глобаллашув шароитида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш борган сари долзаб аҳамият касб этмоқда. Сўнгги ўн йилликларда табиий техноген ва антропоген омиллар таъсирида иқлим ўзгариши, ўртача ҳароратнинг кўтарилиши, ёғингарчилик меъёрларининг ўзгариши юзага келмоқда.

    ✔ 20    🕔 17:53, 16.04.2026
  • «Қизил тоғ» чиқиндилардан тозаланди

    «Қизил тоғ» чиқиндилардан тозаланди

    Табиат – инсониятга берилган бебаҳо неъмат. Уни асраб-авайлаш, атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш нафақат давлат идоралари, балки ҳар бир фуқаронинг виж­доний бурчидир. Ўзбекистон Экологик партияси томонидан ташкил этилаётган экологик акциялар айнан шу мақсадга хизмат қилмоқда.

    ✔ 40    🕔 15:51, 13.04.2026
  • Ўзбекистоннинг сиртлонларни  асраш    ташаббуси  қўллаб-  қувватланди

    Ўзбекистоннинг сиртлонларни асраш ташаббуси қўллаб- қувватланди

    Кўчиб юрувчи ёввойи ҳайвон турларини сақлаш тўғрисидаги Конвенция Томонларининг 15-конференсияси (CMS COP15) якунларига кўра, биохилма-хилликни сақлаш бўйича глобал чораларни кучайтиришга қаратилган муҳим қарорлар қабул қилинди.

    ✔ 37    🕔 15:43, 13.04.2026
  • Яшил ҳудудлар –  шаҳар тараққиёти ва барқарор келажак пойдевори

    Яшил ҳудудлар – шаҳар тараққиёти ва барқарор келажак пойдевори

    Президентимиз томонидан «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида илгари сурилган муҳим ташаббуслар юртимизда экологик барқарорликни таъминлаш ҳамда ҳудудларни кўкаламзорлаштириш йўлидаги изчил сиёсатнинг амалий тасдиғи бўлди.

    ✔ 32    🕔 15:41, 13.04.2026
  • «Салар» оқава сувларини тозалаш  экологик хавфсизми?

    «Салар» оқава сувларини тозалаш экологик хавфсизми?

    Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгашининг 2026 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар режасига мувофиқ, Сергели туманида жойлашган «Салар» оқава сувларни тозалаш иншоотида жамоатчилик назорати тадбири ўтказилди.

    ✔ 64    🕔 16:02, 02.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар