Экоолам      Бош саҳифа

Фарғона табиати мўъжизалари сайёҳларни тобора кўпроқ ўзига мафтун этмоқда

Бугунги кунда юртимизда аҳолининг барча қатламлари орасида соғломлаштириш, ҳордиқ чиқариш ва кўнгил очиш тадбирларини янада кенг ёйиш, сайр-саёҳатларни, туризмни, айниқса, экотуризмни янада ривожлантиришга кенг эътибор берилмоқда.

Фарғона  табиати  мўъжизалари  сайёҳларни тобора кўпроқ  ўзига мафтун этмоқда

Экотуризм кишиларга соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, айниқса, ёшларни маънавий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.

Эътироф этиш лозимки, ҳозирги вақтда жаҳондаги жуда кўп мамлакатларда ҳаваскорлик туризми, яъни табиат қўйнига пиёда сайр қилиш, тоққа чиқиш, дарё ва кўлларни кечиб ёки сузиб ўтиш тобора оммалашиб бормоқда. Аҳамиятлиси, ҳавас­корлик туризми айни пайтда юртимизда ҳам кенг ривожланмоқда. Унинг мамлакатимизда шаклланиши ва оммалашишида касаба уюшмалари ташкилотларининг муносиб ўрни бор. Бундай ижтимоий-маданий ва маърифий-тарбиявий жараёнларни амалга ошириш мақсадида махсус лойиҳалар ишлаб чиқилган ва улар мунтазам фао­лият юритиб келмоқда. Эътиборли томони шундаки, ушбу лойиҳаларда барча ёшдаги кишилар учун мўлжалланган сайр-саёҳатлар ўрин олган.

Ўзбекистоннинг барча вилоятлари сингари Фарғона вилояти ҳудудида ҳам туризм ва экотуризм соҳасини ривожлантириш учун мавжуд бўлган имкониятларни алоҳида таъкидлаб ўтиш мумкин. Хусусан, уч минг йиллик тамаддунга гувоҳ бўлган шаҳарлар, янгидан-янги кашф этилаётган қадимий қадамжолар шулар жумласидан. Етти оламга довруғи кетган вилоятимиздаги Қўқон ва Марғилон шаҳарларидаги обидалар, улуғ алломалар жойлари, маданий мерос объектлари, археология, меъморчилик ёдгорликлари, табиат ёдгорликлари ва зиёратгоҳларга хорижий сайёҳларнинг қизиқиши ортиб бормоқда. Шунингдек, вилоятимизнинг Марказий Фарғона чўллари ҳудудида жойлашган «Табиат ёдгорлиги» табиий ҳудудидаги муҳофазага олинган ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектлари ҳам дунё олимларини илмий изланиш, кузатиш ва бошқа тадбирларни ўтказишга қулай табиий шароит мавжудлиги боис ўзига қизиқишини орттирмоқда.

Фарғона вилоятида аҳоли турли қатламлари, жумладан, ёшлар учун ташкил қилиниши мумкин бўлган 320 дан ортиқ экотуристик маршрутлар мавжуд. Фарғона вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси шу мақсадда дастлабки ҳаракатларини бошлади. 2000 гектарга яқин «Ёзёвон чўллари» ва «Марказий Фарғона чўллари» табиат ёдгорликларига, Фарғона туман Водил қишлоғи, Чинор таги истироҳат боғидаги алоҳида муҳофазага олинган минг йиллик чинор дарахтига мактаб ва бошқа ўқув юртлари ўқувчилари учун маршрутлар белгиланиб, дастлабки саёҳатлар ташкил этиш бошланди.

Ўқувчилар мазкур ҳудудлардаги табиат ёдгорликларини жумладан, у ердаги ноёб дарахтлар, Ўзбекистон Қизил китобига киритилган ўсимликлар ва ноёб гиёҳлар, шунингдек, ўқувчилар ҳали кўрмаган ҳайвонот дунёси вакилларини йил фаслларига қараб кўриш имкониятига эга бўлмоқдалар.

 Экотуристик саё­ҳатларни бир қатор туманлар, айниқса Тошлоқ ва Ёзёвон туманлари, Фарғона ва Марғилон шаҳри мактаб ўқувчилари ўз устозлари раҳбарлигида бошлаб юбордилар ва ўз мактаб ва оилаларига бир олам таассуротлар билан қайтмоқдалар.

Ушбу экотуристик саёҳатлар ўқувчиларнинг биология, табиатшунослик, география каби фанларни пухта ўзлаштиришларига рағбат уйғотмоқда.

Фарғона вилояти ҳудуди ва ландшафтларининг тузилмаси анча хилма-хил ҳамда ўзига хосдир. Турли гипсометрик юзаларда иқлимий шароитнинг ўзгариши бу ҳудудда текислик-чўл, адир-чала чўл, тоғ-дашт ва баланд тоғ-ўрмон каби ландшафтларнинг шаклланишига олиб келган. Фарғона водийсида жозибали табиат манзаралари, турли ноёб ўсимлик ва ҳайвонот турлари, диққатга сазовор бўлган маданий ва тарихий обидалар рекреация ва экотуризмни ривожлантиришга муҳим асос бўлади.

 

Гулноза ТЎХТАСИНОВА,

Фарғона вилоят Экология бошқармаси матбуот котиби




Ўхшаш мақолалар

Мансаб ёки  обрўни эмас, халқ манфаатларини  маҳкам тутган  депутат

Мансаб ёки обрўни эмас, халқ манфаатларини маҳкам тутган депутат

🕔16:35, 11.12.2025 ✔8

Айжамал опага фидойилик аждодоларидан ўтган. Отаси Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири Ибройим Юсупов ҳамиша ўз фарзандларини халқпарвар, меҳрибон ва жонкуяр қилиб тарбиялашга интилган.

Батафсил
Ҳаво  ифлосланишида инверсия таъсири,  у нима дегани?

Ҳаво ифлосланишида инверсия таъсири, у нима дегани?

🕔16:33, 11.12.2025 ✔10

Тошкентда кузатилаётган ҳаво сифатининг ёмонлашиши бир вақтнинг ўзида намоён бўлиб, бир-бирини кучайтирган бир нечта табиий-иқлимий ва антропоген омиллар йиғиндиси билан боғлиқ. Табиий-иқлимий омиллар орасида кучли инверсия ҳодисаси ҳаво сифатининг бузилишига энг катта таъсир кўрсатмоқда.

Батафсил
Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда  мантиқ борми?

Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?

🕔11:00, 04.12.2025 ✔49

Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар