Саломатлик      Бош саҳифа

Қовуннинг фойдали хусусиятлари

Қовун табиатнинг ғаройиб неъмати, минглаб дардга даво ва витаминларга бой маҳсулот ҳисобланади. Ушбу полиз экинини глюкоза ҳамда витаминлар сарчашмаси деса бўлади.

Қовуннинг  фойдали  хусусиятлари

Қовун мағзида 16-20 фоиз қанд, каротин, B9, К, ПП витаминлари, А провитамини, катта миқдорда фолий кислоталари ва темир моддаси, пектин моддалари, турли ёғлар ва минерал тузлар мавжудлиги унинг шифобахшлигига сабаб бўлган омиллардир.

Мағзида ҳам, уруғида ҳам истеъмол қилиш учун тўлиқ яроқли бўлган 30 фоизгача ёғ моддалари мавжуд. Қовун овқат ҳазм қилиш жараёнига ижобий таъсир кўрсатади, ундаги фолий кислотаси қон ҳосил қилишда иштирок этади. Қовун атеросклерозда, камқонликда, юрак, қон-томир касаллик­ларида жуда фойдалидир.

Қовуннинг шифобахш хусусиятлари унинг етилиб, яхши пишганлиги билан боғлиқ. Масалан, етилиб пишмаган қовунларни ейиш ошқозон яраси ёки гастрит касали бор кишиларга тавсия этилмайди. Оч қоринга ҳам қовунни тановул қилиш тавсия этилмайди. Уни хатарсиз тановул қилишнинг тартиби овқат орасида ейишдир. Чунки у бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари билан аралашиб яхши ҳазм бўлади.

Бугунги кунда диетологлар қовун истеъмол қилишни овқат ҳазм қилишни яхшилаш мақсадида тавсия этишади. Бундан ташқари у ажойиб гижжа ҳайдовчи воситадир. Бу албатта болалар учун фойдали.

Қандли диабет хасталигига чалинган, ошқозон, ўн икки бармоқли ичак яраси, ичбуруғ, аллергия хасталиги бор беморларга қовун тавсия этилмайди. Заифлашган аёл ҳомиладорлигининг биринчи ярмида, шунингдек, эмизикли аёллар қовун истеъмол қилиши зарарли. У иссиқ мижозли кишиларнинг бошини оғритиши мумкин.




Ўхшаш мақолалар

Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг

Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг

🕔14:26, 22.10.2026 ✔20

Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!

Батафсил
Соғлом  овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин

Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин

🕔13:13, 15.10.2026 ✔93

Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.

Батафсил
Асалари  ва инсоният

Асалари ва инсоният

🕔10:55, 18.09.2026 ✔185

Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимлик­ларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-­хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар