Экоолам      Бош саҳифа

Халқимизнинг экологик маданияти қачон ўсади?

Баъзан бозорларда, кўчаларда чиқиндиларни тўғри келган ерга ташлаб кетаётган одамларга кўзингиз тушиб, «Наҳотки етарлича чиқинди қутилари ўрнатиш имконияти бўлмаса?» деган ўй сизнинг ҳам хаёлингиздан кечиши табиий.

Халқимизнинг  экологик  маданияти  қачон ўсади?

Чиқинди қутилари бўлмагач, юқоридагидек ҳолат қайтарилаверади. Бизнингча, муаммони бартараф этиш учун чиқинди қутиларини кўпайтириш ва уни белгиланган жойга ташламаганларга нисбатан қаттиқроқ ва қатъийроқ чора қўллаш керакка ўхшайди.

Шаҳарлашиш тарихига назар соладиган бўлсак, ўрта асрларда Европа шаҳарларида чиқиндиларни ташлайдиган жой мавжуд бўлмагани сабабли уларни кўчаларга улоқтиришган. Тунда йўллар ёритилмаган, майдон жиҳатидан тор, айримлари энига икки метрдан ошмаган. Сув қувурлари ва канализация бўлмаган. Аҳолининг зич жойлашуви ҳамда нотоза муҳит, тор йўлак­лардаги тартибсизлик, ҳар-хил ҳашаротлар ва кемирувчиларнинг кўпайиши вабо, ўлат каби эпидемиологик касалликларнинг тез-тез тарқалиб туришига, бу эса кўплаб кишиларнинг бевақт қурбон бўлишига олиб келган. Шу каби ҳодисалар омил бўлиб улкан салоҳиятга эга бўлган цивилизациялар инқирозга юз тутган.

Сўнгги йилларда шаҳарлармизнинг айрим ҳудудларидаги ҳолат ана шу ўрта асрларни ёдга солаётгандек. Айниқса, пойтахтимиз Тошкентнинг бу борадаги аҳволи жудаям аянчли. Олой бозоридан Чорсугача, Чорсудан Қўйлиқ бозоригача чиқинди уюмлари билан тўлиб тошган.

Тошкент юртимиздаги иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан ривожланган индустриал ҳудуди бўлибгина қолмай, аҳоли сони бўйича ҳам энг юқори поғонани эгаллайди. Аммо тозалик, озодалик бобида у ҳеч ҳам ўрнак бўла олмаяпти. Бунга сабаб эса аҳолининг экологик маданиятининг ўта пастлиги, десак ошириб юбормаган бўламиз.

Тозалик қандай шаклланади?

Аслида тозалик инсоннинг фитратида бўлиши керак. Масалан қўлингиз ифлос бўлдими уни дарров ювишга, тозалаб, поклаб олишга интилиш бу фитратингизда тозалик хислати борлигидандир. Афсуски озодаликнинг инсонийлик даражасини белгилаб турувчи энг муҳим фазилат эканлигини ҳали ҳамон халққа тушунтириб беролмаяпмиз. Шаҳримизнинг бозорлари, кўчалари, йўллари чиқиндилар қуршовида қолиб кетмоқда.

Масалан, шаҳримизнинг энг серқатнов кўчаларидан бири – Фарғона бозори ва Қўйлиқ бозорини боғлаб турувчи катта йўлдан ҳар куни кечки пайт ўтаман. Шундоққина йўлнинг ўртасига тоғ-тоғ қилиб чиқиндилар йиғиб қўйилганига гувоҳ бўламан. Аслида ҳар бир маҳалланинг чиқинди қабул қилиш пунктлари, қолаверса ҳар бир тадбиркорлик субъектлари ёнида чиқинди қутилари бўлиши керак. Аммо бу йўлда нега доим ахлат тоғи уюлиб ётишига ҳалигача ҳеч бир мутасадди жўяли жавоб беролмаяпти.

Бозорлар атрофи нега энг ифлос жойлар?

Қайси бозорга борманг, унинг атрофида бирорта чиқинди қутиси йўқлигига гувоҳ бўласиз. Бўлса ҳам 1-2 дона холос. Кунига неча юз минглаб кишига хизмат кўрсатадиган бозорларда бу миқдордаги чиқинди қутилари етарли бўлиши мумкинми? Албатта йўқ! Шу масала бўйича Қўйлиқ деҳқон бозори маъмуриятига мурожаат қилдик, аммо у ердагилар саволларимизнинг бирортасига жўяли жавоб бера олмади.

Бозор атрофи эса урушдан кейинги вайрон бўлган ерни эслатади. Целлофан пакетлар, бир марталик қоғоз ва пластик стаканлар, писта ва мева пўчоқлари, хуллас ҳаммаёқ ахлат, тозалик ҳақида гап бўлиши ҳам мумкин эмас.

Бозорга кириш-чиқишда, ичкарида, расталар ёнида бирорта ҳам чиқинди қутиси ўрнатилмаган.

Ҳар келган хорижликка мақтайдиганимиз Олой бозори ҳудудида ҳам чиқинди қутилари деярли кўзга ташланмайди. Бозор атрофи хароб бир аҳволда. Дарахтлар қуриган, фавворалар ишламайди. Ободонлаштириш даражаси умуман талабга жавоб бермайди. Ваҳоланки, ушбу бозорга асосан амалдорлар ва сайёҳлар ташриф буюришади. Аммо бу ҳудуддаги нотозаликларни кўриб бирор бир сайёҳ у ерга қайтиб келишни истамаса керак.

Ҳаттоки машҳур супермаркетлар тармоғи «Корзинка», «Макро» ва бошқа йирик савдо марказлари олдида ҳам чиқинди қутилари етарлича ўрнатилмаган. Аслида уларнинг экологик маданиятни тарғиб қилиш учун имконияти ва салоҳияти каттароқ. Чунки уларнинг ҳар бир рекламаси ортидан миллонлаб одам эргашади. Улардаги мониторлар орқали экологик маданиятни оширувчи видеороликлар намойиш этиш, турли хил экоакциялар ўтказиш, бизнингча уларнинг халқ олдидаги мартабасини янада оширишга хизмат қилади.

Чиқинди қутиларини ким ўрнатиши керак?

Оддий, аммо баҳсли савол. Тўғри-да, битта кўчада жойлашган 2-3 та савдо дўкони олдига чиқинди қутиларини ким ўрнатади? Дўкондорлардан қути қўйишларини сўрасангиз, буни чиқинди ташувчи корхона қўйиши керак, дейди. Чиқинди чиқарувчилар эса «Бу ерга дўкон эгалари кўчма қути қўяди», деган жавобни айтишади.

Аслида, чиқинди қутилари ким томонидан ва қаерларда ўрнатилиши керак?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 октябрдаги қарори билан тасдиқланган «Санитария жиҳатидан тозалаш инфратузилмаси объектларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш ҳамда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш қоидалари»га кўра, чиқинди қутиларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш ҳудудларни тозалаш учун масъул бўлган жисмоний ва юридик шахслар томонидан мажбурий тартибда бажарилади. Савдо дўконларидан 10 метрдан узоқ бўлмаган масофада кўчма чиқинди қутилари дўкон эгалари томонидан қўйилиши зарур.

Кўп қаватли уйларда, ташкилотларда 1 тадан, ер ости ўтиш жойларига 2 тадан, маданият ва истироҳат боғларида ҳар 800 метр квадрат майдонда 1 тадан, йўлакларга 40 метрдан узоқ бўлмаган масофада 1 тадан ўрнатилиши кўзда тутилган. Шунингдек, бозор, бекат, автотураргоҳ ва машиналарни вақтинча сақлаш майдончаларида 1-2 тадан чиқинди қутилари ўрнатилиши лозим. Даволаш муассасаларида, майдонлар, йўлаклар ҳамда магистрал кўчаларнинг пиёдалар ҳудуди бўйлаб, шунингдек, кўприкларда, пиёдалар серқатнов бўлган ҳудудда 50 метрдан, одам кам жойларда эса ҳар 100 метрдан ошмаган масофада 1 тадан қути қўйиш мақсадга мувофиқ. Афсуски чиқинди қутилар ўрнатилиши лозим бўлган жойларнинг аксариятида умуман қутилар мавжуд эмас. Чиқиндилар эса ойлаб кўчаларда ётаверади. Бунга эса тобора одамларнинг кўзи ҳам, ўзи ҳам ўрганиб қоляпти.

Чиқиндига келганда ҳамма бегона

Тўғри, чиқинди йиғиш пунктлари охирги йилларда анча обод бўлди, замонавийлашди. Бироқ бу ўзгаришларга қарамасдан ҳали-ҳамон баъзи ҳамшаҳарларимиз чиқиндини белгиланмаган жойга, масалан, кўча-кўйга, йўлак ёнига, дарахт тагига, ариқ ичига, бир сўз билан айтганда, дуч келган жойга ташлаш мумкин эмаслигини тушуниб етмаганга ёки буни била туриб атай қилаётганга ўхшайди. Яъни кўришса ҳазил, кўришмаса чин қабилида улоқтириб кетаверишади. Агар акси бўлганида, майли чекка, пана-пастқам жойларни қўятурайлик, йўловчи гавжум кўчалар, бозорлар, йўлларда ҳам ҳар қадамда ниманингдир ўрам қоғози, улоқтирилган ичимлик идишлари, қоғоз ва бошқа чиқиндиларга дуч келавермасдик. Агар атрофда чиқинди қутиси бўлмаса бирор бир пакетга ё сумкага солиб олиш ва белгиланган жойга ташлаш мумкин-ку! Қўлимиздаги кераксиз нарсани олиб бориб, қутига ташлаш қийин, бировнинг олдида уятли иш ҳисобланадими? Теварак-атрофимиз чиқиндилардан қанчалик холи бўлса, ўзимизга яхши эмасми? Шу шаҳарда биз яшаймиз, ҳавосидан нафас оламиз, чиқинди масаласига келганда эса... ҳамма бегонага айланиб олмоқда. Худдики бу мавзу уларга тегишли эмасдек.

Навоийликлардан ўрнак олайлик

Биламизки, Навоий шаҳри озодаликка ўрнак сифатида Ўзбекистон шаҳарлари орасида ажралиб туради. Шаҳардаги ҳар бир ободонлаштириш бўлими ўзига бириктирилган ҳудудлар озодалигини назорат қилишда илғор. Қолаверса, аҳолида чиқиндини ажратиш ва ташлаш маданияти шаклланган.

Шаҳар тозалигини сақлаш мақсадида ҳар 50 метрга чиқинди қутилари ўрнатиш чора тадбирлари кўриб чиқилган. Эътиборлиси, ҳозирда бошқа шаҳарларга қараганда Навоийда чиқинди қутилари кўп эмас, шундай бўлса-да, кўчалар чиқиндига тўлиб кетмаган. Шаҳарнинг тозалик бўйича тажрибасини ўрганиш биз учун фақат фойдали бўлади.

Саида ИБОДИНОВА,

«Оила ва табиат» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Тозалик ва  озодалик ойлиги Поклик –  иймондандир

Тозалик ва озодалик ойлиги Поклик – иймондандир

🕔09:21, 23.10.2025 ✔11

Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.

Батафсил
Ҳашамат ва экзотика  қурбонига  айланаётган ҳайвонлар

Ҳашамат ва экзотика қурбонига айланаётган ҳайвонлар

🕔15:33, 16.10.2025 ✔33

Мамлакатимизда жорий йилнинг июнь-июль ойларида учта веб-платформа ва бир нечта ижтимоий тармоқ ўрганилганда 17 турдаги – жами 1300 дан ортиқ ҳайвонлар таклиф қилинган 544 та онлайн эълон қайд этилган.

Батафсил
Хўжайлида Экопартияга  ишонч  ошмоқда

Хўжайлида Экопартияга ишонч ошмоқда

🕔15:30, 16.10.2025 ✔33

Мамлакатимиздаги ҳар бир идора ва ташкилот фаолиятига баҳо берганда биринчи галда унинг халқ билан мулоқоти, муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф қилишдаги саъй-ҳаракатига эътибор қаратилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тозалик ва  озодалик ойлиги Поклик –  иймондандир

    Тозалик ва озодалик ойлиги Поклик – иймондандир

    Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.

    ✔ 11    🕔 09:21, 23.10.2025
  • Ҳашамат ва экзотика  қурбонига  айланаётган ҳайвонлар

    Ҳашамат ва экзотика қурбонига айланаётган ҳайвонлар

    Мамлакатимизда жорий йилнинг июнь-июль ойларида учта веб-платформа ва бир нечта ижтимоий тармоқ ўрганилганда 17 турдаги – жами 1300 дан ортиқ ҳайвонлар таклиф қилинган 544 та онлайн эълон қайд этилган.

    ✔ 33    🕔 15:33, 16.10.2025
  • Хўжайлида Экопартияга  ишонч  ошмоқда

    Хўжайлида Экопартияга ишонч ошмоқда

    Мамлакатимиздаги ҳар бир идора ва ташкилот фаолиятига баҳо берганда биринчи галда унинг халқ билан мулоқоти, муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф қилишдаги саъй-ҳаракатига эътибор қаратилади.

    ✔ 33    🕔 15:30, 16.10.2025
  • Экорейд  Ваҳшиёна  балиқ  ови  зарар 100 миллион сўмдан ортиқ

    Экорейд Ваҳшиёна балиқ ови зарар 100 миллион сўмдан ортиқ

    Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги табиий, ресурслар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраш борасида доимий назорат олиб бормоқда. Назорат қанчалик кучли йўлга қўйилганига қарамасдан, соҳага оид ҳуқуқбузарликлар ҳалигача тугагани йўқ.

    ✔ 35    🕔 15:29, 16.10.2025
  • Сув бошидаги  тежамкорлар

    Сув бошидаги тежамкорлар

    Ҳазорасп Хоразм вилоятининг кунчиқар дарвозасидаги туманлардан бири саналади. Айнан бу ердан воҳанинг барча туманларига оқиб борувчи сув тармоқлари бошланади. Шу боисдан бўлса керак ушбу ҳудудда ҳеч қачон сув танқислиги кузатилган эмас. Гарчи шундай бўлса-да ҳазораспликлар сувдан тежаб, оқилона фойдаланишга жиддий эътибор қаратиб келадилар.

    ✔ 44    🕔 14:54, 09.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар