Экоолам      Бош саҳифа

Ўзбекистон бўйлаб экосаёҳат Қизилнура чўққиси: 3267 метр баландликдаги завқ

Бундан 20 йиллар аввал ҳам Тошкент атрофидаги тоғлар шаҳардан тез-тез кўриниб турарди. Ҳозир бундай ҳолат нодир бўлиб қолди.

Ўзбекистон  бўйлаб экосаёҳат  Қизилнура  чўққиси:  3267 метр  баландликдаги  завқ

Асосан қиш-баҳор мавсумида Тошкентдан шарқда, Паркент томондан оппоқ қорга бурканган улуғвор чўққи кўринади. Бу Қизилнура бўлиб, Чотқол тизмасининг энг баланд нуқталаридан бири ҳисобланади.

Шу йил баҳорда Кумушкон тоғларига чиққанда Қизилнурани кўриб, чиқиш истаги яна бир оловланганди. Бир ҳафта олдин тоққа олиб чиқувчи гуруҳлардан бирида Қизилнура чўққиси эълонини кўрдим-у, сафарга ёзилдим.

Якшанба куни соат 3:20 да Кумушкон тарафга йўлга чиқдик. Кумушкон қишлоғининг охири – Ҳазрат Али бува зиёратгоҳига бурилиш, санаторийга кириш қисмида тушиб, пастга сой томон тушиб, йўлни пиёда давом эттирдик. Кечаси юришнинг фойда-зарарлари ҳақида Ҳазрати Султон сафарида айтиб ўтгандим. Бу сафар зарарлар сафига итлар галасининг ҳужуми ҳам қўшилди. Айни бомдод пайтида 6-7 та итлар ҳужум қилмоқчи бўлиб яқинлашди. Қўлларимизда таёқ ва тошларни олвоганмиз. Икки-уч марта тош отгандик, ҳар қалай озроқ чекинишди. Лекин то улардан 500 метрлар узоқлашмагунча вовуллаб турди.

Денгиз сатҳидан 1300 метр баланд­ликдан бошланган пиёда сафаримиз аввалида тоққа яхши кўтарилдик. 2 соатда 7,5 километр масофа ва 700 метр баландликни босиб ўтдик. Йўлнинг келгуси тарафи «Ўзбекистон темир йўллари» АЖга тегишли бўлиб, уларнинг рухсатисиз ҳудудга кириш ман этилади. Бир пайтлар бу ҳудуд Чотқол давлат биосфера қўриқхонасига тегишли бўлган.

Чўққига олиб борувчи сўқмоқ анчагина кенг, бемалол бир машина сиғади. Яхшироқ йўлтанламас машина билан юқорига чиқса бўлади, лекин тавсия қилмайман: ўнқир-чўнқирларда машина қийналади. Айтишларича, бу йўлакни бир пайтлар шу ерлардан фойдали қазилмалар ковлаган кончилар бунёд қилган. Дарвоқе, Кумушкон номи ҳам бу ерларда қадимдан қазиб олинган кумуш конлари билан боғлиқ. Ҳозирда кон иши тўхтаган. Айрим жойларда кончилар қазиган уюмлар кўриниб туради, холос.

Чўққи остонасигача йўл аста-секин кўтарилиб боради. Сўқмоқ аниқ ва кенглиги учун юриш бемалол. 17 км. юриб, 2600 метр баландликка чиққанда текисроқ майдон чиқади. Майдонда синоптикларнинг қор ўлчагич қурилмаси жойлашган. Бу жой қишда қор кўчадиган участка бўлиб, кўчки оқибатида 2 метрли қор ўлчагич темир ергача эгилиб кетибди. Шу ердан машаққатли кўтарилиш бош­ланади. Чўққигача 4 км масофа ва 600 метрдан зиёд баландлик қолди. Агар икки кунлик сафарга чиқилса, шу ерга чодир тиккан маъқул. Биз эса чўққини бир кунда забт этишни мақсад қилганмиз.

Майдонда озгина дам олгач, чўққи томон кўтарила бошладик. Анча йўлни босиб, оёқлар чарчаган, сўнгги километр­ларда кескин кўтарилиш эса силлани қуритарди. Тепага қараб секин-аста қадам ташларканман, бошимда фалсафий фикрлар айланади.

Буюк мақсадларга интилиш ҳам баланд чўққига чиқишга ўхшайди. Аввал уни узоқдан кўрасан, чиқишни ният қиласан, то унгача чиқиш учун қадам босмагунингча у орзу бўлиб қолаверади. Бошида – куч борида қаттиқ ҳаракат қиласан, чўққининг маълум қисмига чиқасан. Кейин қийинчилик бошланади, мадоринг қурийди, ҳар хил сабаблар сени сафарни тўхтатишга ундайди. Ўзингга ўзинг савол берасан: нега чиқдим бу ерга, нима қиламан у ерда, менга нима беради бу? Узоқдаги чўққи яқиндек кўринади. Ичингдаги бир ҳис шунча жойга келдинг, охиригача бор энди, чида, мақсадга эриш дейди. Бироз дам оласан-да, яна оғир қадамлар ташлайсан. Буюк мақсадларга эришишнинг ҳам охири қийин бўлади. Бор кучинг билан ҳаракат қиласан. Мақсаднинг сўнгги нуқтаси кўриниши билан ғайратингга ғайрат қўшилади...

Баландлик 3000 метрдан ошганидан сўнг тош-тупроқли рельеф ўрнини қирра тошли тоғ йўли эгаллади. Юриш қийин, лекин чўққининг энг баланд нуқтасини билдириб турувчи триангулятор узоқдан кўриниши билан тезроқ унга етгинг келади. Сўнгги кучни жамлаб ҳаракат қиламан.

...Ниҳоят, 3267 метр баландликдаги Қизилнура чўққисини забт этдим. Ўзим билан олиб келган Ватанимиз байроғини чўққига илдим.

Шу жойгача бўлган барча қийинчилик­лар чўққи бошида унут бўлди.

Тоғнинг Қизилнура деб аталишига чўққи бошидаги тошларнинг ранги қизғиш экани сабаб бўлган. Айниқса, қуёш ботаётган пайт чўққи боши қизғиш кўринади ва ўзидан қизил нур қайтаради.

Чўққидан Чотқол тизмасининг Катта Чимён, Овчилар, Ҳавла ва бошқа чўққилари яққол намоён бўлади. Ҳаво булутли, лекин ёмғир йўқ. Устимиздан бургут учиб ўтади. Ҳарорат 10-15 даража. Чўққигача 21 километрлик масофани йўлдаги дам олишлар билан 8 соатда босиб ўтдик. Яна олдинда 21 километрлик тушиш бор. Тушишга 6 соат сарфладик.

Шу куни тоғда юриш бўйича шахсий рекордим янгиланди. Кунига 68 300 қадам – 43 километр пиёда юрибман.

Давронбек ТОЖИАЛИЕВ,

Тошкент – Кумушкон – Қизилнура

18 сентябрь 2022 йил




Ўхшаш мақолалар

Тозалик ва  озодалик ойлиги Поклик –  иймондандир

Тозалик ва озодалик ойлиги Поклик – иймондандир

🕔09:21, 23.10.2025 ✔11

Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.

Батафсил
Ҳашамат ва экзотика  қурбонига  айланаётган ҳайвонлар

Ҳашамат ва экзотика қурбонига айланаётган ҳайвонлар

🕔15:33, 16.10.2025 ✔33

Мамлакатимизда жорий йилнинг июнь-июль ойларида учта веб-платформа ва бир нечта ижтимоий тармоқ ўрганилганда 17 турдаги – жами 1300 дан ортиқ ҳайвонлар таклиф қилинган 544 та онлайн эълон қайд этилган.

Батафсил
Хўжайлида Экопартияга  ишонч  ошмоқда

Хўжайлида Экопартияга ишонч ошмоқда

🕔15:30, 16.10.2025 ✔33

Мамлакатимиздаги ҳар бир идора ва ташкилот фаолиятига баҳо берганда биринчи галда унинг халқ билан мулоқоти, муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф қилишдаги саъй-ҳаракатига эътибор қаратилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тозалик ва  озодалик ойлиги Поклик –  иймондандир

    Тозалик ва озодалик ойлиги Поклик – иймондандир

    Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.

    ✔ 11    🕔 09:21, 23.10.2025
  • Ҳашамат ва экзотика  қурбонига  айланаётган ҳайвонлар

    Ҳашамат ва экзотика қурбонига айланаётган ҳайвонлар

    Мамлакатимизда жорий йилнинг июнь-июль ойларида учта веб-платформа ва бир нечта ижтимоий тармоқ ўрганилганда 17 турдаги – жами 1300 дан ортиқ ҳайвонлар таклиф қилинган 544 та онлайн эълон қайд этилган.

    ✔ 33    🕔 15:33, 16.10.2025
  • Хўжайлида Экопартияга  ишонч  ошмоқда

    Хўжайлида Экопартияга ишонч ошмоқда

    Мамлакатимиздаги ҳар бир идора ва ташкилот фаолиятига баҳо берганда биринчи галда унинг халқ билан мулоқоти, муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф қилишдаги саъй-ҳаракатига эътибор қаратилади.

    ✔ 33    🕔 15:30, 16.10.2025
  • Экорейд  Ваҳшиёна  балиқ  ови  зарар 100 миллион сўмдан ортиқ

    Экорейд Ваҳшиёна балиқ ови зарар 100 миллион сўмдан ортиқ

    Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги табиий, ресурслар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраш борасида доимий назорат олиб бормоқда. Назорат қанчалик кучли йўлга қўйилганига қарамасдан, соҳага оид ҳуқуқбузарликлар ҳалигача тугагани йўқ.

    ✔ 35    🕔 15:29, 16.10.2025
  • Сув бошидаги  тежамкорлар

    Сув бошидаги тежамкорлар

    Ҳазорасп Хоразм вилоятининг кунчиқар дарвозасидаги туманлардан бири саналади. Айнан бу ердан воҳанинг барча туманларига оқиб борувчи сув тармоқлари бошланади. Шу боисдан бўлса керак ушбу ҳудудда ҳеч қачон сув танқислиги кузатилган эмас. Гарчи шундай бўлса-да ҳазораспликлар сувдан тежаб, оқилона фойдаланишга жиддий эътибор қаратиб келадилар.

    ✔ 44    🕔 14:54, 09.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар