Экоолам      Бош саҳифа

Пластикни қайта ишлашда чувалчанглар ёрдам бериши мумкин

Қадоқлаш материаллари, бир марта ишлатиладиган пичоқлар ва бош­қа пластик чиқиндилар: полистирол пластмассанинг энг кенг тарқалган турларидан бири ҳисобланади, лекин уни қайта ишлаш осон эмас ва уларнинг катта қисми полигонларда ёки океанларда қолиб, денгиз ҳаётига таҳдид солади.

Пластикни қайта ишлашда  чувалчанглар  ёрдам бериши мумкин

Бугун дунё экологларини ҳам айнан 400 йил давомида чиримайдиган жони қаттиқ ана шу чиқиндини қайта ишлаш ўйлантирмоқда.

Австралиянинг Квинсленд университети олимлари Zophobas morio деб аталувчи қорамтир қўнғизнинг личинкалари ушбу моддага жуда ўч эканлигини ва уларнинг ичак ферментлари пластик чиқиндиларни тезроқ қайта ишлашда катта ёрдам бериши мумкинлигини аниқладилар.

Тадқиқотга раҳбарлик қилган Крис Ринкенинг айтишича, аввалги ҳисоботларда майда мум қуртлари ва овқат қуртлари пластик истеъмол қилишда яхши тажрибага эга эканлиги аниқланган. Олимлар каттароқ қуртлар плас­тикни янада кўпроқ ейиши мумкин, деб тахмин қилишди. Ушбу чувалчанглар беш сантиметргача ўсади ва Таиланд, Мексика каби мамлакатларда судралувчилар ва қушлар учун озиқ-овқат манбаи сифатида етиштирилади.

Ринке ва унинг жамоаси бу қуртларни уч ҳафта давомида турли хил озуқалар билан озиқлантирди: баъзиларига пенополитан берилди, баъзиларига кепак берилди, бошқалари эса умуман овқатлантирилмади.

«Қуртлар фақат полистиролли диетада омон қолишди ва ҳаттоки очликдан ўтаётган назорат гуруҳига нисбатан озгина вазнга эга бўлишди, бу эса қуртлар полистиролни истеъмол қилиш орқали энергия олишини кўрсатади», деди у.

Полистиролда ўсадиган қуртлар катта қўнғизларга айлангач ўтказилган тестлар уларнинг ичакларида микроблар хилма-хиллиги ва потенциал патогенлар йўқолганини аниқлади. Ушбу натижалар шуни кўрсатдики, ҳашаротлар полистиролда омон қолиши мумкин бўлса-да, бу уларга зарарли таъсир қилади.

Кейин гуруҳ ичак микрофлорасини таҳлил қилиш ва пластмасса парчаланишида қайси ген билан кодланган ферментлар иштирок этишини аниқлаш учун метагеномика деб номланган усулдан фойдаланди. Бунда полистирол билан бирга истеъмол қилиш учун озиқ-овқат чиқиндилари ёки қишлоқ хўжалиги биомаҳсулотларидан фойдаланилди.

«Бу чувалчанглар саломатлигини яхшилаш ва Ғарб мамлакатларида кўплаб озиқ-овқат чиқиндилари билан курашишнинг бир усули бўлиши мумкин», деди Ринке.

Ринке келажакда ушбу чувалчанг­лар ёрдамида пластмасса ва озиқ-овқат чиқиндиларини қайта ишловчи завод очмоқчилигини ҳам айтиб ўтган.




Ўхшаш мақолалар

«Яшил  макон» билан  соғлом ҳаёт сари

«Яшил макон» билан  соғлом ҳаёт сари

🕔14:43, 22.10.2026 ✔21

Ургутда экология ва спорт форуми бўлиб ўтди

Батафсил
Пластик чиқиндилар  мустаҳкам йўл  бўлиб қайта  оладими?

Пластик чиқиндилар мустаҳкам йўл бўлиб қайта оладими?

🕔14:36, 22.10.2026 ✔21

Ҳар куни чиқиндихонада қанча миқдорда пластик чиқинди тўпланишини биласизми? Ишлатиб бўлинган елим пакетлар, бутилкалар, турли қадоқлар...

Батафсил
Янги Тошкент –  табиат уйғунлигига асосланган янги маданият

Янги Тошкент – табиат уйғунлигига асосланган янги маданият

🕔13:21, 15.10.2026 ✔103

Янги Тошкент ло­йиҳаси – бу шунчаки қурилиш эмас, балки инсон ва табиат уйғунлигига асосланган тараққиёт маданиятидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар