Табиат ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш доимо давлат ва жамият ҳаёти учун муҳим масалалардан бири бўлиб келган. Сўнгги йилларда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг бир нечта фармон ва қарорлари билан бу соҳага қаратилаётган эътибор янги босқичга кўтарилди.
Атроф муҳит муҳофазасига қаратилган ишларни халқаро меъёрий стандартлар асосида ташкил этиш, экологик муаммолар келиб чиқишини илмий таҳлил қилиш асосида уларни олдини олишнинг аниқ механизмлари амалиётга жорий этилмоқда.
Айниқса экологик муаммолар жаҳон ҳамжамиятини ташвишга солаётган ҳамда глобал муаммога айланган бугунги кунда мазкур масала янада долзарб аҳамият касб этмоқда. Олимларимиз маълумотларига кўра, ҳар йили дунёда 7 миллиондан ортиқ инсонлар атмосфера ҳавосининг ифлосланиши ва бошқа экологик муаммолар таъсиридан вафот этмоқда, ҳар соатда 1700 гектарга яқин унумдор ерлар чўлга айланмоқда.
Мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминлаш, аҳолининг қулай табиий муҳитга эга бўлиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, табиий ресурслардан оқилона ва самарали фойдаланиш, юзага келаётган экологик муаммоларнинг олдини олиш ва уларнинг салбий оқибатларини бартараф этиш масалаларига жиддий эътибор берилмоқда. Эндиликда ушбу муаммоларни ҳал қилишда илмий-тадқиқот ишларининг аҳамияти ва ролини оширишга қаратилган мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор қўйилмоқда.
Гап шундаки, 2022 йил 18 август куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Атроф муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Мазкур ҳужжат давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 30 декабрдаги «Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда экологик назорат соҳасидаги давлат органлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижроси юзасидан яна бир жиддий қадам бўлди. Соҳада илм-фан ривожини таъминлашга қаратилган бу қадам экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилишда инновацион ва илмий-тадқиқот ишларини янада жадаллаштириш, атмосфера, ер ва сув ресурсларининг ифлосланишини камайтириш, биологик хилма-хилликни сақлаш, чиқиндиларни қайта ишлаш ва утилизация қилиш, шунингдек, табиатни муҳофаза қилишга қаратилган янги технологияларни ишлаб чиқишга хизмат қилади.
Қарор билан Давлат экология қўмитаси ҳузуридаги Атроф муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти фаолиятини янада такомиллаштириш ва комплекс ривожлантириш бўйича 10 та асосий йўналишлар белгилаб берилди.
Ушбу йўналишлардаги вазифалар ижросини таъминлаш, долзарб мавзулардаги илмий тадқиқотларни янада кучайтириш мақсадида институтда Биохилма-хилликни сақлаш ва Чиқиндиларни қайта ишлаш ва утилизация қилиш лабораториялари, Яшил ўсиш ва иқлим ўзгариши, Экотизим хизматлари ва норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш ҳамда Экологик таълим ва тарғибот бўлимлари ташкил этилиб, барча лаборатория ва бўлимларга юқори малакали мутахассислар жалб этилади.
Қарор билан институт экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида таянч илмий ташкилот ва давлат буюртмалари бўйича асосий ижрочи этиб белгиланиб, институтда экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги илмий тадқиқотларни мувофиқлаштирувчи Кенгаш тузилиши белгиланди.
Институтда Фанлар академияси, тармоқ илмий ташкилотлари ва хорижий илмий марказлар билан ҳамкорлик ва интеграция тизими яратилади. Бунинг учун институтга экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасининг хорижий етакчи экспертлари халқаро молия институтлари ҳамда хорижий ташкилотларнинг грантлари, шунингдек, Давлат экология қўмитасининг жамғармаси маблағлари ҳисобидан жалб қилинади.
Бундан ташқари институтга ўз вазифаларини ҳамда хўжалик шартномалари бўйича мажбуриятларини бажариш мақсадида тегишлича олий таълим ва илмий ташкилотларнинг профессор-ўқитувчиларини, ёш олимлар ва истеъдодли талабаларни, шунингдек, хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда вақтинчалик илмий гуруҳларни ташкил этиш ваколати берилди.
Республикамиздаги 106 та илмий ташкилотлардан 68 таси бюджетдан, 23 таси – илмий лойиҳалар учун ажратилган маблағлардан, 15 таси – ўзининг ёки бириктирилган идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилмоқда.
Янги ҳужжат билан 2022 йил 1 сентябрдан институт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш, бино ва иншоотларни сақлаш харажатларини молиялаштириш, шунингдек, жорий харажатларни қоплаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга ошириш тизими жорий қилиниб, институт ходимларига Фанлар академияси тизимидаги илмий ташкилотларнинг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари ва шартлари татбиқ этилмоқда. Институт ходимлари умумий чекланган сони – 45 нафардан 35 нафаргача камайтирилмоқда.
Қарорда институт фаолияти учун алоҳида бино ажратиш ва институтнинг Илмий-тажриба станциясини ташкил қилиш кўзда тутилган.
Институт илмий лабораторияларини замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш мақсадида Инновацион ривожланиш вазирлигининг Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан жами 1,5 млрд. сўмлик 27 турдаги лаборатория ускуналари ва 19 турдаги реагент ва бутловчи материаллар харид қилиниши режалаштирилган.
Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси, «Эл-юрт умиди» жамғармаси ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлигига тегишли мақсадларга ажратилаётган маблағлар ҳисобидан институтнинг шаффоф танлов асосида танлаб олинган 5 нафаргача илмий ходимларини ҳар йили нуфузли хорижий илмий марказлар ва олий таълим муассасаларида малака оширишга юбориш кўзда тутилган.
Бир сўз билан айтганда, ҳукуматимиз қарорида белгиланган барча топшириқ ва вазифаларнинг ўз вақтида бажарилиши келажакда юртимизда экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳаси илм-фани ривожига, соҳада малакали ва юқори билимли кадрлар улушининг ортишига хизмат қилади.
Салимжон БЎРИЕВ,
Давлат экология қўмитаси ҳузуридаги Атроф муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти директори
Мансаб ёки обрўни эмас, халқ манфаатларини маҳкам тутган депутат
🕔16:35, 11.12.2025
✔7
Айжамал опага фидойилик аждодоларидан ўтган. Отаси Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири Ибройим Юсупов ҳамиша ўз фарзандларини халқпарвар, меҳрибон ва жонкуяр қилиб тарбиялашга интилган.
Батафсил
Ҳаво ифлосланишида инверсия таъсири, у нима дегани?
🕔16:33, 11.12.2025
✔9
Тошкентда кузатилаётган ҳаво сифатининг ёмонлашиши бир вақтнинг ўзида намоён бўлиб, бир-бирини кучайтирган бир нечта табиий-иқлимий ва антропоген омиллар йиғиндиси билан боғлиқ. Табиий-иқлимий омиллар орасида кучли инверсия ҳодисаси ҳаво сифатининг бузилишига энг катта таъсир кўрсатмоқда.
Батафсил
Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?
🕔11:00, 04.12.2025
✔49
Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.
Батафсил