Экоолам      Бош саҳифа

Экологик маданият табиатга меҳрдан бошланиши керак

«Шаҳарнинг ҳам файзи қолмади, кесилган дарахатлар, чиқиндилар билан безалган кўчалар, ариқлар, зовурлар, боғлар...»

Экологик маданият  табиатга меҳрдан бошланиши керак

Келажакда авлодларимиз ана шундай ҳикояларни фарзандларига айтиб бермасликлари учун ҳам бизларга айнан экологик маданияти юқори, табиатни жон-дилидан севувчи, ўзини унинг бир бўлаги эканини чин юракдан ҳис қилувчи ёш авлод керак. Фарзандларимизни айнан шундай тарбиялашимиз шарт.

Куни кеча Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳрида Ўзбекистон Экологик партия­си Тошкент вилояти партия ташкилотининг олти ойлик фаолиятига бағишланган тадбир айнан шу мавзуга бағишланди.

Унда Ўзбекистон Экологик партияси Марказий кенгаши Ижроия қўмитаси раи­си ўринбосари Абдушукур Ҳамзаев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Тошкент вилояти партия ташкилоти ходимлари, маҳаллий Кенгаш депутутлари ва туман (шаҳар) партия ташкилотлари раислари иштирок этди.

Ўтган олти ой давомида партиянинг дас­турий мақсад ва вазифаларини кенг жамоатчиликка етказиш, ҳудудларда экологик ҳолатни яхшилаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, ёшлар ва аҳолининг экологик маданиятини юксалтиришга қаратилган 205 та тадбир ташкил қилинди.

Вилоят миқёсида аҳоли томонидан ноқонуний чиқиндихоналар, оқова сув тизимларининг бузилиши натижасида юзага келган ҳолатлар, дарахтларнинг кесилиши ва бошқа бир қатор масалалар бўйича 50 га яқин мурожаатлар келиб тушган бўлиб, мурожаатларнинг 80 фоизи партия вакиллари томонидан жойига чиқиб ўрганилган ва ижобий ҳал этилишида кўмак бериб келинмоқда.

Айниқса, давлатимиз Конституциясига ўзгартиришлар киритиш билан боғлиқ ислоҳотлар тарғиботи, Ўзбекистон Рес­публикасининг Конституциявий қонуни лойиҳаси муҳокамасига бағишланган тадбирлар Тошкент вилоятида кенг кўламда ўтказилди. Жумладан, бошланғич партия ташкилотларида 15 та учрашувлар, аҳоли ўртасида 266 та давра суҳбатлари, меҳнат жамоаларида 72 та, маҳаллаларда 92 маротаба халқ билан очиқ мулоқотлар ташкил этилди.

Учрашувларда жами олти мингдан зиёд маҳалла фуқаролари, депутатлар, партия фаоллари иштирок этишди.

– Ўзбекистон Экологик партиясининг фаолиятини ривожлантириш, аъзолари сафини кенгайтириш, ҳудудлардаги экологик муаммоларни мутасадди идоралар билан ҳамкорликда бартараф этиш чораларини кўриш, аҳолининг, айниқса, ёшларнинг экологик маданиятини юксалтиришга қаратилган тарғибот тадбирларини кўпайтириш бугунги кун учун жуда муҳим, – дейди Ўзбекистон Экологик партияси Марказий кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Абдушукур Ҳамзаев. – Зеро, экологик масалалар биргина бизнинг эмас, умумбашарнинг глобал муаммолари қаторидан жой олганига анча бўлди. Экологик вазиятни ўнглаш учун эса ҳар бир дақиқа, ҳар бир лаҳза ғанимат.

 

Саида ИБОДИНОВА




Ўхшаш мақолалар

Барқарор ва  арзон электр энергияси –  аҳолини рози қилишнинг муҳим шарти

Барқарор ва арзон электр энергияси – аҳолини рози қилишнинг муҳим шарти

🕔11:41, 20.08.2026 ✔54

Юртимиздаги ҳар бир хонадондаги чироқ шунчаки ёритувчи манба эмас, балки оилавий хотиржамлик, илиқлик ва турмуш фаровонлигининг асосий омилидир.

Батафсил
Хавфсиз  ва барқарор шаҳар  яратишда   Ўзбекистон ва Япония мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатмоқда

Хавфсиз ва барқарор шаҳар яратишда  Ўзбекистон ва Япония мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатмоқда

🕔11:40, 20.08.2026 ✔55

Тошкентда БМТ Тараққиёт дастури (БМТТД) ҳамда Япония Ер, инфратузилма, транспорт ва туризм вазирлиги (MLIT) томонидан юқори даражадаги мулоқот бўлиб ўтди.

Батафсил
Экологик ислоҳотларнинг  асосий   ричаги

Экологик ислоҳотларнинг асосий  ричаги

🕔14:30, 14.08.2026 ✔101

Ёшларнинг экологик тафаккурини ривожлантириш бугунги куннинг асосий вазифаларидан саналади. Шунинг учун ҳам партия томонидан ташкил этиб келинаётган «Сиз экологик қонунларни биласизми?» кўрик-танлови мактаб ҳамда техникумлар ўртасида тобора оммалашмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар