Экоолам      Бош саҳифа

Воҳамизни яшил маконга айлантирамиз

Кўкдала – Қашқадарё вилоятининг сув тақчиллиги муаммоси юқори бўлган туманларидан бири. Шу боис ҳудудда дарахт экиш ва боғлар яратиш ҳарорат мўтадиллигини таъминлашга катта ёрдам беради.

Воҳамизни  яшил маконга айлантирамиз

Ўз навбатида, сув захирасини ҳам сақлаб қолишда ана шундай қўшимча табиий кўмак жудаям зарур.

«Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» Давлат дастури ижросини таъминлашда халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан маҳаллалар ва аҳоли яшаш пунктларининг экологик ҳолатини яхшилаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, автомобиль йўллари атрофида иҳота ўрмонзорлари – «Яшил белбоғ»лар барпо этишга кўмаклашиш мақсадида эълон қилинган грант танлови эса Кўкдала каби қурғоқчил ҳудудларда «Яшил макон»ларни кенгайтириш имкониятини беради.

Ушбу танловда «Экосфера» нодав­лат нотижорат экология маркази иштирок этиб, 50 миллион сўмлик грантни қўлга киритди. Ушбу грант лойиҳаси доирасида энг долзарб муаммо узоқ йиллардан буён суғориш тармоқлари йўқлиги сабабли ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмаган туман марказига туташ «Олтин дала» ва «Хўжаобод» маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳамда «Еттитом» шаҳарчаси ҳудудида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб бориладиган бўлди. Грант доирасида экилган дарахтларни сақлаб қолиш мақсадида сув тармоқлари тортилади, артезиан қудуқлар қазиш ишлари олиб борилади.

Кўкдала туманининг «Кўкдала» маҳалласида «Экосфера» нодавлат нотижорат экологик маркази томонидан грант лойиҳаси доирасида «Воҳамизни яшил маконга айлантирайлик!» мавзусида ўтган учрашувда ҳам шу хусусида сўз кетди.

Маҳалла фаоллари, ўрмон хўжалиги ходимлари, туман ободонлаштириш бошқармаси вакиллари иштирок этишган учрашув давомида лойиҳадан кўзланган мақсад ҳақида маълумот берилди. Таъкид­ланганидек, лойиҳа доирасида ўтказиладиган давра суҳбатлари ва ўқув-семинарларда аҳолининг экологик саводхонлиги оширилиб, атроф муҳит муҳофазасига эътиборли бўлиш ҳамда табиат неъматларини асраб-авайлаш ўргатилади.

– Лойиҳа олдига қўйилган вазифанинг ўта долзарблигини ҳисобга олиб, лойиҳанинг амалга ошишини қўллаб-қувватлаймиз, ҳамкорлик қиламиз ва амалий ёрдам берамиз,

– дейди «Кўкдала» маҳалласи оқсоқоли Жуман Аҳмедов. – Айниқса, ҳудудимизни яшил маконга айлантириш ташаббусига ҳар бир кўкдалалик астойдил ёрдамлашади. Чунки дарахтлар ҳаводаги зарарли карбонат ангидридни ютиб, ўрнига кислород ишлаб чиқаради ва бизнинг нафас олишимизга ёрдам беради. Улар иссиқда салқинлик беради, атроф муҳитни шовқинлардан ҳимоя қилади. Бугунги кунда дарахтларнинг камайиши, ўрмонзорларнинг қисқариши натижасида иқлим ўзгариб, ер юзидаги ҳарорат йилдан-йилга кўтарилиб бораётган бир пайтда иқлими иссиқ, сувсиз ҳудуд Кўкдала туманида дарахт экишни мақсад қилган ушбу лойиҳа доирасида экиладиган дарахтлар ҳудуд атмосферасига ижобий таъсир қилиши шубҳасиз.

Ушбу грант лойиҳаси доирасида «Экосфера» нодавлат нотижорат экологик маркази томонидан Кўкдала ҳудудида сувсизликка чидамли чинор, япон сафораси, павлония ва акация каби 1000 тўп манзарали дарахт кўчатлари экилиб, парвариш­ланади.

 

Носир ҲАЛИМОВ,

«Экосфера» нодавлат-

нотижорат

экология маркази раҳбари




Ўхшаш мақолалар

Мансаб ёки  обрўни эмас, халқ манфаатларини  маҳкам тутган  депутат

Мансаб ёки обрўни эмас, халқ манфаатларини маҳкам тутган депутат

🕔16:35, 11.12.2025 ✔7

Айжамал опага фидойилик аждодоларидан ўтган. Отаси Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири Ибройим Юсупов ҳамиша ўз фарзандларини халқпарвар, меҳрибон ва жонкуяр қилиб тарбиялашга интилган.

Батафсил
Ҳаво  ифлосланишида инверсия таъсири,  у нима дегани?

Ҳаво ифлосланишида инверсия таъсири, у нима дегани?

🕔16:33, 11.12.2025 ✔9

Тошкентда кузатилаётган ҳаво сифатининг ёмонлашиши бир вақтнинг ўзида намоён бўлиб, бир-бирини кучайтирган бир нечта табиий-иқлимий ва антропоген омиллар йиғиндиси билан боғлиқ. Табиий-иқлимий омиллар орасида кучли инверсия ҳодисаси ҳаво сифатининг бузилишига энг катта таъсир кўрсатмоқда.

Батафсил
Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда  мантиқ борми?

Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?

🕔11:00, 04.12.2025 ✔49

Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар